ПАРАЗИТАР ЭНТЕРОБИОЗ – ҚУРТ КАСАЛЛИГИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Энтеробиоз қўзғатувчиси острица (қил гижжа) − юмалоқ чувалчанглар синфига мансубдир. Гижжанинг мадинаси − урғочи зоти узунлиги 9-12 см. наринаси − эркак зоти 3-5 см. бўлади.
Қил гижжалар ингичка ичакнинг пастки ва йўғон ичакнинг юқори қисмларида паразит ҳолда ҳаёт кечиради. Тухумдаги личинка ривожланишига кислород зарурияти туфайли мадина ичакнинг дистал томонига силжийди ва тўғри ичакка тушади. Кечаси у анал тешигидан ўрмалаб чиқиб, перианал бурмаларига тухум қўяди.
Юқишнинг ягона манбаи гижжа юқтирган касал одам ҳисобланади. Энтеробиоз билан касалланган беморлар орқа тешик атрофи-даги қичишишдан шикоят қилади. Кўпинча иштаҳа сусайишини кузатиш мумкин. Бунда бола кечки пайт безовталанади, инжиқ бўлади, узоқ вақтгача ухлолмайди, тез туриб инграйди, йиғлайди, тўшакда безовта ётади. Ёши каттароқ болаларда бош оғриғи ва ич кетиши, овқатларининг ҳазм бўлмаслигига олиб келади. Баъзи беморларда аллергик реакциялар, заҳарланиш ва дисбактериоз белгилари келиб чиқади.
Қил гижжалари кечки пайт айириш ва жинсий органларга ўрмалаб кириши натижасида тундаги сийдик ушламаслигига, қиз болаларда эса ушбу органларнинг шамоллашига, яллиғланишига олиб келади.
Энтеробиоз ташхиси кўп қийинчилик туғдирмайди; туман Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги маркази паразитология бўлимининг лабораториясида микроскоп ёрдамида боланинг ахлати текширилади ва тез натижаси аниқланиб, жавоби ёзиб берилади. Паразитология лабораторияси шифокор назоратида тажрибали лаборантлар С.Нуримбетов, Д.Жапаковалар аниқ текшириб, натижасини беришади.
Энтеробиознинг профилактикаси санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилишдир. Болалар боғчаларига борадиган кичкинтойларнинг тирноқлари олинган, кийимлари тоза ва дазмолланган ҳолда бўлиши керак. Ҳожатхоналарни тоза сақлаш, хлор сепиш ҳамда эшик тутқичларини хлорли эритмалар билан тез-тез тозалаб туриш касалликнинг олдини олишда самарали усул ҳисобланади.
Т.АтамурОДов,
Ж.Камолов, туман СЭО ва ЖСБ шифокорлари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶