12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Адабиёт 👁 272

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Устозларга

Аҳил бир жамоа, мудом оғзи бир,

Мақсадлари улуғ – тарбия-таълим.

Кўнгиллар покиза, йўқдир асло кир,

Уларни аташган – Буюк муаллим!

 

Улар оддий эди, оддийлик – хислат,

Болани боладай суяр эдилар.

Ибройим Машариф, Шомурод Давлат,

Элнинг эртаси деб куяр эдилар.

 

Уларнинг сардори Исмоил устоз,

Адолат, қатъият унга ёр эди.

Ҳар бир дарси – мактаб, ёшларга парвоз,

Йўлдош Матқурбондай инсон бор эди.

 

Аминбой оғанинг ўргатган ҳарфи,

Маърифати билан дунёни кездим.

Мирза ака, Кенжабой, Ўрозбой оға,

Қаршисида ўзни энг ғариб сездим.

 

Маматсолий ака, Эгам Саидлар,

Аниқ фанлар аро султон эдилар.

Мозийдан сўз очса, Турсунбой устоз,

Буюклар синфда гирён эдилар.

 

Ҳар бир ўгитида маъно мужассам,

Сўзларим ғарибдир, таърифлар ҳам оз.

Билим ҳам тажриба таҳлил ила жам,

Қалбимизда яшар Назаримбат устоз.

 

Марҳумларнинг ёди қалбимиздадир,

Руҳларини доим қилиб туринг шод.

Тирикларга  ҳурмат тилимиздадир,

Дуоларда мудом қилиб туринг ёд.

 

Ана, даврададир Ражаббой устоз,

Адабий дунёга етаклаб кирган.

Ҳар битта болага ишонч ва парвоз,

Қанотлар бахш этган Машариф устоз.

 

Ражаббой, Тўрабой, Сапарбой оға,

Янгибой оғалар бир дунё эди.

Муаллима опалар дарси олдида,

Ҳатто эртаклар ҳам бўш, саёз эди.

 

Азизлар, Сизлардан кўп эрур қарзим,

Камтарин покиза, ҳокисор устоз.

Бугун пойингизда қиламан таъзим,

Сизгадир эҳтиром, сизгадир эъзоз.

Санобар Хўжамуродова,

40-сонли мактаб директори.

 

Амударём

Жайхун бўйларида гуллаб-яшнаган,

Манзилим-маконим, жон Амударём.

Ўзга юртга зарра ҳавасим йўқдир,

Ўзинг шараф-шоним, жон Амударём.

Ўғил-қизларингда шижоат бугун,

Имон-у эътиқод, итоат бугун.

Шу сабаб юртимда ҳаловат бугун,

Осуда осмоним, жон Амударём.

Қўли гул, миришкор, деҳқонларинг бор,

Ҳар соҳада бўлар зафар сенга ёр.

Бахтиёр инсонлар юрти бу диёр,

Азал бойлик кони, жон Амударём.

Янги Ўзбекистон – уйинг сеники,

Қадим-кўҳна қўшиқ, куйинг сеники.

Мустақиллик, Наврўз тўйинг сеники,

Мудом қувонч оним, жон Амударём.

Шомурод, шаънингга ғазал битарман,

Қўлга созим олиб, куйлаб ўтарман.

Эллар ичра номинг довруғ этарман,

Тилимда достоним, жон Амударём.

Шомурод ХЎЖАНОВ, Дўрман овули.

 

 

Яхшилар

Яхшиларга бу жоним фидо,

Ёмонларга кўрсатар Худо.

Юз бурмасин ёмонликка деб,

Яхшиларга айладим нидо.

Ёмонлардан чиқмайди ҳожат,

Яхшилардан топилар нажот.

Яхшилардан юк ерда қолмас,

Яхшилар бор, мазмунли ҳаёт.

Яхшиларда кўп яхши сўзлар,

Қувончлардан ёш тўксин кўзлар.

Яхшиларга интилар борлиқ,

Яхшиликдан эрийди музлар.

Яхшиларга жон бахшидадир,

Яхши бўлсин доимо йўлдош.

Яхшилар-ла яшаш яхшидир,

Яхшилардир ҳар ишда қўлдош.

Бекберган Тлеумуратов,

Қипчоқ ОФЙ.

 

Ҳаётинг олдинда

Ўғлим, кенг дунёда ҳаётинг олдда,

Босган қадамингнинг бариси ортда.

Шўх-шодон ўйнаган болалик ўтиб,

Ўйнаб юрган вақтлар сарфин унутиб.

Умид қилган ишинг амалга ошир,

Умр ўтгувчидир, ўзингни шошир.

Яқин йўлдошингга дўст бўла билгил,

Қинғир қилиқ эмас, яхшилик қилғил.

Айёр кўрсанг, домига тушма,

Ширин гапирар, деб сўзига учма.

Боғда доим гулмас, тикон ҳам ўсар,

Чақир тикон гулнинг йўлини тўсар.

Ҳар жой, ҳар кўчада ортдан отиб тош,

Душманинг кўзингга кўринса ювош,

Бундан огоҳ бўлиб омон ўтгайсан,

Бахт қушини ушлаб, қўлда тутгайсан.

Ғамларни кулиб енг, қайғудан чекин,

Эзгу ишларингни унутма лекин.

Йўлдан адаштириб кетгувчилар бор,

Суринсанг, устингдан кулгувчилар бор.

Айтганларим баъзан чўпчакка ўхшаб,

Туюлмасин сенга, пандим ол тўхтаб.

Доно гаплар айтар уйнинг қариси,

Булар бошдан ўтган бари-бариси.

Жумабой ҲИДОЯТОВ,

«Жайхун илҳомлари» ННТ аъзоси.

 

Юлдузим

Юлдузлар кўринмас осмонимда ҳеч,

Порлаб турар эди умид бахш этиб.

Хатони ўнглашга балки бўлди кеч?

Хавф-у хатарларда қолдик толиқиб.

Инсонлар ўзгарди вақт ўтган сари,

Балки шунинг учун хирадир юлдуз?

Меҳр-у оқибат ва эътибор қани?

Кўнгиллар гўёки қаҳратон қиш, муз.

Бўлармиш инсоннинг бахт юлдузи,

Бахтиёр бўлса гар қуёшдай порлар.

Ўша юлдуз порлаб кеча-кундузи,

Инсонни орзулар йўлига чорлар.

Ҳаёт синовлари ёмон қийнади,

Менинг юлдузимни тўсди булутлар.

Аммо орзуларни кўзим қиймади,

Улардан кечмадим, тўзди булутлар.

Ана, порлаб кетди яна юлдузим,

Меҳр нури тушиб ёришди йўлим.

Муҳайё Жумабоева,

82-мактаб ўқувчиси.

 

Ёмғир

Ёғса ёмғир майдалаб,

Майсаларни эркалаб.

Ер юзини сийпалаб,

Баракадан даракдир.

Деҳқонга мададкор у,

Меҳнат-ла далада у.

Яхшиликка бурканур,

Дунё ҳусни очилур.

Гоҳ булутнинг ортидан,

Мўралайди ер томон.

Гоҳида шўхлик қилиб,

Шовуллайди беором.

Юзларимни чимчилаб,

Ғуборларим аритгин.

Дилимдаги ғамларим,

Ўзинг-ла олиб кетгин.

Муродбой Мадияров,

51-мактаб ўқитувчиси.

 

Фанлар

Фанлар гўё бир дунё –

Оқади дарё бўлиб.

Дўстим, ўқи, тил ўрган,

Адашмайди тил билган.

Математика фанлар шоҳи,

Она тили санъатдир.

Рус тили тамал тоши –

Тил билмоқ-чун даъватдир.

Физикани билсанг гар,

Кимёга қилгунг сафар.

Биология билан,

Яшагинг келаверар.

Рус тили ҳамда инглиз,

Немис, испан, француз.

Тилларин билган ютар,

Араб-у Ҳиндга етар.

Муниса Тўремурадова,

6-мактаб ўқувчиси.

 

Орзу

Номингни танитиш мақсад қилганман,

Қалқон қилиб олдим виждон-иймонни.

Мен ҳали кўкларга олиб чиқаман,

Бошимга кўтариб Ўзбекистонни!

Энг катта бойлигим ўзингсан, юртим,

Юксалишинг учун тикаман жоним.

Мен ҳали дунёга олиб чиқаман,

Елкамга опичиб Ўзбекистонни!

Юртимнинг азамат ўғлонлари бор,

Ватан учун аямас жон ила қонни.

Биз ҳали кўкларга олиб чиқамиз,

Бошларга кўтариб Ўзбекистонни!

Мадина ҲАСАНБОЕВА, 2-сонли касб-ҳунар мактаби ўқувчиси.

 

ОИЛАМИЗ

Оиламизда беш киши,

Яшаймиз  аҳил-иноқ.

Ҳамжиҳатмиз доимо,

Бир-биримиздан қувноқ.

Дадам, онам ишлайди,

Укам ва мен ўқувчи.

Жуда эрка сингилчам,

Айтганин қилдиргувчи.

Меҳмон келиб қолса гар,

Биз онамга  дастёр.

Уйимиз файзга тўлар,

Бизга доим бахт ёр.

Гуласал МАХСУДОВА,

76-мактаб ўқувчиси.

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026