УСТОЗИМ ИШОНЧИНИ АЛБАТТА ОҚЛАЙМАН
Спортнинг бадиий гимнастика турига бўлган қизиқишим 5-синфдалигимдан бошланган. Шу қизиқишим 2009 йил илк бора тумандаги Спорт мактабига етаклади. Бадиий гимнастика залида мени яхши кайфият билан тренер Маъмура Матёқубова кутиб олди. Илк кунданоқ машғулотларга қизиқиб кетдим. Машғулот жараёнидаги қийинчиликларни сабр-тоқат билан енгиб, бардошли ва чидамли бўлишни ўргандим.
Маҳоратим, ўзимга бўлган ишончим орта бошлаганидан кейин мусобақаларга ҳам қатнашдим. Дастлаб Нукус шаҳрида бўлиб ўтган “Умид ниҳоллари – 2014” спорт мусобақасида фахрли 3-ўринни олишга, сўнгра яна кўплаб мусобақаларда ғолибликка эришишга сазовор бўлдим. 2021 йилда эса Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Нукус филиалининг бадиий гимнастика йўналишига ўқишга қабул қилиндим.
Ўқишга кирганимдан кейин бадиий гимнастика сирларини янада мукаммалроқ ўргана бошладим. Келажакдаги орзуларимдан бири – Манғит шаҳрида бадиий гимнастикани ривожлантиришга устозим каби ўз ҳиссамни қўшишдир. Мураббийимнинг: “Сен ҳали ҳаммасини уддалайсан, ҳар соҳада қийинчилик бор, сен кучли қизсан, сенга ишонаман”, деганлари ҳамон қулоғимда жаранглайди. Мен устозимнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан ва шунга интиламан.
Зебогул Ҳайдарова, ЎзДЖТСУ Нукус филиали 2-босқич талабаси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶