12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:02
Фан ва таълим 👁 723

ПАРВОЗИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, СЕВИНЧОЙ!

ПАРВОЗИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, СЕВИНЧОЙ!

Иқтидорли, илмли ва интилувчан ёшлар нафақат оиласининг, балки, юртимизнинг ҳам фахридир. Чунки Ватанимиз келажаги, халқимиз тақдири ёшлар қўлида.

Шунинг учун ҳам мамлакатимиз умумий ўрта таълим мактабларида педагоглар жамоаси олдига қўйиладиган асосий талаб – ўқувчиларга билим асосларини чуқур ўргатиш, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, иқтидорини қизиқиши юқори йўналишда ривожлантиришга кўмаклашиш, уни юзага чиқариши учун шарт-шароит яратишдир.

Шунингдек, таълим муассасаларида ёшларни мустақил фикрлашга ўргатиш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш лозим. Уларнинг бирор касб-ҳунарни ё мутахассисликни эгаллаши учун пойдевор яратиш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантириб, уларни яна ҳам ўз устида ишлашга, интилишга жалб этмоқ лозим.

Амударё туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам ана шундай улуғвор мақсад масъулият билан адо этилаётгани боис, уларда кўпгина иқтидорли ўқувчилар камолга етмоқда.

Жорий ўқув йилида тумандаги умумий ўрта таълим мактабларини битирган 2704 нафар ёшларнинг 36 нафари олтин, 11 нафари кумуш медаллар билан таълим муассасасини тугатиб, қизил аттестат олишга эришдилар.

Манғит шаҳрида фаолият юритаётган 16-сонли мактабнинг битирувчиси Рустамбекова Севинч Нурбек қизи ҳам умумий ўрта таълимни олтин медаль билан тугатиб, нафақат оиласи, устозларининг ҳам фахрига айланди.

2005 йилда туғилган Севинч Рустамбекова биринчи синфга илк қадам қўйган давриданоқ дарс машғулотларини ҳеч қийналмай ўзлаштириши, намунали хулқи билан ажралиб турарди. Юқори синфларга кўтарилганида унинг айниқса хорижий – инглиз тилини билишга, ўрганишга қизиқиши юқори эканини сезган устози Марҳабо Шомуродова у билан жиддий шуғулланди, дарсдан бўш вақтларида мутолаа қилиб билимини ошириши учун қўшимча адабиётлар берди.

Мактабда устозлар саъй-ҳаракатига оиласидаги унинг таълим-тарбиясига берилган эътибор Севинчойнинг инглиз тилини мукаммал ўрганишига асос бўлди. Мазкур мактабда узоқ йиллар математика ўқитувчиси бўлиб ишлаган бувиси Ўғилжон Султонова, ота-онаси унинг дарсдан сўнг ўқув марказига қатнаб, инглиз тилини чуқур ўрганишига ғамхўрлик қилдилар ва натижада Севинчой IELTS сертификати учун инглиз тилидан имтиҳон топшириб, 7 балл, она тилидан билим даражасини аниқлашда эса 84 балл тўплашга эришиб, миллий сертификат олишга эришди.

Севинчой ўзи ўқувчи бўлатуриб, “ICEBERG” ўқув марказида ўзи каби инглиз тилини билишга қизиқувчи ёшларга инглиз тилидан дарс ҳам берди.

Мактабни муваффақиятли, олтин медаль билан тугатиб, инглиз тилини юқори даражада ўзлаштирган қиз ҳозирги кунда еттита хорижий олийгоҳларга грант асосида талабаликка қабул қилиниш ҳуқуқини қўлга киритди. Бироқ у ўз келажагини анча олдин режалаштириб қўйган эди. Яъни ота-онаси, бувиси тавсиясига кўра, Тошкентдаги Жаҳон тиллари университетида ўқиб, етук инглиз тили мутахассиси бўлиш ва туманимиз ёшларининг инглиз тили билимдони бўлишларига кўмаклашиш учун замонавий шароитларда фаолият юритадиган ўқув марказини ташкил этиш.

Орзулар қанотида келажаги сари парвозга дадил шайланаётган Севинч Рустамбековага келгусида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026