12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:58
Саломатлик 👁 461

САНИТАРИЯ ШИФОКОРЛАРИ ТОМОНИДАН “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АЁҚЧИ МАҲАЛЛАСИДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

САНИТАРИЯ ШИФОКОРЛАРИ ТОМОНИДАН “МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ ТИЗИМИ ОРҚАЛИ АЁҚЧИ МАҲАЛЛАСИДА ТАРҒИБОТ-ТАШВИҚОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳудудлардаги  муаммо ва ечимини кутаётган масалаларнинг иложи борича тезроқ бартараф бўлишига мустаҳкам ва ишончли замин бўлмоқда.

“Маҳаллабай” ишлаш тизими мураккаб жараён бўлишига қарамасдан, унда ҳар бир инсоннинг дардини тинглаш, унинг қисматини тубдан ўзгартириш, жамият тараққиётини иқтисодий ўсишлар билангини эмас, балки аҳолининг ўз ҳаётидан мамнунлиги билан ўлчаш каби мезонлар мавжуд.

Бу борада Амударё тумани санитария-эпидемиологик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахассислари томонидан  амалга оширилаётган ишлар эътиборга молик. Хусусан, туманнинг Аёқчи маҳалласида  амалга оширилган “маҳаллабай” ва “хонадонбай” кесимида аҳолига юқумли ва юқумли бўлмаган, ўта-ҳавфли юқумли касалликлар, паразитар касалликларнинг олдини олиш тўғрисидаги тарғибот-ташвиқот тадбирида аҳолига тарқатма материаллар тарқатилиб, юқумли касалликлар бўйича олиб борилган тушунтириш ишларидан маҳалла аҳли зарур маълумотларга эга бўлдилар.

Тадбирда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими эпидемиолог-шифокори Дурбек Бобожонов Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этиш борасида бўлим шифокорлари томонидан тизимли равишда “Маҳаллабай” ишлаш орқали овул ва маҳалларда учрашувлар ташкил этилиб,муаммо ва масалалар ўрганилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ҳаётимизнинг янада кўркам ва фаровон бўлмоғи учун ҳар бир хонадонда санитария  маданиятини талаб даражасида шакллантириш зарурлигини таъкидлаб, оилаларда соғлом турмуш тарзи мустаҳкам қарор топиши турли юқумли касалликлардан ҳимояланишнинг бирдан-бир асоси эканлигини қайд этди.

Дурбек Бобожонов ўз маърузасида маҳалла аҳлини соғлом яшаб, осойишта турмуш кечиришнинг ўзига хос тартиб-қоидаларига амалга қилиш ва баҳамжиҳат иш тутиб,яшаётган маҳалласи, ҳовлисини тоза, гўзал ва тартибли масканга айлантиришга чақирди.

Хусусан, ҳовлидаги мавжуд водопровод сувидан тежаб фойдаланиш, ичимлик суви ташиб келтириладиган хонадонларда эса ичимлик сувини қопқоқли махсус идишларда сақлаш, янги сувни солишдан олдин ушбу идишни тоза сув билан ювиб ташлаш, ҳар ким ўз ҳовлисини ўзи яшаши учун қулай ва мос қилиб жиҳозлаши, яшаш хоналари, ошхона, тандирхона, молхона, товуқхона ва ҳожатхоналарни қуришда ҳамда таъмирлашда қурувчи мутахасислар билан бамаслаҳат иш тутиш зарурлигини таъкидлади.

 Шунингдек, тадбирда Аёқчи оилавий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори Гулнора Шомуродова азалдан ота-боболаримиз ҳовлида алоҳида чуқур қазиб, ҳар кунги чиқиндиларни шу чуқурга кўмгани, мағзава сувларини ўрага тўкишгани ва шу оқилона тажрибани бугунги кунимизда ҳам қўллаш айни муддао эканлигини айтиб ўтди.

Тадбир давомида мутахасислар ювиниш жойлари ҳовлининг бир чеккасида, йўлаклари бетон ёки ғишт билан қопланган бўлиши, оила аъзолари алоҳида совун, тиш ювиш чўткаси ва сочиқлардан фойдаланишлари лозимлиги, болаларни ёшлигидан озода ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб яшашга ўргатиш, орасталикка амал қилиш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш мумкинлигини уларга доимий эслатиб туриш зарурлигини таъкидладилар.

Шунингдек, тадбирда уй ҳайвонлари, ит, мол ва мушукларни вақти-вақти билан ветеринария кўригидан ўтказиб, уларни ветеринария хизмати томонидан юқумли касалликларга қарши эмлатиш, йирик ва майда шохли молларда каналар аниқланган ҳолатларда уларни қўлда териб, эзиб ўлдирмаслик, акс ҳолда ўта ҳавфли, юқумли касаллик юқиши мумкинлиги, бундай ҳолатларда дарҳол ветеринария врачини чақириб, уй ҳайвонини дезинсекция қилдириш, уйда боқилаётган йирик ва майда шохли  қора молларни ўз вақтида юқумли касалликларга қарши эмлатиб туриш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, ёз фаслида мева-чеваларни ювиб истеъмол қилиш ошқозон-ичак касалликларидан сақланишнинг асосий омили эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Аёқчи МФЙ раиси Аллаёр Қаландаров маҳалла аҳли томонидан ободонлаштириш ишлари яхши йўлга қўйилгани, хонадонлар атрофи, кўча бўйлари ва ҳудуддаги сув йўлларининг орасталиги хусусида сўз юритиб, маҳалладошларини мутахассис шифокорларнинг маслаҳат ва тавсияларига амал қилишга чақирди.

Тадбир иштирокчилари турли юқумли касалликлар ва уларнинг профилактикаси юзасидан мутахассисларга саволлар бердилар ва тегишли жавоблар олдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026