“ТАРИХ БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ” МАВЗУСИДА ХИВА ШАҲРИГА МАРОҚЛИ САЁҲАТ УЮШТИРИЛДИ
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички туризмни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор туфайли, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни тарихий шаҳарларга саёҳатлар уюштириш орқали халқимизнинг бой маънавий-тарихий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган “Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги саёҳат-дарслар ҳам ташкил этилаётгани ўқувчи-ёшларнинг бу борадаги қизиқишларини янада оширмоқда.
Амударё туманидаги 69-сонли умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Жўрабек Тажимуратов раҳбарлигида қадимий Хива шаҳрига ташкил этилган саёҳат ҳам ана шундай – “Тарих билан юзма-юз” мавзусида амалга оширилди.
Мактабнинг қуйи ва юқори синфлар ўқувчиларидан иборат 110 нафар саёҳатчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда, мактаб ўқитувчилари Жумагул Болтабоев, Ҳаётхон Нуримбетов, Адибахон Аҳмедова, Шарофат Абдураимова ҳамда Барчиной Ишматовалар раҳбарлигида Хива шаҳрининг “Ичан қалъа” Давлат музей-қўриқхонаси, “Дишан қалъа” қадимий, тарихий-меъморий мажмуалари бўйлаб мароқли саёҳат қилдилар.
Саёҳатчи-ўқувчиларга устозлари авало Хива шаҳрининг умумий тарихи ҳақида кенг ва батафсил маълумотлар беришди. Шундан сўнг, саёҳатчи-ўқувчилар гуруҳларга бўлиниб, устозлари раҳбарлигида “Ичан қалъа” меъморий ансамбли билан яқиндан танишдилар. Хусусан, ўқувчилар Ўзбекистондаги энг баланд қадимий Хива минораси, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, устунлари пахта дарахтидан бўлган қадимий жомъе масжиди, хонлар саройи, карвонсарой каби тарихий обидалар ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.
Бундан ташқари, санъат музейи, табиат музейи, халқимизнинг буюк фарзандлари таҳсил олган мактаб-мадрасалар, ярим минор тарихи ҳақидаги устозларининг ҳикояларини мароқ билан тингладилар. Улуғ маърифатпарвар туркман шоири Махтумқули, ўзбек халқининг севимли шоири Огаҳийлар таҳсил олган мадрасаларни ,қадим аждодлар савдо-сотиқ ишларини олиб борган дўкон ва бозор расталарини бериб кўрдилар, миллий ҳунармандчилигимиз тарихи билан яқиндан танишдилар.
Саёҳатчи-ўқувчиларнинг “Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги маънавий-маърифий тарихий саёҳат-дарси мароқли таассуротларга жуда бой бўлди. Чунки ўқувчи-ёшлар саёҳат давомида ўзлари Ўзбекистон тарихи дарсларида назарий жиҳатдан олган билимларини саёҳат жараёнида амалда кўриб, мустаҳкамладилар. Айниқса, дунёга машҳур қомусий олимларни етиштирган Маъмун академияси, юртдошимиз, туманимизнинг Жумуртоғ мавзесидаги Эшонёп бўйи қишлоғида яшаган маърифатпарвар, халқпарвар сиёсатчи, халқ мустақиллиги учун курашга ҳаётини бағишлаган Бобоохун Салимов ва унинг отаси, Хоразм хонлари саройининг нуфузли қозикалони Салим охун ҳақида ва қозикалон Салим охун бунёд этган мадраса хусусида чуқур мавълумотларга эга бўлдилар.
“Тарих билан юзма-юз” мавзусидаги амалий тарихий дарс-саёҳат ўқувчи-ёшлар қалбида халқимизнинг буюк тарихига нисбатан ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлади.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶