БЕЗГАК КАСАЛЛИГИДАН ЎЗИНГИЗНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!
Ҳозирги кунда ҳаж сафарига, тропик мамлакатларга борувчилар кундан кунга кўпаймоқда. Шунинг учун саёҳатчилар ўзларини безгак касаллигидан ҳимоя қилганлари мақъул. Безгак билан оқиш хавфи мавжуд бўлган жойларга бормоқчи бўлганлар шифокорларга ёки даволаш профилактика муассасаларига мурожаат қилишлари ва касалликдан ҳимояланиш чораларини кўришлари керак. Агар хавф мавжуд бўлса, безгакка қарши қандай дори-дармон олиш керак, қандай қўллаш лозим ва қандай салбий оқибатлар бўлиши мумкин, хавфли ҳудуддан қайтганингиздан сўнг эса тавсия қилинган дорини белгиланган миқдорда 4 ҳафта давомида қабул қилиш, касаллик белгиларини эсдан чиқармаслик керак.
Агар кимдаки тўсатдан (қалтираш, юқори ҳарорат, терлаш) бош оғриғи, мушакларда оғриқ, кўнгил айниши, ёки ич кетиши кузатилса, зудлик билан тиббий ёрдамга мурожаат қилиши ва бўлган жойларини шифокорга албатта айтиши лозим. Чунки безгак саёҳатдан қайтгандан бир неча йилдан сўнг ҳам ривожланиши мумкин, ҳаттоки безгакка қарши дори воситаларни қабул қилганда ҳам. Бундай ҳолатларда қонни безгакка текширтириш шарт.
Безгакнинг ўта хавфли тури ҳам мавжуд бўлиб, ҳаттоки дастлабки белгилари пайдо бўлгандан 48 соат ўтиб ўлимга олиб келиши мумкин. Олдини олиш учун эса шифокор кўригидан мунтазам ўтиб туриш керак. Безгак билан зарарланишнинг олдини олиш учун инфекция ташувчилари – безгак пашшалари чақишидан ҳимояланиш зарур.
Т.Атамуратов, СЭО ва ЖСБ паразитлогия бўлими мудири.
Н.Мадиярова, энтимолог.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶