14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:21
Сиёсат 👁 435

МУЗАФФАРНИНГ ИШ КУНЛАРИ

МУЗАФФАРНИНГ ИШ КУНЛАРИ

Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок қилиш, халқ ҳаётига оид муаммолар ечимини топиш ва бу муаммоларни ижобий ҳал этиш – депутатнинг биринчи галдаги вазифасидир. Чунки бугунги халқ ва сайловчи бундан 30 йиллар олдинги давр одамидан дунёқараши, орзу-интилишлари, ҳатто олдига қўйган мақсад ва режалари жиҳатидан ҳам кескин фарқ қилади.

Шу боис, Амударё туманидаги Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 18-Хитой сайлов округидан депутати Музаффар Ешчанов ҳар гал сайловчилари билан учрашганида сайлов округи ҳудудида истиқомат қилувчи ҳар бир фуқаро, ҳар битта оила ва хонадон ҳаётига доир ютуқ ва муаммоларни аввалдан синчиклаб ўрганади. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзоди кўрсатилган депутат аҳоли томорқа хўжалигини юритиш бўйича эришилаётган муваффақиятлар замиридаги фидойи меҳнат, илғор томорқачиларнинг тажрибалари, инновацион ғояларини оммалаштириш орқали ҳудуддаги кам даромадли, томорқа еридан унумли фойдаланмаётган оилаларда ҳар бир қарич ердан самарали фойдаланиш бўйича ташвиқот ишларини олиб боради. Бу эса аҳолининг ўзини ўзи иш билан бандлигини таъминлаш имконини берибгина қолмай, ҳудуд аҳолиси фаровонлигини оширишда томорқа хўжалигининг аҳамияти қанчалик муҳимлигини англаш имконини беради.

У Тошкент Давлат аграр Университетини тугатиб, 2008 йилда “Шўр қалъа” фермер хўжалиги иш юритувчиси сифатида илк меҳнат фаолиятини бошлаган кунлариданоқ халқ ичига кириб бориш, улар билан бирга меҳнат қилиш, қувонч-у ташвишларини биргаликда баҳам кўриш орқали кундалик иш режаларини муваффақиятли, тўсиқларсиз амалга ошириш мумкинлигини англаб етди.

Ўзи фаолият юритаётган фермер хўжалиги ишчиларининг орзу-ниятларига йўлдош бўлди, муммоларига елка тутди. Кексаларнинг дуосини олиб, ёшлар билан бамаслаҳат иш юритди. Натижада у касбидан камол топди, наинки халқ, балки туман раҳбарияти ишончига сазовор бўлди.

Кейинчалик Амударё туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимининг ирригация-мелиорация тармоқлари ва қурилмалари бўйича етакчи мутахассиси, Амударё тумани Намуна муқобил машина-трактор парки раиси, “Amudaryotex” хорижий корхонаси агрономи, Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси Амударё мелиоратив участкаси бошлиғи вазифаларида сидқидилдан хизмат қилди.

Ўзи меҳнат қилган жамоаларда ҳамкасбларининг, раҳбар сифатида ишчи-ходимларининг, туғилиб-ўсган маҳалласида эса элдошларининг ишонч ва ҳурматига сазовор бўлди.

У қайси жамоада, қай лавозимда ишлашидан қатъий назар, бир вақтнинг ўзида “Музаффар Ешчанов” фермер хўжалигига ҳам раҳбарлик қилди. Пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича “Музаффар Ешчанов” фермер хўжалигини тумандаги илғор қишлоқ хўжалик корхоналари сафига олиб чиқди.

У сайлов округи ҳудудидаги маҳаллаларда хотин-қизлар фаоллари, кўча бошчилари ва нуронийлар иштирокидаги ҳар бир учрашувида Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мазмун-моҳияти хусусида тушунчалар бериб келмоқда. Хусусан, кам даромадли, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича ўз режалари, бу борада давлатимиз томонидан кўрсатилаётган эътибор юзасидан сайловчиларнинг фикрлари, таклифларини ўрганишдан асло чарчамайди.

Музаффар Ешчанов айни пайтда Намуна маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб, деярли ҳар куни халқ билан бирга. У Намуна маҳалласи ҳудудидаги барча кўчалар ва аҳоли пунктларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бош-қош. Қолаверса, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” рўйхатларига киритилган фуқароларнинг муаммолари ва мурожаатларини масъулларни жалб қилган ҳолда жойига чиқиб ўрганиш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларидан сайловчилар ҳам, маҳалла аҳли ҳам мамнун.

Музаффар Ешчановнинг ҳам депутат, ҳоким ёрдамчиси сифатидаги фаолият кўлами анча кенг. Ўзи туғилиб-ўсган Намуна маҳалласи, қолаверса, 18-Хитой сайлов округи ҳудудида яшовчи сайловчилар ишончини оқлаш, халқнинг дард-у ташвишларига шерик бўлиб яшашни ўз зиммасидаги масъулиятли вазифа деб билади. Оилада эса амунали умр йўлдош ва меҳрибон ота. Рафиқаси билан икки ўғил, икки қизни илмли-маърифатли қилиб вояга етказишмоқда.

Депутат ва ҳоким ёрдамчиси, намунали фермер хўжалиги раҳбари, ибратли оила соҳиби Музаффар Ешчановнинг ҳар бир иш куни халқ билан бирга, унга ишонч билдирган сайловчилар даврасида ўтади. Зеро, инсонларнинг дарду ташвишлари билан яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019