Жайхун илҳомлари
Байрам муборак
Жажжи қўлчаларга тутқазиб қалам,
Қийналиб ҳарфларни ўргатар аранг.
Касби орқасидан бўлган муҳтарам,
Байрамингиз қутлуғ, азиз устозлар!
Меҳрини шогирддан дариғ тутмаган,
Мулойим сўзлардан нари ўтмаган.
Ўзи қийналса ҳам миннат этмаган,
Байрамингиз қутлуғ, азиз устозлар!
Бир пайтлар касбининг бўлмаган қадри,
Ҳеч кимга айтолмай ичида дарди.
Ҳозир эъзозланар устознинг қадри,
Байрамингиз қутлуғ, азиз устозлар!
Шогирдлар қувончи сиғмай ичига,
Олийгоҳга кирар билим кучи-ла.
Буларнинг ҳаммаси устоз кучи-да,
Байрамингиз қутлуғ, азиз устозлар!
Гина-кудуратдан бўлмади асар,
Байрам шодлигидан айирма, агар.
Фарҳоднинг тилаги бўлди мухтасар,
Байрамингиз қутлуғ, азиз устозлар!
Фарҳод Аваз.
Ота-онамиздай азиз
Фарзандим, деб ардоқлагувчи,
Сал кечиксам, сўроқлагувчи.
Онамиздай бағрига босиб,
Буюкларга қиёслагувчи.
Ютуқлардан кўнглимиз тошса,
Ҳаволаниб, кибримиз ошса.
Қанотига олгиси келар,
Тергаб, йўлга солгиси келар.
Отамиздай мўътабардир у,
Бари ишдан хабардордир у.
Ҳаётимиз осмони аро,
Энг жонфидо, яловбардор у.
Машҳура Ражабова,
82-мактаб ўқувчиси.
Биринчи устозим
Менга ҳарф ўргатган
Ва ақлимни оширган.
Хато қилсам жилмайиб,
Энг биринчи кечирган –
Азиз Устозим!
Қўлимга бериб қалам,
Ўргатган ҳаёт илмин.
Менинг иккинчи онам,
Онажон ўқитувчим –
Азиз Устозим!
Ирода Эгамберганова,
55-сонли мактаб ўқувчиси.
Табрик
Бизга билим ўргатган,
Қўлга қалам тутқазган.
Одоб-ахлоқ сирларин,
Юракка жо айлаган.
Зиё нурин таратиб,
Кўнглимни шод айлаган.
Дунёларни танитиб,
Ва ҳаётга йўллаган.
Қувватлаган парвозим,
Омон бўлинг Устозим!
Лобарой Олимбеова,
57-мактаб ўқувчиси.
Муаллим
Офтобдайин йўлимиз ёритувчи,
Ҳар қадамда меҳр нурин сочувчи.
Матонат-у шижоатда танҳойим,
Оқ йўл тилаб кузатувчи муаллим.
Пойингизга бош эгаман таъзимда,
Сиз паноҳ бўлдингиз қиш-у ёзимда.
Меҳр-муҳаббати мисоли офтоб,
Кўзлари чўлпоним, юзлари моҳтоб.
Сиз юрган йўллардан юргим келади,
Ҳар битта сўзингиз жаҳоний таълим.
Дунё ёшларидан ўзгим келади,
Илм-у ирфонингиз уқиб, Муаллим!
Дилнура Раҳимбоева.
Устозларимга
Мулойимдир сўзингиз,
Кулиб турар кўзингиз.
Сиз-ла баланд парвозим,
Қалби дарё устозим!
Онамдайин суюксиз,
Отамдайин буюксиз.
Сиз-ла барча ютуғим -
Ватандайин улуғим!
Меҳр бериб бизларга,
Сеҳр қўшиб сўзларга.
Дунёларга овозим,
Таратгувчи устозим!
Нилуфар ТОЖИМУРОДОВА,
21-мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶