12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:04
Қишлоқ хўжалиги 👁 280

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ҚИЛИНГАН МЕҲНАТДА БАРАКА БЎЛАДИ

ҲАМЖИҲАТЛИКДА ҚИЛИНГАН МЕҲНАТДА  БАРАКА БЎЛАДИ

Инсон дунёда меҳнат билан улуғ мартабаларга эришади. Кейинги йилларда Президентимиз Ш.Мирзиёев  ташаббуси билан аграр соҳага, халқимизнинг ризқи бутун, дастурхони тўкинлиги йўлида ёзнинг жазирамаси-ю, қишнинг қаҳратонида ҳам тинмай фидойилик қиладиган қишлоқ хўжалиги меҳнаткашларига улкан эътибор қаратилмоқда. Қишлоқ  хўжалиги ходимлари куни белгилангани, аграр соҳада фаолият юритаётганлар учун кўкрак нишонлари таъсис этилгани ҳам шулар жумласидандир.

Мен “Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланган кунимни ҳаётимнинг энг ёрқин кунларидан бири бўлди, дея оламан. Меҳнатларинг эътироф этилиши одамга яна ҳам куч-қувват бағишлайди. 2004 йилда “Боғи эрам” фермер хўжалигини ташкил этган эдим. Шундан бери номи бир неча марта ўзгарди. Бироқ ҳар йили экин майдонлардан мўл ҳосил етиштириб келаяпмиз.

Тилсиз замин бағрига уруғ қадаб, ҳосил ундириш осон эмас. Бунинг учун ернинг тилини билиш, омилкорлик  керак, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажариш лозим. Яна деҳқонларда йил-йилга ўхшамайди, деган  ибора бор. Бу гоҳ қурғоқчилик, гоҳ намгарчилик юқори бўлса-да, ҳосил ундиришнинг чорасини қилиш керак, дегани.

Биз хўжалигимиз аъзолари билан ҳамжиҳатликда қилган меҳнатларимиз туфайли 2021 йилда ҳам деҳқончиликнинг барча турлари бўйича режаларимизни ортиғи билан адо этдик ва маҳсулот етиштириш харажатлари, иш ҳақларидан ташқари, 500 миллиондан зиёд соф даромад олдик. 34 гектар ердаги буғдойдан 60-70 центнердан ҳосил етиштирдик. Пахта майдонларимиз ҳосилдорлиги гектарига 36-45 центнергача бўлди.

Хўжалигимизда деҳқончиликдан олинаётган даромадларимиздан янги техникалар харид қилаяпмиз. Ҳозир ерларни текислашдан тортиб, экиш, парваришлаш, ҳосилини  йиғиштириб олишгача бўлган барча ишларда ўз техникаларимиздан фойдаланамиз. Ўтган йилги даромадимиздан лазер қурилмали ер текислагич агрегатини харид қилганимиз туфайли экин майдонларимиз 100 фоиз текисланди ва суғоришга тайёрланди. Бундан ташқари, экин майдонларимизни сув тежовчи технологиялар  ёрдамида суғориш чораларини  кўраяпмиз. 100 тонналик сиғимли музлаткич омборхонамизда 2 гектарлик боғимизда етиштирилган мевалар, шунингдек, сабзавотлар сақланаяпти. 8 нафар механизатор, 40 нафар пудратчиларимизнинг ойлик иш ҳақлари доимо ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиб борилаяпти.

Ўтган йили хўжалигимизнинг 14 гектар ғалладан бўшаган ерида  пудратчиларимизга ва ҳудудимиздаги 20 та кам таъминланган оилаларга такрорий экин экиб бердик. Эҳтиёжманд 10 та оилани оталиққа олиб, вақтида моддий-маънавий қўллаб келаяпмиз.

Фермер хўжалигини бошқаришдан ташқари, мана уч йилдирки, туман Деҳқон, фермер ва томорқа ер эгалари Кенгашига ҳам раислик қилиб келаяпман. Кенгашимиз томонидан туманимиз аҳолисини томорқа ерлардан самарали фойдаланиш тарғиб этилиб, бу борада қатъий назорат ҳам олиб борилаяпти, уларга деҳқон, фермер хўжаликларига зарур тавсия ва кўрсатмалар ҳам берилаяпти. Меҳнатларимиз маҳсулини юртдошларимиз дастурхонида кўриш ҳам улкан бахт.

Илҳом ПОЛВОНОВ, туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси,

“Қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони соҳиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026