12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:44
Саломатлик 👁 399

ТИББИЁТ ТИЗИМИ ИНСОН ҚАДРИ ВА САЛОМАТЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

ТИББИЁТ ТИЗИМИ ИНСОН ҚАДРИ  ВА САЛОМАТЛИГИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Ҳозирги кунда туманда 415 ўринли марказий шифохона, 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9 та оилавий поликлиника ва 4 та оилавий шифокорлик пункти фаолият юритмоқда. Ҳар бир оилавий поликлиникада қўшимча иш ўринлари очилиб, тор доирадаги мутахассислар фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Туманнинг олис ва  чекка ҳудудларида  жами 11 та “Маҳалла тиббиёт пункти”, 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган 91 та “Тиббиёт бригадалари” ташкил этилди.

2022 йил 11 ой давомида 3246 нафар никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар орасида касаллиги аниқланганларга даволаниш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Марказий шифохонада 11 ой давомида 3333 та жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Ундан ташқари, 40 ва ундан катта ёшдаги  57 131 нафар аҳоли скрининг текширувдан ўтказилиб, касаллиги аниқланган беморлар амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилди. Республика Ихтисослашган тиббиёт марказларига 682 беморга электрон йўлланмалар берилди.

Шунингдек, 70 691 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилди ва юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича эҳтиётдан эмлаш муолажалари календари асосида 55 622 нафар болалар эмланди. Туғма юрак нуқсони бўлган 35 нафар болага жарроҳлик амалиёти режа қилинган бўлиб, 15 нафари операция қилинди.

Ҳисобга олинган 5179 нафар ҳомиладор аёллар туман перинатал скрининг хонасида УТТ дан, 820 нафари Орол бўйи скрининг марказида текширувдан ўтказилди. 

Тиббиёт бирлашмасида болалар реанимация бўлими  ва 2 та шошилинч педиатрия бригадалари фаолият юритмоқда. Бемор болаларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида 2 та ИВЛ, 2 СПАП аппарати, 4 та оксигенатор ва 5 та марказий кислород етказиб бериш нуқталари бор,  1 очиқ кувез, 2 та ёпиқ кувез, 4 дона линимат, 3 дона монитор, 2 дона отсос, 1 дона дефибрилятор, 1 та функционал кароват мавжуд. Туман ҳокимлиги томонидан ҳам болалар реанимацияси бўлимига оғир аҳволда ва муддатидан олдин туғилган чақалоқларга ёрдам кўрсатиш, парвариш қилишга мўлжалланган СИПАП аппарати, туғруқ комплексига оғир аҳволдаги аёлларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ИВЛ – сунъий нафас бериш аппарати, функционал кароватлар олиб берилди.

2022 йил давомида ҚРССВ ҳисобидан 25 млн. 444,05 минг сўмлик 9 дона жиҳозлар, бюджет маблағлари ҳисобидан 219 млн. 999,99  минг сўмлик 1 дона рентген дигитайзер аппарати, 292 минг сўмлик 1 дона наркоз аппарати, 97 млн. 880 минг сўмлик 1 дона операция чироғи, 23 млн. 900 минг сўмлик 1 дона анализатор ИФА, 24 млн. 500 минг сўмлик 1 дона анализатор, 239 млн. 840 минг сўмлик 1 дона ИВЛ аппарат, 238 млн. сўмлик 1 дона ИВЛ, 54 млн. 268,5 минг сўмлик  10 дона функционал кароват олинди.

Йил давомида Тўлқин, Қизилчоли овулларидаги ОШПларда, 71-сонли оилавий поликлиника биноларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Қиймати 15 млрд. сўмлик 90 ўринли янги  туғруқ бўлими биносини қуриш ишлари эса “Темир бетон” МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тиббиёт тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳани аҳолига янада яқинлаштириш, бир сўз билан айтганда, халқимизни рози қилиш бош мезон этиб белгиланган. Шу сабабли соҳа ривожига ҳисса қўшиш, халқимиз саломатлигини таъминлаш келгуси йилларда ҳам энг асосий вазифамиз бўлиб қолаверади.

Ф.Абдуллаев, туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026