13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:10
Сиёсат 👁 30,018

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Амударё туманида байрам тадбири ўтказилди

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Амударё туманида байрам тадбири ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

Аёл! Унинг таърифига сўз мулки ожиз. У аввало фарзандларини меҳри ардоғида авайлаб, юрт корига ярайдиган қилиб вояга етказувчи фидойи она, эл-юртимиз тинчлиги-тотувлиги учун, фаровонлиги учун курашувчи матонатли инсон, оилаларни ва демакки, кўнгилларни нурафшон этувчи муқаддас зот! Шу  боисдан улар доимо давлатимиз ғамхўрлигида, эъзозида.

Шу сабабли ҳам мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шароит яратиш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кўламдор  ишлар амалга оширилмоқда.

Жамият ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзларининг самарали  меҳнатлари билан оилаларнинг шаклланишига, фаровонлиги ошишига муносиб ҳисса қўшаётган аёллар турли унвонлар ва давлат мукофотлари, кўкрак нишонлари билан тақдирланиб келмоқда. Барча жабҳаларда фидойилик қилаётган аёлларнинг меҳнати муносиб баҳоланмоқда. Шунингдек, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, қўллаб-қувватлашга эътибор қаратилаётир.

Ҳар йили мамлакатимизда 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами кенг нишонланади. Сана муносабати билан турли соҳаларнинг илғор аёл-қизларига алоҳида эҳтиро кўрсатилиб, эъзозланади.

7 март куни амударёлик фаол аёл-қизлар учун ҳам “Муқаддас аёл” деб номланган байрам тадбири ташкил қилинди.

Манғит шаҳридаги “Хон” ресторанида бўлиб ўтган адабий-мусиқий  тадбирда туманимиздаги турли соҳаларда самарали меҳнат қилаётган аёллар, ўз ҳаётий тажрибаси асосида ёшлар тарбиясига, оилалар мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшаётган нуроний онахонлар, умидли, иқтидорли қизлар иштирок  этдилар.

Йиғилганларни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин табриклади. “Ҳақиқатан ҳам, гўзаллик ва нафосат, меҳру муҳаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файз-у тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига ўз она юртига севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари ҳақида ҳар қанча гапирсак, уларни ҳар қанча эъзозласак, арзийди” деди туманимиз ҳокими табрик нутқида.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеига юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуслари билан яқиндагина “Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси” ташкил этилиши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари бюджетдан, эҳтиёжманд оилалар қизларининг контракт пуллари эса маҳаллий бюджетлардан тўлиқ қоплаб берилиши, хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаб бериш тизими яратилганлиги ва бошқа кўплаб мисоллар фикримизнинг исботидир.

Туманимиз ҳокими меҳнатда ўрнак кўрсатаётган, шунингдек, турли соҳаларда ишлаб, айни кунда кексалик нафақасига чиққан 120 нафар фахрийларни ва фидойи аёл-қизларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Гўзал Собирова, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Роҳатой Рейимовалар табригидан сўнг, навбат туман Маданият бўлимига қарашли муассасалар санъаткорларига берилди.

Туман ҳокимлиги ва Маданият бўлими ҳамкорлигида ташкиллаштирилган тадбирда фаол аёл-қизлар тўкин дастурхон атрофида дилтортар қўшиқлар тинглаб, рақслар томоша қилиб, ҳордиқ чиқардилар. Аёл муқаддаслигини, фидойилиги, матонати ва меҳри уммонлигини мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқлар уларга жуда манзур бўлди.

“Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги “Баҳор вальси” қўшиғи  уларнинг кўнгилларига уйғониш, жонланиш фасли қувончини, тароватини ҳадя этди. Байрамга ташриф буюрган аёл-қизлар ушбу байрамона мусиқий дастурни томоша қилиб,  ҳар бир инсон кўнглида улуғ зот – Оналарга юксак ҳурмат, эҳтиром жой олганлигини ҳис қилдилар.

“Муқаддас аёл” деб номланган мусиқий дастур томошаси ва ўзларига кўрсатилаётган ҳурмат барча иштирокчиларга олам-олам қувонч ва фахр ҳадя этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026