12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:15
Фан ва таълим 👁 417

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ “ИККИ БУЮК СИЙМО” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗ ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАБ “ИККИ БУЮК СИЙМО” ДЕБ НОМЛАНГАН АДАБИЙ КЕЧА ЎТКАЗИЛДИ

Юртимиз бўйлаб Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд топган кунига 582 йил, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 540 йил тўлиши муносабати билан турли тадбирлар ўтказилди. Шу муносабат билан Амударё туманидаги 14-сонли мактабда ҳам “Икки буюк сиймо” деб номланган тадбир ташкил этилди.

14 февраль куни мактаб залида бўлиб ўтган мазкур тадбир муносабати билан саҳна байрамона безатилди. Буюк мутафаккир Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг суратлари, шоирнинг рубоий ва ҳикматли сўзлари, ҳадисларидан намуналар ёзилган плакатлар осиб қўйилди. Ранг-баранг гуллар, шарлар саҳнага янада файз киритди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Садоқат Давлетова, Дилнора Сапарбоева, тарих фани ўқитувчиси Маҳбуба Қўчқоровалар томонидан ташкил этилган ушбу тадбирни мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жасур Сидабуллаев очиб берди.

Таъкидлаш жоизки, 14-сонли мактабда ўзбек, қорақалпоқ ва қозоқ миллатига мансуб ўқитувчи ва ўқувчилар аҳил-иноқликда фаолият олиб боришади. Шу ўринда ўқувчилари фан олимпиадаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритиб келаётган жонкуяр устозлардан Майра Умирбаева ҳамда Рафаэль Султоновларни алоҳида эътироф этиш жоиз. Мактабнинг 11-синф ўқувчиси Садоқат Бозорбоева, 9-синф ўқувчиси Шаҳноза Жияновалар “Ўзбек тилим ифтихорим” мавзусидаги иншолар танловида фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Тадбирда саҳнага чиққан бошловчилар улуғ бобокалонлар ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Алишер Навоийнинг гўдаклик чоғида ўтказилган исм қўйиш маросими мактабнинг 11-синф ўқувчилари томонидан кичик саҳна кўриниши орқали намойиш этилди. Саҳнада ўқувчилар сарой бекларидан Ғиёсиддин Баҳодир, мавлоно Лутфий, Жомий, Деҳлавий ва Ганжавийлар образларини маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар кўз ўнгида улуғ аждодларимиз сиймоларини гавдалантиришга ҳаракат қилдилар.

Шундан сўнг, 8-синф ўқувчилари Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти давомида амалга оширган эзгу ишлари, яратган бебаҳо асарлари ҳақида маълумотлар беришди. Улуғ аждодларимиз рубойиларидан намуналарни 9-синф ўқувчилари ифодали ёд айтиб беришди. Тадбир давомида мактабнинг 6-синф ўқувчилари ижросидаги ўзбек миллий рақслари ҳам намойиш этилди.

Тадбир давомида юртимизнинг бир қатор илм масканлари, диққатга сазовор жойлари бобокалонларимиз номи билан аталаётгани, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат Адабиёт музейи, Алишер Навоий номли Республика Миллий кутубхонаси, шоир номи билан аталувчи Республика Миллий боғи, Алишер Навоий номли Самарқанд Давлат университети, Алишер Навоий номли Давлат академик опера ва балет театри, Алишер Навоий номидаги метро бекати борлиги, иқтидорли талабалар учун Навоий номидаги давлат стипендияси таъсис этилгани ҳам фахру-ифтихор билан тилга олиб ўтилди.

Буюк алломаларга бўлган эҳтиромнинг бир кўриниши сифатида ташкил этилган адабий кечада мактабнинг “Ёш тилшунос” ва “Ёш тарихчи” тўгараги аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.

Дилфуза Гаипова, 14-сонли мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026