12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Иқтисодиёт 👁 396

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ АҲОЛИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ АҲОЛИГА ҲИСОБОТ БЕРДИ

Шу кунларда Амударё туманининг барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиларининг 2022 йил давомида амалга оширган ишлари сарҳисоб этилиб, жорий 2023 йил учун янги режаларини белгилаб олиш мақсадида ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Ана шундай ҳисобот йиғилиши Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўтказилди.

Ҳисобот йиғилишида Фаровон МФЙ раиси Мадамин Казаков, МФЙ ёшлари етакчиси Шоҳруҳ Рўзматов ҳамда профилактика инспектори Руфат Матназаров, маҳалла фаоллари ва ёшлар, ҳудудда фаолият олиб борувчи тадбиркорлар иштирок этдилар.

Очиқлик ва шаффофлик асосида ўтган йиғилишда кун тартибидаги асосий масала – маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарованинг 2022 йил давомида амалга оширган ишлари ва 2023 йил учун белгиланган режалар юзасидан ҳисоботи тингланди. Унга кўра, ҳоким ёрдамчисининг маҳалла аҳолиси ҳаётига оид муаммоларни тизимли ҳал этиш, “ Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлашишдаги фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, маҳаллада ҳоким ёрдамчисининг шахсий ташаббуси ва беғараз ёрдами билан аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган режавий тадбирлар ишлаб чиқилиб, янгидан иссиқхоналар ташкил этилди. Тозаланган ичимлик сув шохобчаси барпо қилинди. Фаровон ва Якка тут кўчаларининг 1,7 км. қисмига шағал-тош ётқизилди. Маҳалла ҳудудидаги узунлиги 10 метр бўлган кўприкнинг ҳимоя қисми ҳомийлик ёрдами ва ҳашар йўли билан таъмирланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла боғи ташкил этилди. Шунингдек, ҳудудда техника ва технология йўналишларида фаолият олиб борувчи тадбирларлик субъектлари ташкил этилиб, “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган оилалар аъзоларининг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқаро Мухтор Камоловга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан янгидан турар жой қуриб берилди. “Аёллар дафтари”нинг 3-тоифасида рўйхатда турувчи Феруза Аллаберганова ва Ригена Фозилбековаларнинг уйи сифатли таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 13 нафар ишсиз фуқароларга деҳқон хўжалиги юритишлари учун шароит яратилиб, 2,5 гектар ер ажратиб берилишига кўмаклашилди. Тикувчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган аёл-қизлар ўқитилди ва уларга субсидиялар ажратилиб, тикув машиналари олиб берилди.

Шунингдек, якка тадбиркор Гулфия Худойберганова маҳаллада “Худойберганова Гулфия Гулмирзаевна” оилавий болалар боғчасини ташкил этди.

Жами 407 млн. сўмлик мазкур лойиҳани амалга оширишда тадбиркорнинг 250 млн. сўмлик ўз маблағига қўшимча равишда ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 157 млн. сўмлик банк кредити ҳам йўналтирилди. Мазкур МТТ ташкил этилиши билан маҳалладаги 5 нафар аёл-қизнинг доимий бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ташкил этилган “Асалой” гўзаллик салонида ҳам 5 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ҳоким ёрдамчисининг ҳисоботида қайд этилишича, ҳомийларни жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йил давомида айнан шу мақсадлар учун 9,5 млн. сўм маблағ ажратилиб, 6 та оилага зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Ўтган қисқа фурсат ичида турли муаммоли масалалар бўйича 200 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари пухта ўрганиш орқали ижобий ҳал этилишига кўмаклашилди.

Ҳисобот йиғилишида Муқаддас Бекназарованинг маърузаси юзасидан музокараларда Фаровон МФЙ раиси М.Казаков, ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Рўзматов ва бошқалар иштирок этишиб, ўтган қисқа давр ичида ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан амалга оширилган ишлар ҳақида ўз фикрларини билдирдилар. Шу билан бирга аҳоли мурожаатлари билан тизимли равишда ишлаш борасидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳам фикр-мулоҳазаларини, тавсияларини баён этдилар.

Ҳисобот йиғилиши давомида маҳалла фаоллари ва ёшлари Фаровон маҳалласи ҳудудини янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган таклиф ва ташаббусларини ҳам ўртага ташладилар. Йиғилиш иштирокчилари ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарованинг 2022 йилдаги фаолиятини қониқарли деб ҳисобладилар ва 2023 йилга белгиланган режалар юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини ҳам билдирдилар.

Ҳисобот йиғилиши якунида ҳоким ёрдамчисининг 2023 йил учун белгиланган янги иш режаси бир овоздан тасдиқлаб олинди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026