12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Адабиёт 👁 531

“ҚАЛДИРҒОЧ” БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН КУТУБХОНАГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

“ҚАЛДИРҒОЧ” БОЛАЛАР ОРОМГОҲИ ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ УЧУН КУТУБХОНАГА САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ

Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар онгида Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга садоқат руҳини шакллантириш, Президентимиз томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббуснинг бири – ёшлар китобхонлигини ривожлантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий дунёсини бойитиш мақсадида Амударё телевидениеси ижодий жамоаси томонидан таълим муассасалари ўқувчилари ва уюшмаган ёшлар ўртасида доимий равишда турли кўрик-танловлар, давра суҳбатлари, таниқли ёзувчи ва шоирлар билан учрашувлар ўтказилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Дўрман овулидаги хушманзара маскан – “Қалдирғоч” болалар оромгоҳида ҳам бўлиб ўтди. Ёзги таътил пайтида Амударё туманининг турли ҳудудларидаги мактабларнинг ўқувчилари мириқиб дам олаётган мазкур болалар оромгоҳида уларнинг спорт, мусиқа ва китобхонлик билан шуғулланишлари, информатика хонасида  компьютер технологиялари билан ишлашни пухта ўрганишлари учун барча шароитлар яратилган. Болалар оромгоҳи раҳбари Зафар Абдуллаевдан тортиб, оромгоҳга биркитилган Миллий гвардия ходими Жамол Айбосинов, инспектор-психолог, майор Омон Хожаназаров, Ички ишлар бўлимидан масъул Амангалди Оринбаев, тиббиёт ходимлари, тарбиячи-энагаларнинг ўз ишларини кўнгилдагидек олиб боришаётганлари боис, оромгоҳда дам олаётган болаларнинг барчаси ўтаётган ҳар бир лаҳзадан мамнун.

Шуниси эътиборлики, оромгоҳда ҳар бир боланинг қизиқишлари, албатта инобатга олинади ва уларнинг иқтидорларини ривожлантиришга қаратилган машғулотлар олиб борилади. Бунда тарбиячилар – 53-сонли мактаб ўқитувчилари Икром Қурбонбоев, Малоҳатхон Матсафоевалар мусиқа йўналиши бўйича, Сурайё Қурбониёзова ва информатика фанидан қизиқарли машғулотлар олиб боришади. Шахмат ва бадиий ҳаваскорлик тўгараги машғулотларидан болалар олам-олам завқ олишади.

Жорий йилнинг 26 июнь санасида Амударё телевидениесининг “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси доирасида оромгоҳ тарбияланувчилари учун кутубхонага саёҳат тадбири уюштирилди. Спорт, бадиий ҳаваскорлик ва компьютер технологиялари тўгараклари машғулотларидан сўнг болалар кутубхонага саёҳат қилишиб, олам-олам завқ олдилар. Уларнинг ҳар бири ўзлари севган ёзувчи ва шоирларнинг асарларини танлаб олишиб, шу ернинг ўзидаёқ мутолаани бошлаб юборишди.

Кутубхонага саёҳат тадбирида “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” грант лойиҳаси координатори Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Робия Йўлдошева ўқувчи-ёшларга китобнинг, китобхонликнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, инсоннинг шахс сифатида шаклланишидаги аҳамияти хусусида сўз юритиб, китобхон болаларнинг қизиқишлари, ўзбек ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг асарлари ва улар яратган қаҳрамонлар ҳақида улар билан дилдан суҳбатлашди ва Амударё туманидан етишиб чиққан ёш, умидли шоира, 35-сонли мактаб битирувчиси, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси, қатор халқаро ташкилотлар томонидан волонтёрлик, репортёрлик ва жамоатчилик фаолиятлари учун турли даражадаги кўкрак нишонлари билан тақдирланган Барнохон Самандаровани болаларга ўрнак қилиб кўрсатди. Ўз навбатида Барнохон Самандарова ўқувчиларга китоб мутолааси туфайли ҳаётида қувончли ютуқларга эришаётгани, умумтаълим мактабини олтин медал билан тугатиб, 2022-2023 ўқув йилида муддатидан олдин талаба бўлганини айтиб, китобхон ўқувчиларнинг саволларига жавоб берди.

Тадбир давомида ўқувчилар оромгоҳ кутубхонасига аъзо бўлганликларини айтишиб, ўзлари ўқиган китобларидан олган таассуротлари ҳақида сўзлаб бердилар. Хусусан, 28-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси Беҳзод Ортиқов Аҳмад Яссавий ғазалларидан, 39-сонли мактаб ўқувчиси Заҳрохон Жумабоева Алишер Навоий ғазалларидан ўқиб бердилар.

Шунингдек, оромгоҳ тарбияланувчилари кутубхонага уюштирилган саёҳатдан мамнун эканликларини билдиришиб, ҳозирги замон ўзбек адабиёти намоёндалари асарлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва барча саволларига “Юксак маънавиятли ёшлар – келажак пойдевори” лойиҳаси доирасидаги мазкур тадбир ташкилотчилари томонидан қизиқарли жавоблар олдилар.

Маҳмуджон Шомуродов, Равшан Баҳромов, Амударё телевидениеси мухбарлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026