ФАРАНГИЗНИНГ ЮТУҚЛАРИ
Бадиий гимнастика жисмоний машқлар тизими, жисмоний тарбиянинг муҳим туридир. Кишиларнинг жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ўсишига ва саломатлигини мустаҳкамлашга, эпчил, чаққон, ҳаракатчан бўлишига ёрдам беради.
Спортнинг шундай нафис тури билан бир неча йиллардан буён шуғулланиб келаётган жажжи қизалоқ 82-сонли умумтаълим мактабининг 2-синф ўқувчиси Фарангиз Файзуллаева кўпгина ютуқларга эришди.
У 2020 йили туманимизда ўтказилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш ҳамда янги йил байрами муносабати билан спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича 2013-йилда туғилган қизлар ўртасидаги мусобақада фахрли 1-ўринни, Яккасарой тумани 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2007-2015 йилларда туғилган қизлар ўртасида БЎСМ очиқ турнирида фахрли 2-ўринни, 9 май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб ўтказилган спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича Хоразм вилояти Боғот тумани очиқ биринчилигида фахрли 1-ўринни, “2021-йил Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили давлат дастурига асосан бадиий гимнастика бўйича “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида Навоий вилояти очиқ турнирида 1-ўрин билан тақдирланган. Фарангизга бундан кейинги мусобақаларида ҳам муваффақиятлар тилаймиз.
Дилдора ХОЛБАЕВА, шу мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶