12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Спорт 👁 437

Амударё туманида бокс бўйича Қорақалпоғистон чемпионати мусобақалари ўтказилди

Амударё туманида бокс бўйича Қорақалпоғистон чемпионати мусобақалари ўтказилди

2025 йил 12-16 октябрь кунлари Амударё туманидаги Ихтисослаштирилган мактабда бокс бўйича катталар ва ёшлар ўртасида Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати ўтказилди. Мазкур нуфузли мусобақага республиканинг барча туманларидан 200 нафарга яқин маҳоратли чарм қўлқоп усталари ташриф буюрди. Чемпионатнинг асосий мақсади – иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларни мамлакат терма жамоасига саралашдан иборат.

Чемпионатнинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Еркинбай Қутибаев ва бошқа масъуллар сўзга чиқиб, Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга сўнгги йилларда катта эътибор берилаётганини, жисмоний тарбияни оммалаштириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш давлат сиёсати даражасидаги муҳим йўналишлардан бирига айланганини таъкидлаб ўтдилар.

Президент фармон ва қарорлари асосида ҳар бир ҳудудда замонавий спорт мажмуалари, стадионлар, сузиш ҳавзалари, теннис кортлари ва фитнес заллар қурилмоқда. Бундай шароитлар ёш авлоднинг соғлом, кучли ва ватанпарвар бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, мактаб ва олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия фанига алоҳида эътибор берилиб, спорт тўгараклари сони ортиб бормоқда.

Натижада Ўзбекистон спортчилари халқаро мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, мамлакат байроғини баланд кўтаришмоқда. Олимпия ва жаҳон чемпионларининг зафарли чиқишлари ёшларга намуна бўлиб, уларни ҳам спорт билан шуғулланишга илҳомлантирмоқда. Амударё туманида ўтказилган чемпионат ҳам ёшларни спортга жалб қилиш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишда муҳим восита бўлди.

Бокс бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатида 2008–2009 йилларда туғилган ёшлар ва 18 ёшдан ошган катталар ўзаро беллашдилар. Ҳар бир тоифада спортчилар 10 тадан вазн тоифасида ўзаро куч синашдилар. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар спортчиларнинг юксак техник маҳорати, жанговар руҳи ва ғалабага бўлган қатъий интилиши билан ёдда қолди.

Чемпионат якунида жамоаларнинг умумий натижалари эълон қилинди, бу эса Қорақалпоғистонда бокс мактабларининг қайси ҳудудларда кучли ривожланаётганини кўрсатди.

2008–2009 йилларда туғилган ёшлар ўртасида 1-ўрин Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоасига, 2-ўрин Нукус шаҳри ва 3-ўрин Хўжайли тумани жамоаларига насиб қилди.

Катталар ўртасидаги мусобақаларда ҳам Нукус олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин мусобақа мезбони – Амударё тумани жамоасига, 3-ўрин эса Нукус шаҳри жамоасига насиб қилди.

Чемпионатнинг ҳар бир вазн тоифасида ғолиб бўлган спортчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар ва уларнинг спортчилик карьераси учун энг муҳим ютуқ – Ўзбекистон чемпионатига йўлланмани қўлга киритдилар. Шунингдек, улар расман Қорақалпоғистон терма жамоаси аъзолигига қабул қилинди.

Бу каби мусобақалар ёш боксчилар учун катта тажриба мактаби бўлиб, уларнинг кейинчалик халқаро ареналарда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиши учун мустаҳкам замин яратади. Бу шубҳасиз, соҳадаги ислоҳотларнинг ва спорт инфратузилмасини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг самарасидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026