12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:50
Саломатлик 👁 655

Бўқоқ касаллиги: сабаблар, турлари ва олдини олиш йўллари

Бўқоқ касаллиги: сабаблар, турлари ва олдини олиш йўллари

Қалқонсимон без организм учун муҳим бўлган гормонларни ишлаб чиқаради ва унинг фаолияти бузилганда турли касалликлар юзага келади. Бугунги кунда дунё бўйича миллионлаб одамлар бўқоқ касаллигидан азият чекмоқда. Хусусан, Марказий Осиё минтақасида йод танқислиги сабабли бу касаллик кенг тарқалган. Ўз вақтида аниқланмаган ҳолатларда бўқоқ организмнинг умумий ҳолатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. 

Касалликнинг сабаблари, турлари ва олдини олиш чораларини ўрганиш, аҳоли орасида профилактика чоралари тўғрисида Қум ёп маҳалласи ҳудудидаги Оилавий шифокорлик пункти мудираси, шифокор Замира Сапарова билан суҳбатлашдик. 

— Замира опа, бугунги кунда бўқоқ касаллиги глобал муаммолардан бири сифатида тилга олинмоқда. Аввало, у қандай касаллик ва унинг келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? 

— Бўқоқ — қалқонсимон без касаллиги бўлиб, организмдаги патологик ўзгаришлар туфайли ривожланади. Касаллик асаб, юрак-қон томир, овқат ҳазм қилиш, суяк таянч тизими, репродуктив саломатлик ва ҳатто мия фаолиятига ҳам таъсир қилади. Асосан йод танқислиги ёки йоднинг ҳаддан ташқари кўплиги натижасида юзага келади. 

— Эндемик бўқоқ қандай омиллар сабаб юзага келади? 

— Эндемик бўқоқнинг асосий сабаби йод танқислиги. Йод учувчан модда бўлгани учун қуруқ ва чангли об-ҳаво шароитида тез йўқолади. Марказий Осиё ва Европа давлатларида айнан шу сабабли бўқоқ кенг тарқалган. Шунингдек, нотўғри овқатланиш, оқсил ва витамин етишмовчилиги, стресс ҳам касаллик ривожланишига сабаб бўлиши мумкин. Денгиз бўйи мамлакатларида эса йод табиий равишда кўп бўлгани учун бўқоқ кам учрайди. 

— Эндемик бўқоқ қандай шаклларда учрайди? 

— Эндемик бўқоқ уч хил шаклда намоён бўлади. Диффуз эндемик бўқоқда қалқонсимон без бир текис катталашади, лекин тугунлар ҳосил бўлмайди. Бу ҳолат асосан йод танқислиги натижасида ривожланади. Бемор нафас етишмовчилиги, совуқ ҳавода ҳам деразани очишга интилиш, бўйин атрофини очиқ сақлашга ҳаракат қилиш каби аломатларни сезиши мумкин. Тугунли эндемик бўқоқ эса қалқонсимон безда тугунлар пайдо бўлиши билан тавсифланади. Ушбу тугунлар яхши ёки ёмон сифатли бўлиши мумкин. Агар улар катталашса, бемор бўйин соҳасида босим ва ноқулайлик ҳис қилади. Аралаш (диффуз-тугунли) эндемик бўқоқ эса безнинг умумий катталашиши билан бирга тугунларнинг ҳам ҳосил бўлиши билан ажралиб туради. Бу ҳолатда беморда нафас олиш ва ютишда қийинчилик, овознинг пастлашиши ва баъзан оғриқ каби аломатлар кузатилади.

— Гипертиреоз ва гипотиреоз қандай фарқланади? 

— Бўқоқ касаллиги организмда гормонлар ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилади ва у икки хил шаклда ривожланиши мумкин. Гипертиреоз ҳолатида Т3 ва Т4 гормонлари ортиқча ишлаб чиқарилади, натижада организмнинг метаболизм жараёни тезлашади. Бу беморда юрак уришининг тезлашиши, қўл қалтираши, ҳаддан ташқари терлаш, кескин вазн йўқотиш, асабийлашиш ва кўзларнинг олдинга чиқиб кетиши каби симптомлар билан намоён бўлади. Гипотиреоз эса аксинча, Т3 ва Т4 гормонлари етишмовчилиги натижасида ривожланади. Бу ҳолатда бемор доимий чарчоқ, уйқучанлик, депрессия, соч тўкилиши, вазн ортиши, юрак уришининг секинлашиши ва қабзият каби муаммоларга дуч келади.

— Қангли ва Қум ёп маҳалласида ҳам бу касалликка чалинганлар кузатилганми, уларнинг сони қанча? 

— Бизнинг маҳалламизда диффуз заҳарли бўқоқ билан касалланганлар сони 52 нафар бўлиб, биз уларни Эндокринолог кўригидан ўтказиб ОШП ҳисобидан зарур дори воситалари билан даволадик ва гормонал бузилиш бор йўқлигини билиш учун қон таҳлилига юбордик.

— Заҳарли бўқоқ қандай касаллик ва у қандай даволанади?

— Бу касалликда қалқонсимон без ичида ўсмалар ҳосил бўлади ва турли зарарли биокимёвий моддалар йиғилади. Даволашда йод препаратлари ва зарур бўлса, жарроҳлик усуллари қўлланади. Муҳими, касалликни эрта аниқлаш ва шифокор назорати остида даволашдир. Айрим беморлар йодни бўйин соҳасига суртиш ёки ҳидлаш орқали даволанишга ҳаракат қилишади, аммо бу нотўғри.

Ҳар бир бемор шифокор тавсиясига биноан индивидуал даволаниши керак. 

— Касалликнинг олдини олиш учун нималар қилиш керак? 

— Йодга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Асал, сут, балиқ гўшти, сиёҳранг пиёз ва сиёҳранг карам энг фойдали маҳсулотлардир. Бундан ташқари, мактаб ўқувчиларига профилактика мақсадида "Антиструмин" таблеткалари берилади. Биз маҳалла бўйича 2024 йил декабрь ойида 2025 йил учун маҳалламиздаги 199та ёш оиланинг 398 нафар аъзосига ҳафтасига 1 таблеткадан жами 19 900та таблетка тарқатдик. 

— Замира опа, қимматли маълумотларингиз учун раҳмат! 

ҚДУ талабаси Маҳлиё Гулмаматова суҳбатлашди.

 

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026