12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Адабиёт 👁 452

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Кўнгилли кечмоқда

Фасли ёз ойида – охирги ҳафта,

Кўнгилли кечмоқда, бу ҳарна гап-да.

Кичик бир шеър бундан унса ҳам майли,

Шунчаки ҳавасда, илҳом туфайли.

 

Ажойиб очилган хуш бўйли гуллар -

Билан банд ўтади кунлар-у тунлар.

Ўсишин кўраман ўзим айланиб,

Суҳбатлар қураман суйиб-бойланиб.

 

Қум юзин куйдирган ҳарорат кетди,

Соғинчли суйдирган фароғат етди.

Болалар, ёш-яланг сувга тушдилар,

Чўмилиб, салқинлаб қувонч қучдилар.

* * *

Учарлар устидан қушлар галаси,

Ортидан термулиб қолар боласи.

Отизлар ичида ойқизлар ғайрат –

Меҳнат қиладилар – ғанимат фурсат.

Кўксида ҳаваслар барқ урган ўсмир –

Йигитлар елишар баҳс уриб бир-бир.

Кўрганнинг сира ҳам тўймайди кўзи,

Улар мард йигитлар, бир бўлар сўзи.

Жумабой Ҳидоятов,

Қизилчоли маҳалласи.

 

Маҳаллам

("Нуронийлар танлови"да куйланган қўшиқ")

Дарёбўйи дерлар маним маҳаллам,

Кўчалари кўркам, равон маҳаллам.

Одамлари ишчан, бўстон маҳаллам,

Ҳамжиҳат инсонларга макон маҳаллам.

 

Боғларга бурканган, сувлари тоза,

Қизлари Барчиной бари озода.

Алпомиш ўғлонлар улғайган бунда,

Янги Ўзбекистон аро танҳо маҳаллам.

 

Жайҳундан сув ичган "яшил макон"им,

Раҳбарлари илғор, нурли бўстоним.

Боғларида улғаяр авлодлар хуррам,

Тараққий қилавер доим, маҳаллам.

 

Нуронийлар ҳурмат-иззатда бугун,

Юртбошимиз Қарори амалда ҳар кун.

Обод юртда ёшлари кезмоқда олам,

Ватан ичра буюк Ватан – маҳаллам!

Бахтиёр ЖЎЛЛИБОЕВ,

Дарёбўйи МФЙ фаоли.

 

Кўзмунчоқ

Митти қушдек, гўзал муштипар,

Кўнгил сири пинҳона ўзинг.

Шўринг қурсин қизалоққина,

Ўз уйингга меҳмонсан ўзинг.

 

Омонатдир ота уй сенга,

Барин ташлаб кетасан йироқ.

Қўлингдаги шу миттигина,

Кўзмунчоқдек қоласан, фақат.

 

Ҳамма сенга ақл беради,

Гангиб қолдинг шу он, сония.

Кўнглингдаги ким борлигини,

Ҳатто онанг ҳам билмайди-я.

 

Қиз боласан, палахмон тоши,

Қайга отса кетаверасан.

Кўнглингдаги қолиб охири,

Ўз ёрингни севаверасан.

 

Сен бир қушсан, сен бир ҳикоя,

Бахт қушига эришмоқ қийин.

Ёзса ҳамки йўқдир ниҳоя,

Сенинг куйинг куйламоқ қийин.

Муниса ТОЖИБОЕВА,

20-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ёлғон дўст

Сен дўстингга фидолар бўлсанг,

Билмаса у жуда ҳам ёмон.

Ғамларига елкалар тутсанг,

Танимаса, бу сенга армон.

 

Бобом айтар: “қора кунингда,

Ёнларингда турмаган дўстмас.

Пайдо бўлиб яхши кунингда,

Қучоқ очса, билгин, одаммас”.

 

Одамларнинг сараси асли,

Айирмайди шоҳ-у гадони.

Келганида танламоқ фасли,

Танлар дўстга жони фидони.

Мафтуна Қурбонбоева,

36-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Тилаклар

Беҳуда гапларни қилиб мухтасар,

Тилакларим айтай, бордир бирталай.

Ёзганларим ўқиб, эй ақли расо,

Ўзинг чиқар ундан бир-бир хулоса.

Кўнгилда борини чиқардим тилга,

Зеро, маъқул бўлса шеърларим элга.

Энди мен асосий мақсадга ўтай,

Айтай тилакларим, бордир бирталай:

Тиллардан тушмагай бир сўз эрта кеч,

Номинг ўчсин уруш! Дунё бўлсин тинч!

Дарё бўлиб оқсин, ҳосил бўлсин мўл,

Хирмонлар, омборлар донларга тўлсин.

Дастурхонга берсин файз-у барака,

Соғ-омон етказсин ҳар нурли тонгга.

Хонадонлар обод, оилалар тинч,

Халқимиз саломат, хотиржам бўлсин.

Келинлар вафоли, йигитлар суянч,

Эл-у Ватанига тоғ-қалқон бўлсин.

Тўйларда янграсин доимо ялла,

Бешиклар устида айтилсин алла.

Кишилар биродар, қариндошлардай,

Ўртасида бўлсин меҳр-оқибат.

Низолар йўқ бўлиб, унинг ўрнига

Дўстона яшасин ака-укадай.

Қариларга имон, ёшларга умр,

Бахтиёр яшасин, қолмасдан армон.

Ҳар киши кетарда фоний дунёдан

Рози бўлиб кетсин, кетсин беармон.

Илоҳо тилаклар ижобат бўлсин,

Барча хонадонлар шодликка тўлсин.

Одил ОллАёров, меҳнат фахрийси.

 

Чидадим

Бўлиб кетганим йўқ ғам ичра адо,

Ғуруримни ҳеч йўқотмадим.

Кўп нарсамдан бўлсам-да, жудо,

Мен тўкилиб, эриб кетмадим –

Чидадим...

 

Яқинларим ўгирса-да, юз,

Пайқамаса, кўриб турган кўз.

Қақшатиб кетса-да, аччиқ сўз,

Йиғлаб-йиғлаб қуриб кетмадим –

Чидадим...

 

Гуноҳимдан гап бошласалар,

Кўнглимни кўп ғашласалар,

Ҳатто юрак-бағрим тилсалар,

Ғам юкидан ўлиб кетмадим –

Чидадим.

Нодира Янгибоева,

Ўрта қалъа овули.

 

Қодирий бобо

"Ўтган кунлар" китобин ўқиб,

Чўмиб қолдим ғамгин хаёлга.

Бобомизнинг оғир қисмати,

Кўмиб қўйди мунгли саволга.

 

Халқин дилга кўчирган бобом,

Фидо бўлиб яшаган бобом.

Сўнгра қилган гуноҳин билмай,

Айбсиз айбдор отилган бобом.

 

Ўтган кунлар ўтиб боради,

Сиз кутган кун келди-ку, бобо.

Мустақиллик эпкинларида,

Қалбимизда яшайсиз бобо.

Севинч ҚОДИРОВА,

57-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Бир коса шароб...

Дўстлар даврасида майхўрлик қилдик.

Жом ичра томчилар сўзларди гўё.

Биздан зўри йўқ экан биз шуни билдик,

Бир коса шаробга енгилди дунё.

 

Унутдик бир нафас гўзал қизларни,

Хазонларга тўлган ўша кузларни.

Сиз биздан кечдингиз нимаям дердик,

Унутдик шу ондан биз ҳам сизларни.

 

Йўлларим пойлаган эй онаизор,

Ўғлингдек кўрнамак яна қайда бор?

Юзингдаги ажинлар тақдир чизиғи,

Бошингдаги сочми ёки оппоқ қор?

 

Онажон, онажон, нега бундайсан,

Қаноти йўқ фариштага ўхшайсан.

Умринг ўтиб кетди болангни ўйлаб,

Қачон сен ҳам ўзинг учун яшайсан?

 

Билмам, нега шу он сени ўйладим,

Дилимда борини бордек сўйладим.

Мастлик бу аслида ростлик дегани,

Фарзанд бўлиб сени анча қийнадим.

 

Ичишни қўй дединг, ҳамон қўймадим...

Фахриддин Саъдуллаев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026