12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:07
Қишлоқ хўжалиги 👁 388

Қонунчилик Палатаси депутатлари ва сектор раҳбарлари илғор теримчилар билан учрашди

Қонунчилик Палатаси депутатлари ва сектор раҳбарлари илғор теримчилар билан учрашди

Амударёлик деҳқонлар йил-ўн икки ой даладаги машаққатли меҳнатлари самарасида етиштирган ҳосилини қисқа кунларда йиғиб-териб олиш йўлида астойдил меҳнат қилмоқдалар. Дала бошида теримчиларга барча шароитлар яратилгани, иссиқ овқат, чой ташкил этилгани, терим пулларининг вақтида бериб борилаётгани уларни янада ғайрат ва шижоат билан меҳнат қилишга ундамоқда.

Оппоқ бўлиб очилган пахталарни теришнинг ҳам ўзига яраша завқи бор. Айниқса, меҳнат муносиб рағбатлантириб борилса бу иштиёқ янада ошади.

29 сентябр куни Амударё туманида жойлашган, тажрибали фермер Шавкат Яхшимуратов раҳбарлик қилаётган “Юсуфхўжа” фермер хўжалигида мана шундай фидойи ва илғор теримчиларни рағбатлантиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова ҳамда Руслан Джумамуратов, тумандаги секторлар раҳбарлари, масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси масъуллари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари ва мазкур фермер хўжалигида пахта теримида қатнашаётган ишчилар иштирок этишди.

Дастлаб, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев фермер хўжалигининг пахта тайёрлаш режасини ортиғи билан бажарганини эътироф этиб, уларни ушбу муваффақиятлари билан самимий табриклади.

Маълумот учун, “Юсуфхўжа” фермер хўжалигининг 80 гектар майдонига чигит экилган бўлиб, агротехник тадбирлар вақтида бажарилгани боис далаларда мўл ҳосил тўпланди. Натижада фермер кластер корхонасига режадаги 140 тонна пахта ўрнига 262 тонна пахта ҳом-ашёсини топширди. Фермернинг маълум қилишича, ҳали хўжалик пахта далаларидан яна 100 тонна пахта ҳом-ашёсини териб олиш мумкин.

Учрашувда сектор раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, теримчиларга юртимиз иқтисодиётига, аҳоли фаровонлигига қўшаётган хиссалари учун миннатдорлик билдиришди. Фермер хўжалиги далаларида ўзининг бор куч-ғайратини аямасдан меҳнат қилаётган 150 нафар теримчиларга мустаҳкам соғлик-саломатлик тилашди.

Шундан сўнг, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилган муҳим ижобий янгиликлар, жумладан, аҳоли фаровонлигини, юрт равнақини юксалитириш, энг асосийси инсон қадрини улуғлаш мақсадида қабул қилинаётган қарор ва фармонларга тўхталиб ўтди.

Шу билан бирга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова ҳамда Руслан Джумамуратовлар пахта йиғим-терими мавсуми даврида мажбурий меҳнатга ва болалар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик лозимлигини, бундай ҳоллар аниқланса тегишли мутасаддилар қонун олдида жавобгарликка тортилишини айтиб ўтишди.

Учрашув давомида мутасаддилар кузнинг гоҳ салқин, гоҳ иссиқ кунларига қарамасдан, ғайрат билан меҳанат қилаётган илғор теримчиларни қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирди. Теримчи аёллар ўзларига кўрсатилаётган бу каби эътибордан мамнун бўлиб, янада фаол меҳнат қилишларини таъкидлашди.

Пахта – оқлик, беғуборлик тимсоли. Боиси, у ҳалол ва фидойи меҳнатдан яралади. Шундай экан, далалардаги “оқ олтин”нинг бир мисқолини ҳам қолдирмай йиғиб-териб олиш ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарининг, ишчиларининг ва пудратчилар ҳамда ҳашарчиларнинг бугунги кундаги долзарб вазифасидир.

Пахта йиғим-терим ишларида нафақат “Юсуфхўжа” фермер хўжалиги, балки тумандаги барча хўжаликлар ишчилари ва ҳашарчилари ҳам фаол қатнашиб, мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Фотима Эшимбетова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026