14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 392

ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТЕХНИКАЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

ҒАЛЛА ЎРИМИГА ТЕХНИКАЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН КЎРГАЗМАЛИ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Туманимизда ғаллачилик бўйича 2 та кластер – “Qipchoq g‘alla klaster” ва “Amu Rich Xarvest” масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 344 та фермер хўжаликларида жами 6000 гектар ғалла майдони мавжуд.

2021 йил кузида 2022 йил ҳосили учун ғалла экилган ушбу майдонлардаги барча буғдой майсалари ҳозирги кунда бошоқлаш фазасида ривожланмоқда. Шу кунгача буғдойзорлар агротехника қоидалари асосида парвариш қилинди.

Ҳозирги кунгача ғалла майдонларини ҳар гектарига 200 килограмм ҳисобида учинчи марта азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари ниҳоясига етказилди. Бегона ўтларга, зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик ишлов берилди. Натижада барча майдонларда юқори ҳосил тўпланишига эришилди.

Яқин кунлар ичида жорий қишлоқ хўжалиги йилининг илк ҳосили – ғалла ўрим-йиғимига киришилади. Бу жараёнда техникалар кучидан – комбайнлар, транспорт тракторларидан унумли фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилги ғалла ўрим-йиғимини намунали ташкил этиш, етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиш юзасидан қизғин тайёргарликлар олиб борилди.

Шу йилнинг 12 май куни “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятининг устахонасида ўтказилган кўргазмали семинарда ҳам техникаларнинг мавсумга тайёргарлиги кўриб чиқилди.

Тадбирга туман ҳокими Султонбой Йўлдошев, “ЎзАгроинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Анвар Йўлдошев, тумандаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари Кенгаши масъуллари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда фермерларга хизмат кўрсатувчи корхона-ташкилотлар раҳбарлари, комбайнлар бошқарувчилари иштирок этдилар.

Кўргазмали семинарни туман ҳокими Султонбой Йўлдошев очди ва яқинлашиб келаётган масъулиятли мавсум - ғалла ўрим-йиғимини уюшқоқлик билан ташкил этиш  борасидаги вазифаларга кенг тўхталди. “ЎзАгроинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Анвар Йўлдошев халқимизнинг ризқ-рўзи, деҳқонларимиз фидойи меҳнатлари эвазига яратилган ғалла ҳосили  йиғим-терими мавсумида иштирок этадиган барча корхона-ташкилотлар раҳбарларига ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш юзасидан тавсиялар берди.

Тадбирда жорий йилги ғалла ўрим-йиғими мавсумида 16 дона юқори унумли ўрим комбайнлари иштирок этиши, шуларнинг барчаси “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти устахонасига таъмирга тортилиб, тўла таъмирланиб, тайёрлов чизиғига қўйилганлиги ва сертификат асосида қабул қилиб олиш ишлари амалга оширилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, ўрим комбайнлари мавсум олдидан техник кўрикдан ўтказилиб, ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозлангани, комбайн операторлари ва отряд аъзоларининг фавқулодда вазиятлар содир бўлганда қандай ҳаракат қилиши, хавфсизлик бўйича тавсиялар, ёнғинларнинг олдини олиш юзасидан йўл-йўриқлар берилди.

Кўргазмали семинарда ғалла ўримига тайёргарлик бўйича мавжуд камчиликлар ҳам тилга олиниб, уларни бартараф этиш масъулларга топширилди. Шунингдек, ғалла ўрим-йиғимида иштирок этадиган 16 та комбайнлар операторларига масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахта тўқимачилик кластери томонидан рағбат сифатида ун, мой каби озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019