12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:35
Фан ва таълим 👁 224

“Баркамол авлод” болалар мактаби тўгаракларида шуғулланаётган болалар ҳожи онахонлар билан учрашдилар

“Баркамол авлод” болалар мактаби тўгаракларида шуғулланаётган болалар ҳожи онахонлар билан учрашдилар

Амударё тумани “Баркамол авлод” болалар мактаби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида ташкил қилиниб, “Баркамол авлод” болалар марказлари негизида ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда.

Ўтган давр мобайнида мактабда ташкил этилган тўгараклар аъзолари ўзлари танлаган йўналишлари бўйича алоҳида иқтидор ва қобилиятларини амалда намоён этишиб, туман, Республика, ҳатто Ўзбекистон миқёсидаги турли кўрик-танловларда фаол иштирок этишиб, совриндор бўлдилар.

Бугунги кунда мактабда 7 та йўналиш – “Маданият ва санъат”, “Техника, конструкторлик ва моделлаштириш”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Ҳунармандчилик ва қўл меҳнати”, “Туризм ва экология” ҳамда “Олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов” йўналишларида 67 та тўгарак мақжуд бўлиб, ушбу тўгаракларга 1668 нафар ўқувчи қамраб олинган.

Тўгараклар фаолиятини жонлантириш, энг фаол, ўз соҳасининг билимдони бўлган тўгарак раҳбарларининг тажрибаларини оммалаштириш, ютуқларини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирлар натижасида жамоат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлик тизимли шакллантирилиб, тўгаракларнинг фаол, иқтидорли ўқувчилари сафи ошиб бормоқда.

Мактаб 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб турли ташкилотлар билан меморандумлар имзолаб, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш билан бир қаторда тумандаги ташкилотлар билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўймоқда. Тузилган ҳамкорлик меморандумлари доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этилиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири 25 февраль куни ўтказилди. “Кексалар ўгити – ҳаёт мактаби” мавзусидаги ушбу тадбирда Гуласал ва Ўғилжон хожи момолар меҳмон бўлишди. Шу куни туман “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш” бўлими билан имзоланган меморандум доирасида ҳожи онахонлар иштирокида “Баркамол авлод” болалар мактаби ҳудудида “Баркамол авлод боғи” ҳам барпо этилди. Боғга турли хил манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Барпо этилган “Баркамол авлод боғи”га кўчат экиш тадбирида Гуласал ва Ўғилжон ҳожи оналар ўқувчи-ёшларга дарахт экиш, парваришлаш, боғ яратишнинг хосиятлари хусусида қимматли масалаҳатлар ва тавсиялар бердилар.

Тадбир давомида Тўқиш тўгараги аъзолари орасида тўқиш бўйича кўрик-танлов бўлиб ўтди. Унда 21 нафар ўқувчи-қизлар иштирок этишди. Кўрик-танловда меҳмон онахонлар - Гуласал ва Ўғилжон ҳожи момолар ҳам қатнашдилар ва тўгарак аъзолари томонидан тўқилган турли хил бири-биридан бежирим кийим-кечаклар, юмшоқ ўйинчоқларни кўриб, ўқувчи-қизларнинг эплилигидан мамнун бўлдилар.

Тадбир давомида нуроний ҳожи онахонлар “Баркамол авлод” болалар мактабининг “Шўх болалар” ҳаваскорлик жамоаси томонидан тайёрланган концерт дастурини томоша қилдилар. Она Ватан, Аёл, бахт ва баҳорни, дўстлик ва тинчликни мадҳ этувчи жўшқин наволар, шўх рақслар барчага манзур бўлди.

Робий ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026