12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:15
Фан ва таълим 👁 408

40-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

40-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ-МУСИҚИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланиш жараёни унинг болаликда олган бошланғич таълими сифатига боғлиқ. Чунки ёш ниҳол қуёш нурига қараб ўсганидай, мурғак қалбли болажонлар ҳам илм нурига йўғрилган устоз таълимидан баҳра олиб улғаядилар. Устозлари суҳбати уларни турли мўъжизалар оламига етаклайди, мантиқий фикрлашга, ҳаётий хулосалар чиқаришга, ўз олдларига аниқ мақсадлар қўйиш ва ана шу мақсадлари рўёби учун интилиб яшашга ўргатади. Шу боис, бола қўлига илк қалам тутқазиб, ўқиш-ёзишни ўргатган, қалбларида ширин орзулар уйғотиб, уларни эзгуликлар сари руҳлантирган биринчи устозларини ажиб меҳр-муҳаббат билан яхши кўрадилар. Айни кунларда умумтаълим мактабларида, “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари арафасида бўлиб ўтаётган бошланғич синфлар битирувчиларининг “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган хайрлашув кечаларида бу яққол намоён бўлмоқда.

Амударё туманидаги 40-сонли мактабнинг 4-“в” синфи ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари учун жорий йил 19 май санасида бўлиб ўтган “Хайр, биринчи устозим!” мавзусидаги адабий-мусиқий кеча бири-биридан ёрқин таассуротлар бахш этди. Хайрлашув кечасида мактабнинг бошланғич синфлар ўқитувчилари, 4-“в” синф ўқувчиларига таълим берган устозлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Аввало шуни алоҳида айтиш жоизки, тадбир ўтказиладиган хона ўқувчиларнинг тўрт йил давомида эришган ютуқлари, билим ва кўникмаларини ўзида мужассам этган кўргазмали воситалар, турфа баҳор гуллари, суратлар ва альбомлар, устозларни шарафловчи жарангдор шиорлар билан безатилгани иштирокчиларга жўшқин кайфият бағишлади.

Жорий ўқув йилида мактабнинг 4-“в” синфини 33 нафар ўқувчи битиришмоқда. Бири-биридан иқтидорли ва эпчил ўқувчилар таълимда ҳам, спортда ва жамоат ишларида ҳам доимо фаол. Улар орасида мактаб ва туман миқёсида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган турли кўрик-танловлар, бошланғич синф ўқувчилари орасида бўлиб ўтган фанлар олимпиадалари иштирокчиларининг ғолиб ва совриндорлари бор. Айни пайтда мазкур синфнинг энг аълочи ўқувчилари Президент мактабига ўқишга кириш учун тайёргарлик кўришмоқда.

“Хайр, биринчи устозим!” – хайрлашув кечасида 4-“в” синфнинг барча ўқувчилари фаол қатнашдилар. Улар жам бўлишиб, Ватан, устоз ва тинчлик-тотувликни мадҳ этувчи шеърлар айтишди, илм ва ақл-идрокнинг хосиятлари, катталарга ҳурмат, кичикларга иззат кўрсатиш одамийликнинг энг олий белгиси эканлиги ҳақидаги ибратли мақол ва ҳикоялари билан миллий-маънавий қадриятларнинг аҳамияти хусусида тўлқинланиб сўзладилар. Она Ватан ва устозларга бағишлаб куйлаган қўшиқлари, бири-биридан гўзал ва жозибали рақслари иштирокчиларга завқ-шавқ бағишлади.

Айниқса, ота-оналари учун алоҳида тайёрланган ва маҳорат билан ижро этилган, муҳтарама оналар, азиз оталарни шарафловчи қўшиқлардан уларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди ва фарзандларига муносиб таълим-тарбия берган, уларнинг хулқини илм ва гўзал фазилатлар билан зийнатлаган устозларига чин дилдан миннатдорчилик билдирдилар.

Шу куни бошланғич синф битирувчилари янада янги ва улуғвор орзулар оғушида биринчи устозлари билан хайрлашдилар. Хайрлашув онларида синф раҳбари Муяссар Камолова севимли шогирдларига юқори синфларда ҳам аҳиллик ва иштиёқ билан ўқиб, билим олишлари, она Ватанга муносиб, юксак салоҳиятли ва маънавиятли инсонлар бўлиб вояга етишлари йўлида эзгу тилаклар билдирди.

РОБИЯ ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026