13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:04
Сиёсат 👁 388

Сенатор қишлоқ хўжалиги ҳамда тиббиёт соҳасида Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

Сенатор қишлоқ хўжалиги ҳамда тиббиёт соҳасида Амударё туманида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

30 март куни Амударё туманига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Ботир Матмуратов ташриф буюрди.

Туман ҳокимлигининг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг сенатор тегишли соҳалар мутасаддилари ҳамроҳлигида Оқ олтин овули ҳудудидаги қишлоқ оилавий поликлиникасига ташриф буюриб, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида сенатор мазкур қишлоқ оилавий поликлиникаси томонидан Оқ олтин овулида истиқомат қилувчи 8 минг 939 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида ташкил этилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Қишлоқ оилавий поликлиникаси  аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва санитария-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш борасида самарали иш олиб бормоқда. Айниқса, аҳоли, биринчи навбатда фертил ёшидаги аёллар ва ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек ўзгалар ёрдами ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, сурункали касалликларга чалинган беморлар орасида патронаж ишларини мунтазам олиб бориш борасида сезиларли натижаларга эришилмоқда. Шифохонага ётқизиш, касалликларга чалиниш ва ногиронлик даражасининг пасайиши, айниқса аҳолининг кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатидан қониқиши тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги нечоғли юқори эканидан далолат беради.

Айни кунларда аҳолини каронавирусга қарши Бустер доза билан эмлаш ишлари ҳам самарали йўлга қўйилган.

Сенатор тиббиёт ходимлари билан суҳбатда Президентимизнинг 15 март куни тиббиёт ходимлари билан ўтказган очиқ мулоқоти давомида тиббиёт соҳасини ривожлантириш бўйича белгилаб берган вазифалари ҳамда долзарб масалалар ҳақида тўхталиб, шифокорларнинг шарафли, шу билан бирга машаққатли ишларида омад тилади.

Шундан кейин меҳмонлар Тўлқин овули ҳудудида жойлашган “Аму соҳили” чорвачилик фермер хўжалигига ташриф буюрди.

Сенатор Ботир Матмуратов фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, соҳани янада ривожлантиришга оид қабул қилинаётган қонунлар ақида тушунчалар берди.

Учрашув давомида туман ҳокими ўринбосари Ислом Маткаримов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 март кунги “Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан туманда, хусусан мазкур фермер хўжалигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг турда маълумот берди.

Қайд этилганидек, ҳозирги кунда туманда cув ресурсларидан фойдаланиш механизмларини тубдан ислоҳ қилиш, улардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида жами 2 минг 630 гектар майдонга сувни тежовчи технологиялар жорий этилган. Шундан 250 гектар ғалла майдонларига ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича таъминотчилар билан шартномалар тузилган.

Бугунги кунда туманимизда ғаллачилик соҳасида “Qipchoq g‘alla klaster” ҳамда “Amu Rich Xarvest” масъулияти чекланган жамиятлари кластер усулида фаолият юритиб келмоқда.

Сенатор Ботир Матмуратов туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар алоҳида эътирофга лойиқ эканлигини таъкидлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026