14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:23
Саломатлик 👁 262

ЭЛ ДАРДИГА ДАРМОН ШИФОКОРЛАР

ЭЛ ДАРДИГА ДАРМОН ШИФОКОРЛАР

Тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида жарроҳлик муолажалари муҳим ўрин тутади. Шу боис, мамлакатимиз тиббиёт тизимидаги жарроҳлик бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш, мазкур йўналишга энг замонавий технологияларни жорий этиш, халқ саломатлигини муҳофаза қилишни давр талаблари даражасига кўтариш, соҳани энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-анжомлар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги режали жарроҳлик бўлими замонавий  меъморий ечимга эга уч қаватли бинонинг учинчи қаватида жойлашган бўлиб, мазкур бино 2013 йилда тўлиқ таъмирланиб, реконструкция қилинган, 30 бемор ўрнига мўлжалланган бўлим таркибида 20 та жарроҳлик ва 10 та урологик касалликлар ўрни мавжуд.

Бўлим узлуксиз электр энергияси ва иссиқлик манбаи билан таъминланган. Ҳар бир хона доимий иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган бўлиб, беморлар учун зарур маиший имкониятлар яратилиб, маҳаллий канализация тармоғига уланган  ва хоналар тиббий линолеум билан қопланган.

Айни пайтда режали жарроҳлик бўлимида 6 нафар олий тоифали мутахассис шифокорлар фаолият  олиб боришмоқда. Улардан 3 нафари катталар ва 1 нафари болалар жарроҳлари, 2 нафари эса олий тоифали уролог-шифокорлардир. Беморларга иккита секторда тун-у кун беминнат хизмат кўрсатилади. Биринчи  секторда йирингли жарроҳлик хонаси, иккинчи секторда эса тоза боғлаш хонаси бўлиб, иккала сектор алоҳида жойлаштирилган. Ҳар иккала сектор хоналарида беморларга малакали тиббиёт ходимлари хизмат кўрсатишади.

Бўлимнинг жарроҳлик блокида жарроҳлик амалиётларини мувафаққиятли амалга ошириш учун барча имкониятлар яратилган. Анестезиолог хонаси, интенсив жонлаштириш хонаси, жарроҳлик амалиёти учун зарур ашёларни тайёрлаш хонаси, стерилланган жарроҳлик анжомлари ва ювиниш хоналари ҳамда жарроҳлик амалиётлари учун махсус зал шифокорлар учун қулай ва кетма-кетликда жойлашганлиги боис, жарроҳлик амалиётларини ўтказиш жараёнида ҳеч бир муаммо бўлмайди.

Жарроҳлик зали энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, бу ерда доимий мўътадил ҳаво шароитини сақлаб туришга мўлжалланган янги кондиционер ўрнатилган. Шифокорлар учун қулай жарроҳлик столи, электро-коогулятор – ЭХВЧ-300 аппарати, Россия давлатида ишлаб чиқарилган ФАЗА-21 наркоз аппаратлари  жарроҳлик муолажаларини муваффақиятли ўтказиш имконини бермоқда.

ТТБ томонидан бўлимга энг зарур ёритгичлар, стерилловчи ва қуритувчи жиҳозлар ўрнатилгани бўлим шифокорлари учун яна бир қулайлик бўлди.

Айниқса, 2018 йилда “Саломатлик – 3” лойиҳаси доирасида бўлимга келтирилган йирик жарроҳлик ускуналари тўплами шифокорларнинг янада унумли ва сифатли ишлашлари учун зарур имконият яратди.

Айни пайтда режали жарроҳлик бўлимида  30 нафар ходим фаолият юритишмоқда. Улардан 6 нафари олий тоифали мутахассис шифокорлар, 11 нафари ўрта махсус маълумотли ҳамширалар, 13 нафари эса энагалардир. Бўлим раҳбари, олий тоифали жарроҳ-шифокор Р.Жуманиёзов, олий тоифали жарроҳлар К.Аманов, Б.Явидов, жарроҳлик блоки катта ҳамшираси Ч.Ўрозоқова, бўлимнинг катта ҳамшираси Р.Нурматова, муолажа ҳамшираси Н.Раҳимова, навбатчи ҳамширалар Р.Аширова, З.Маткаримоваларнинг ширин, самимий  муомалаларидан беморлар ҳамиша миннатдор.

Бўлимга 2021 йилнинг ўтган 10 ойи давомида 990 нафар турли тоифадаги беморлар қабул қилиниб, уларнинг деярли барчаси соғломлаштирилиб, оилалари бағрига қайтарилди.

Халқимизда асрлар синовидан ўтган ибратли ибора бор: “Жон оғриса –табиб малҳам”,  дейишади. Режали жарроҳлик бўлимига малҳам истаб келгувчилар учун уларга  ширин муомалалари, шифобахш қўллари, илм-у  салоҳияти билан қувват бағишлаб, дардларига дармон бўлаётган саломатлик посбонларига:

– Касбингиздан камол топинг, Сиз азизларнинг  меҳрингиздан эл-у халқ омон бўлсин, шифокорлар! – деймиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019