13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Фан ва таълим 👁 338

ЁШ КИТОБХОНЛАР ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ МАРОҚЛИ ВА ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

ЁШ КИТОБХОНЛАР ИШТИРОКИДАГИ ДАВРА СУҲБАТИ МАРОҚЛИ ВА ҚИЗИҚАРЛИ ЎТДИ

Бугун юртимизда ёшларни китобхонликка жалб этиш, мутолаа маданиятини юксалтириш, китоблар нашр қилиш давлат сиёсати даражасида эътироф этилмоқда. Яхши китобларни нашр қилдираётган ижодкорлар ҳам, кўп китоб ўқиётган китобхонлар ҳам тақдирланмоқда. Президентимизнинг бу борадаги тегишли Қарор ва Фармонлари соҳадаги амалий ишларга  муҳим асос бўлиб, китобхонлар сафи ортишига хизмат қилмоқда.

Амударё телевидениесининг Олий мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида ҳам ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадидаги тадбирлар ташкил этилиб борилмоқда.

Лойиҳа доирасида ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхон ёшларни тенгдошларига ўрнак қилиб кўрсатиш, бошқаларни ҳам китоб ўқишга даъват қилиш мақсадида 36-сонли мактабнинг китобхон ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.
Мактаб кутубхонасида ўтказилган мазкур тадбирда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Жуманиёзова, кутубхона мудираси Назокат Саъдуллаева ҳамда китобхон ёшлар қатнашишди.

Суҳбат давомида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Умида Жуманиёзова ёшларга дунёда китобдан қимматбаҳо нарса йўқлигини, у асосий тарбияловчи восита эканини айтиб ўтди. Китоблар илму-маърифат, зиё тарқатувчи воситалигини, ҳар куни китоб ўқиган инсонлар унинг зиёсидан баҳра олиб яшашини, маънавий озуқага эга бўлишини таъкидлади.

Дарҳақиқат, инсон ёшликдан китобларни ўқиш асносида тарбия олади, ҳаёт таълимини эгаллайди, ўзига керакли бўлган касбга меҳр қўйиб, ўрганишга ҳаракат қилади ва йўлини топади. Эзгуликни ёмонликдан, яхшиликни ёвузликдан ажратишни билиб олади. Кичиклигидан эртаклар тинглаб, кейинчалик уларни ва бошқа китобларни ўқишга одатланган бола ёмонликни яхшилик билан енгиш мумкинлигини, ҳар доим ақлу-заковат билан иш тутиш кераклигини тушуниб етади.

36-сонли мактаб кутубхонасидаги китобларнинг 12000 тасини дарсликлар, 700 тага яқини турли хилдаги бадиий адабиётлар, 66 тасини сиёсий китоблар ташкил қилади. Ундан ташқари, 10 турли даврий газета ва журналлар тахламлари ҳам мавжуд. Кутубхонага ўқитувчилардан ташқари 796 нафар ўқувчи аъзоликка қабул қилинган. Уларнинг кутубхонада мутолаа қилишлари учун ҳам шароитлар яратилган. Шу сабабли ёшлар дарслардан бўш пайтларида кутубхонага ташриф тез-тез ташриф буюриб, ўзбек ва чет эл адибларининг асарларини қизиқиш билан мутолаа қилишади ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишади.

Давра суҳбати давомида ёш китобхонлар ўзлари ўқиган асарлар, улардаги қаҳрамонлар ва воқеалар баёни ҳақида сўзлашишди. Китоб жавонининг тўридан жой олган севимли китоблари ва бошқа асарлар тўғрисида бир-бирлари билан фикр алмашишди, ўз мулоҳазаларини билдиришди. Бирининг ўқиган китобига бошқасининг қизиқиши ошиб, ўқишни мақсад қилиб қўйган китобларининг сонини янада кўпайтиришди. Улар порлоқ келажак илм билан яратилишини, китоблар ёрқин ҳаётга бошлаб боришини, ишончли ҳамроҳ ва яқин дўст эканлигини эътироф этишди. Китобхонлар билан дилдан ўтказилган ушбу суҳбат эсда қоларли, жуда мароқли бўлди.

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини оммалаштириш, уларнинг бадиий саводхонлигини янада ошириш ва мутолаа муҳитини шакллантиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти жуда катта. Китоб қалб чироғи, тафаккур қаноти, инсоннинг энг яқин дўсти, маслаҳатчисидир. Юксак тафаккур манбаи бўлгани учун ҳам халқимиз орасида китоблар жуда қадрли саналади.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026