ТЎЙДА ЧИҚҚАН ЖАНЖАЛ ЖИНОЯТГА САБАБ БЎЛДИ
Қариндошининг тўйига келган Икром (исмлар ўзгартирилган) авжига чиққан ўйин-кулги, хурсандчиликка қўшилди. Даврага чиқиб, завқ билан рақсга тушаётган яқинлари орасига кирди. Айни қўшиққа берилиб ўйин тушаётганида кимдир туртиб юборди. Кайфи ошган тоғаси Жавлон эканлигини кўриб, эътибор бермасдан рақсни давом эттираётганида бу яна такрорланди. Жаҳли чиққан Икром кўпчиликнинг орасида бўлишига қарамасдан, Жавлон билан жанжаллашди ва кучини кўрсатиб қўйиш учун унга бир мушт туширди. Мушт зарбидан ерга қулаган Жавлон ҳушидан кетди.
Шифохонада ўзига келган Жавлонга бош миянинг ёпиқ жароҳати, ўнг яримшари гематомаси, қаттиқ парда усти эпидурал ва қаттик парда ости субдурал гематомаси ва қоннинг сингиши, бошнинг чап чекка асосий суяги чизиқли синиши, чап чекка бўлими тери ости гематомаси ҳам юмшоқ тўқимасининг лат ейиши, дислокацион синдром, тўрли парда остига қон қуйилиши, ўнг тарафлама гемипарези, ўнг билак тери соҳаси қирилиши каби жароҳатларда ифодаланган ҳаёт учун хавфли бўлган оғир шикаст етказилганлиги аниқланди.
Қариндошига шу даражада оғир шикаст етказган Икром ўйламасдан қилган ҳаракати туфайли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбланди ва бу иш судда кўриб чиқилиб, жабрланувчи кечирганлиги, моддий зарарни қоплаганлиги сабабли ҳаракатдан тўхтатилди.
Тўйда жанжал чиқариб, бир инсоннинг соғлиги ёмонлашишига сабабчи бўлган Икром қилмишидан пушаймон бўлди.
Умида Оразбоева, Нукус шаҳар ИИО ФМБ ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи терговчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶