13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:15
Саломатлик 👁 467

ШИФОКОРЛАР АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШМОҚДА

ШИФОКОРЛАР АҲОЛИ ЎРТАСИДА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БЎЙИЧА ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИШМОҚДА

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда профилактика устувор вазифа сифатида белгиланган. Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни оммалаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўламини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борадаги вазифаларни таъминлашга қаратилган Президент Фармон ва Қарорлари соҳани ривожлантиришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Амударё туманида ҳам Тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, шунингдек, ўрта тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли орасида юқумли ва юқумсиз касалликларнинг олдини олиш бўйича турли соғломлаштириш тадбирлари ўтказилмоқда.

Тиббиёт бирлашмасида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими ташкил этилган бўлиб, ушбу бўлимда шифокор ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга оид аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, зарарли одатларга қарши курашиш, тиббий маданиятни ривожлантириш, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва оммавий спорт ҳаракатини тиббиёт профилактикаси билан интеграциялаш, бу борада оммавий тадбирларни ўтказиш улар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланган.

Бўлим ходимлари иши маҳаллабай усулда ташкил қилиниб, туманнинг барча ҳудудларидаги оилавий поликлинка ва оилавий шифокорлик пунктларида саломатлик бурчаклари ҳамда саломатлик мактаблари ташкил қилинди. Ундан ташқари, аҳоли ўртасида турли тадбирлар ташкил этилиб, “Спорт саломатлик гарови”, “Жисмоний фаоллик ва оммавий спорт”, “Хонадонларга эслатма”, “Covid-19нинг юқиш йўли ва профилактикаси” каби мавзуларда эслатмалар ва микроплакатлар тарқатилиб келинмоқда.

Ўтган давр мобайнида “Тоза қўллар ва тўғри нафас олиш” акцияси, нафис гимнастика бўйича кўргазмали чиқишлар, фаол юриш тадбирлари ташкил этилди ва уларда тиббиёт бирлашмаси ва маҳалла фуқаролари қатнашишди. “Тўғри овқатланиш – соғлом ҳаёт демакдир” ҳафталигида туман бўйича саломатлик дарслари, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилди. Мактабларда, маҳаллаларда, аҳоли кўп тўпланадиган жойларда бўлиб ўтган ушбу тадбирларга имкон борича турли ёшдаги фуқаролар жалб этилди.

Жорий йил бошида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тумандаги ҳарбий қисмда уларнинг оила аъзолари билан Covid-19нинг юқиши ва унинг олдини олиш, эмланиш, соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, шахсий гигиена, зарарли одатлар, репродуктив саломатлик мавзуларида давра суҳбатлари уюштирилди. Барча ҳудудлардаги тиббиёт масканларида саломатлик бурчаклари ҳамда саломатлик мактаблари фаолияти йўлга қўйилди. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юқумли бўлмаган касалликлар хавф омилларини аниқлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғи ижроси бўйича январь ойида 4774 нафар 40 ёшдан ошган фуқаролар скринингдан ўтказилди ва уларга оммавий жисмоний фаоллик, соғлом овқатланиш, шахсий гигиена эмлашнинг аҳамияти бўйича тушунчалар берилди.

Ҳафтанинг душананба кунлари “Стрессга қарши кураш куни”, сешанба кунлари “Туз ва шакарни чеклаш куни” аҳоли кўп тўпланадиган майдон, бозор, хиёбонларда, корхона ва муассасаларда 18 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида антропометрик ўлчовлар ва қисқа саволнома асосида тадбирлар ташкил килиниб, тегишли тавсиялар берилмоқда.

“Тамакисиз кун” деб белгиланган чоршанба кунларида ҳам акциялар ўтказилиб, таълим муассасалари, корхона ва муассасаларда тамакининг инсон организмига зарарли таъсири бўйича тадбирлар ўтказилмоқда. Пайшанба кунлари “Соғлом овқатланиш куни” деб номланиб, маҳаллалар, корхона-ташкилотларда кўргазмали равишда соғлом овқатланиш тамойиллари бўйича “Саломатлик дарслари” ташкил килиниб, иштирокчиларга тегишли маслаҳатлар берилмоқда.

“Пиёда юриш” ва “Саломатлик” куни деб белгиланган жума ва шанба кунларида Тиббиёт бирлашмаси, оилавий поликлиника ва оилавий шифокорлик пунктлари майдончалари, марказий ўйингоҳларда гимнастрада, фаол ва спортча юриш тадбирлари ташкил этилиб, турли ёшдаги фуқаролар иштироки таъминланмоқда.

Соғлом турмуш тарзида одамлар саломатлигига таъсир кўрсатувчи зарарли омиллар бўлмаслиги, инсон улардан онгли равишда ўзини четга олиши керак. Бу борада кенг тушунчалар бериш, туманимиз аҳолисининг тиббий маданиятини янада ошириш ҳамда бу борадаги ҳукумат қарорлари ижросини, аҳоли саломатлигини таъминлаш тиббиёт ходимларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

Жумабой Явкашев, ТТБ Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026