12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:38
Фан ва таълим 👁 438

РАҲМАТ СИЗГА, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!

РАҲМАТ СИЗГА, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!

Инсоният яралибдики, доимо нимагадир интилиб яшайди. Янги-янги чўққиларни забт этишга, ҳаёт пиллапояларидан юксакликка кўтарилишни хоҳлайди. Инсон аввало хаёл қилади, кейин орзу қилади. Энг охирида эса, ўша орзу аниқ режалар билан белгиланган ва бажарилиши шарт бўлган қатъий мақсадга айланади. Инсоннинг ўз олдига қўйган ушбу мақсадларини амалга оширишда устоз деб аталган мунис ва меҳрибон, жонкуяр ва фидойи инсоннинг ўрни беқиёс. Мактабга илк бора қадам қўйган кунимиздан бошлаб бизни ўз фарзандидек бағрига босган, нима яхши-ю нима ёмонлигини сермаъно ва мулойим сўзлари билан тушунтирган зот — бизнинг биринчи устозимиздир.

Мен ҳам мактабга илк бор қадам қўйган кунларимни эсласам, ҳалигача юрагим ўзгача бўлиб кетади. Эсимда, уйимизнинг олдида дугоналарим билан қўғирчоқ ўйнаётгандик. Қўшнимиз Бибисора опа мендан бир ёш катта қизи Шаҳнозани етаклаб биз томонга келаётган эди. "Вуууй, Шаҳнозанинг мактаб формаси бунча чиройли, сочларига тақилган оппоқ бантикни қарая, мен ҳам мактабга борсам, ойимга худди шунақасидан олдираман," деб қолди Муҳайё исмли дугонам. Мен ҳам бу вақтда унга ҳавас билан тикилиб қолган эдим.

Уйга ғиззиллаб югуриб кирдиму, нон ёпиш учун хамир қораётган ойимга мени ҳам мактабга олиб боринг, деб хархаша қилдим. Ойим табиийки: "Сен ҳали 7 ёшга тўлганинг йўқ, сени қабул қилишмайди," дедилар. Ўша куни ойимдан аразлаб, уйга кирмасдан фақат ташқарида юрдим, овқат ҳам емадим, жуда маъюс бўлиб қолдим. Ойим эса икки кундан кейин ёнимга келдилар-да: "Мактабга боришни жуда хоҳлайсанми?" деб сўрадилар. Мен тасдиқ маъносини билдириб бош қимирлатгач, "Майли унда эртага олиб бораман" дедилар. Ўша куни кечаси бир олам орзу ва қувонч туфайли кўзимга уйқу келмаган эди. Мактабга бордик. Мени имтиҳон қилишди. Имтиҳондан аъло баҳога ўтдим. Ойим зарурий ҳужжатларни тўплаб, мактаб маъмуриятига топширдилар. Шу кундан эътиборан менда янги ҳаёт бошланган эди.

Ҳар куни эрталаб Шаҳнозадек чиройли бўлиб, Навоий маҳалласидаги 30-сонли, таълим рус тилида олиб бориладиган мактабга бордим. Мактабда мени қаҳрамоним кутиб оларди. У инсон менинг биринчи ўқитувчим Қадирова Шарофат Назировна эди. Мен уларга тақлид қила бошладим. Уларга ўхшаб юришни, гапиришни, табассум қилишни хоҳлар эдим. Ҳуснихатимни ҳам худди уларникидек чиройли қилишга тиришар эдим. Ҳар куни уларнинг менга: “Баракалла, чаққон ва аълочи ўқувчимдан айланай!” деб эркалаб қўйганлари мени ўқишга бўлган иштиёқимни янада оширар эди.

Шу тариқа йиллар ўтди. Юқори синфда бизга ҳар хил янги фанлар қўшилди. Ушбу фанлардан бир-биридан билимли ва тажрибали устозлар бизга дарс бера бошлашди. Бу йил 10-синфга қадам қўйиб анчагина катта бўлдик. Кимдир мактабни тугатиб, олий ўқув юртига ўқишга киришни кўзласа, кимдир бирон касб-ҳунар эгаллаб, тадбиркорлик билан шуғулланишни ният қилган.

Лекин мен шунга аминманки, сиз қайси ёшда, қаерда бўлманг, қандай касб билан шуғулланманг, эришган барча ютуқларимизнинг замирида биринчи устозимизнинг меҳнатлари мужассамдир.

Камола Ўразимбетова, 30-сонли мактабнинг 10-"А" синф ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026