13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:09
Саломатлик 👁 293

КАСБ ШАРАФИ

КАСБ ШАРАФИ

Бир донишманддан:

– Инсон қадр-қиммати нимада? – деб сўрашганида у:

– Излаган нарсасида, – деб жавоб берган экан.

Бундан хулоса шуки, кимки умрини яхшилик йўлида меҳнат қилиб, одамларга манфаат етказишга сарфласа, элдан унга олқиш қайтади.

Бундай одамлар турли касб эгалари орасида бисёр. Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиникада патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаётган Дилафрўз Тожимуродова ҳам касбига фидойилиги, ўз ҳудудидаги  аҳоли соғлом яшаши йўлида қилаётган ҳалол меҳнатлари туфайли обрў-эътибор қозонган.

У Манғит шаҳридаги 31-сонли мактабда, кейинчалик Нукус шаҳридаги 1-сонли Тиббиёт коллежида ўқиди. 2004 йилдан бери  туманимизнинг Амир Темур номли овулидаги “Тоза чорвоқ” аҳоли пунктида патронаж ҳамшираси бўлиб ишлаб келаяпти. Ҳудуд аҳолисининг соғлигини назорат қилиб бориш, зарур ҳолларда шифокор тавсиясига кўра, даво муолажаларини қилиш, соғлом турмуш тарзи афзалликларини тарғиб этиш, кекса ёшдаги нуронийлар ҳолидан хабар олиб туриш, болаларни касалликларга қарши эмлашга жалб этиш каби бири-биридан масъулиятли ишларни у вақт билан ҳисоблашмай, оғринмай адо этади. Ҳар гал кириб борган хонадонида уни худди ўзларининг яқин одамидек қувониб, очиқ чеҳра билан кутиб олишади.

Айни кунларда Дилафрўзнинг хизмат масъулияти яна ҳам ортган. Мавсумий касаллик – грипп тарқалишининг олдини олиш, касалликка чалинганда қандай йўл тутиши лозимлиги хусусида уйма-уй юриб тушунтириш ишларини олиб бораяпти. Шунингдек, кекса ёшдаги отахон-онахонларга давлат томонидан профилактика мақсадида бериладиган дори воситаларини ҳам ўз вақтида тарқатишнинг уддасидан чиқаяпти.

Манғитда туғилиб-ўсган қиз Амир Темур номли овулнинг 950 нафар аҳолисига намунали тиббий хизмат кўрсатаётгани учун ҳам уларнинг меҳрини қозонди.

Д.Тожимуродованинг фаолиятига назар солган одам элга манфаат етказиш учун мансаб, лавозим шарт эмаслигини, оддий касб ҳам кифоя қилиши мумкинлигини англайди.

Д.Тожимуродова ана шундай масъулиятли, машаққатли касбда ишлаш билан бирга турмуш ўртоғи Алишер Собиров билан уч нафар фарзандни вояга етказишаяпти. Каттаси олийгоҳ талабаси, қолганлари ҳали мактаб ўқувчилари.

Намунали патронаж ҳамшираси Д.Тожимуродовани Тиббиёт ходимлари куни билан табриклаб, касбингиздан камол топавергайсиз, деймиз.

 

Ойгул РАЖАБОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026