14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:55
Жамият 👁 451

МАҲАЛЛАДАГИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

МАҲАЛЛАДАГИ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ

Инсоннинг шахс сифатида шаклланишида, аввало, ота-онасининг жамиятда тутган ўрни, қолаверса, оила муҳити муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам оилани ахлоқий-маънавий тарбия мактаби, ота-онани етук тарбиячи – оиланинг метин устунлари, дейишади. Агар таъбир жоиз бўлса, Муқаддас Бекназаровани камолга етказган оила муҳити қаттиққўл ва меҳрибон ота, зукко, билимдон, юксак маънавиятли она ҳамкорлигида тартиб берилган ўзига хос тарбия мактаби эди.

Чойкўл қишлоғида оддий механизатор Норим оға билан кимё-биология фани ўқитувчиси Энажон опанинг кўнгил гавҳари бўлиб, 1978 йилда дунёга келган Муқаддас 6 ёшга тўлар-тўлмай, онаси ишлайдиган 22-мактабнинг 1-синфига ўқишга борганида у алифбени ҳижжалаб ўқишни билар, сон-ларни ёддан қўшиб-айириш қобилиятига эга зукко қизалоқ эди. У ўз тенгдошларидан олдин, 16 ёшида умумтаълим мактабини, 1999 йилда – 20 ёшида НДПИнинг рус тили ва адабиёт факультетини муваффақиятли тугатди.

Табиатан тиришқоқ, интилувчан бўлган Муқаддас илк педагогик фаолиятини 40-сонли мактабда қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади. Кейинчалик 1999 йилдан 2017 йилгача мазкур мактабда ўқувчи-ёшларга рус тили фанидан сабоқ берди, бир вақтнинг ўзида, 13 йил давомида мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритди.

Барча даврларда ҳам билимдон, ташаббускор ва ишчан кадрлар ўз салоҳияти билан эл-юрт эътирофига сазовор бўлган ва бундай инсонлар ҳамиша қадрланган.

М.Бекназарова ҳам ташаббускор ва ишчан кадр сифатида туман раҳбарияти томонидан эътироф этилиб, бир неча йиллар давомида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Амударё туман Кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари – туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимларида фаолият юритди.

Айни пайтда Фаровон маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимида фаолият юритаётган М.Бекназарова деярли ҳар куни халқ орасида, аҳоли ҳаётидаги ечимини кутаётган муаммоларни жойида ҳал этиш, мураккаб масалалар бўйича тегишли ташкилотлар билан бамаслаҳат, ҳамкорликда иш юритиш мақсадида доимий

ҳаракатда.

МФЙ раиси, ёшлар етакчиси ва хотин-қизлар фаоли билан ҳамкорликда ҳудуд аҳолиси билан яқиндан танишиб, маҳалла аҳолисини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга жиддий киришган М.Бекназарова қисқа фурсат ичида аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли ишларни амалга оширди. Маҳалла ҳудудида янгидан иссиқхоналар, тозаланган ичимлик сув шохобчаси ташкил этилиб, Фаровон ва Яккатут кўчаларининг 1,7 км. қисмига шағал ётқизилди, маҳалла ҳудудидаги узунлиги 10 метр бўлган кўприкнинг ҳимоя қисми ҳомийлик ва ҳашар йўли билан қуриб-таъмирланди. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида "Маҳалла боғи" ташкил этилиб, ташландиқ ҳудуд ободонлаштирилди. Шу йилнинг ўзида ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси ва кўмаги билан техника ва технология асбоб-ускуналарига хизмат кўрсатиш, тикувчилик ва бошқа тадбиркорлик йўналишлари ташкил этилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатларига  киритилган оилалар аъзоларининг доимий иш билан бандлиги таъминланди.

“Темир дафтар” рўйхатига киритилган фуқаро М.Камоловга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан янгидан турар жой қуриб берилди. “Аёллар дафтари”нинг 3-тоифасида рўйхатда турувчи Ф.Аллаберганова ва Р.Фозилбековаларнинг уйи сифатли таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, 13 нафар ишсиз фуқароларга деҳқон хўжалиги юритишлари учун шароит яратилиб, 2,5 гектар ер ажратиб берилишига кўмаклашилди. Тикувчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлаш истагида бўлган аёл-қизлар ўқитилди ва шахсан ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси билан уларга субсидиялар ажратилиб, тикув машиналари олиб берилди.

Яқинда маҳаллада ЯТТ “Худойберганова Гулфия Гулмирзаевна” оилавий болалар боғчасини ташкил этди.

Жами 407 млн. сўмлик мазкур лойиҳани амалга оширишда тадбиркорнинг 250 млн. сўмлик ўз маблағига қўшимча равишда ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан 157 млн. сўмлик банк кредити ҳам йўналтирилди. Мазкур МТТ ташкил этилиши билан маҳалладаги 5 нафар аёл-қизнинг доимий бандлиги таъминланди.

Шунингдек, 33 млн. сўмлик имтиёзли кредит маблағи ҳисобига ташкил этилган “Асалой” гўзаллик салонида ҳам 5 нафар ишсиз ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Маҳаллада ҳоким ёрдамчисининг ташаббуси ва кўмаги билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2022 йил давомида айнан шу мақсадлар учун 9,5 млн. сўм маблағ ажратилиб, 6 та оилага зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Муқаддас маҳаллада ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолиятини бошлагандан бери ўтган қисқа фурсат ичида турли муаммоли масалалар бўйича 200 нафар фуқарони қабул қилиб, уларни пухта ўрганиш орқали ижобий ҳал этилишига кўмаклашди.

Маҳалла ҳудуди кун сайин фаровонлашиб, чирой очиб бормоқда. Бу ўзгаришларда маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчисининг муносиб ҳиссаси бор. У ҳар куни севимли маҳалласи кўчаларидан ўтиб, ишга отланаркан, бу ҳудудни ўзининг оиласи, маҳалла аҳлини эса оила аъзолари, ёшларни ўз фарзандлари каби яхши кўришини дил-дилидан ҳис этади. Умр йўлдоши Ойбек Йўлдошев билан меҳр кўшкида улғайтираётган ўғиллари Асадбек, Авазбек ва Азизбекларнинг келажак орзуларини жонажон маҳалласи ва севимли халқининг ёруғ ниятлари билан муштарак тасаввур қилади.

М.Бекназарова учун халққа хизмат қилиш, уларнинг орзу-умидлари рўёби учун интилиб яшаш – оиласи, маҳалласи ва демакки, азиз Ватани учун муносиб хизмат қилиш, халқ ишончига сазовор бўлиш сари эзгу қадамдир. Ишонч эса жамики эзгу ишларга қанот, инсон учун энг катта маънавий рағбат.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019