12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:49
Жамият 👁 375

“Бугун элимиз тинчлигининг қадрига етайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

“Бугун элимиз тинчлигининг қадрига етайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

3 октябрь куни Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 82-сонли умумтаълим мактабида ёшларни жалб қилган ҳолда “Бугун элимиз тинчлигининг қадрига етайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Туманимиз ёшлари билан учрашиш ҳамда улар билан дилдан суҳбат қуриш мақсадида ташриф буюрган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Рустам Сапарбаев, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамалов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси етакчи мутахассиси Байрамгул Айимбетовалар, шунингдек, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, ҳоким ўринбосари Маҳмуд Шерметов ҳамда қатор масъуллар мактабда ташкил этилган туманимиздаги ёш ижодкорларнинг ижод маҳсуллари, қўл меҳнатлари намуналаридан иборат кўргазмани томоша қилдилар.

Шундан сўнг ёшлар билан мавзу юзасидан суҳбат ташкил этилиб, унда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Рустам Сапарбаев тинчлик Аллоҳ таолонинг бизларга берган неъматлари ичида энг улуғи эканлиги, уни асраб-авайлаш, тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, тинч ва осуда ҳаётимизга, хотиржам отаётган ҳар бир тонгимизга шукрона келтириш лозимлиги, бундай дориломон кунларга етиш осон бўлмагани, ер юзида неча минглаб инсонлар ҳаётининг ҳар бир дақиқасини юрагида қўрқув, ҳадик билан ўтказаётгани хусусида сўз юритди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда бутун ер юзида кўплаб давлатлар ўртасидаги ўзаро урушлар уларнинг тараққий этиши ва ривожланишини ортда қолдирмоқа. Ҳозирги таҳликали даврда тинч ва осойишта ҳаётимизни сақлаб қолиш, тинчлигимизни асраш ҳар бир кишининг муқаддас бурчи ҳисобланади. Ватан тинч бўлса, яшаш учун энг қулай маскан ҳисобланади. Тинчлик бўлса, инсонларнинг ҳаёти фаровон бўлади. Бу неъмат давомли бўлиши учун эса, унинг сабаблари, уни тутиб турувчи омиллари яъни ўзаро ишонч, меҳр-мурувват, шукроналик, адолатли бўлиш, зулм ва хиёнат қилмаслик каби фазилатли хислатларга ҳам эътиборли бўлиш лозим.

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузиридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бош мутахассиси Нурулла Жамалов сўзга чиқиб,  ҳар бир инсон ўз мақсади йўлида доимо ҳаракат қилиши, орзу ва мақсадларнинг, эзгу ниятларнинг рўёбга чиқиши учун эса тинчлик ва осойишталик энг зарурий омил эканлигини таъкидлаб, оиладаги хотиржамлик инсоннинг иш самарадорлигини оширишга, оила мустаҳкамлигига асос бўлса, юртдаги тинчлик мамлакат тараққиётига, фаровонлигига замин яратишини қайд этиб ўтди.

Туманимиз ёшлари билан ташкил этилган мазкур учрашув доирасида “Бугун элимиз тинчлигининг қадрига етайлик!” мавзусида иншолар танлови ўтказилди. Иншолар танлови тумандаги барча умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтди. Танловда ҳар бир мактабдан бир нафардан ўқувчи иштирок этди.

Айтиш керакки, мазкур иншолар танлови ёшларнинг тинчлик ва унинг қадрига етиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини, уларнинг бу борадаги билимлари қай даражада эканлигини, тинчлик ҳақидаги дунёқарашларини яқиндан ўрганиш мақсадида ташкил этилиб, ёшлар мавзу юзасидан бор билим ва тасаввурларини қоғозга туширдилар.  Жуда қизиқарли тарзда ўтган иншолар танловининг якуний натижаларга кўра 62-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Шаҳло Қуралованинг ёзган иншоси энг олий ўринга лойиқ дея топилди. Танловнинг 2-ўрни 40-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дурдона Йўлдашевага, 3-ўрин 67-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дилноза Худоёровага насиб қилди.

Тадбир якунида иншолар танлови ғолиблари масъуллар томонидан турли бадиий китоблар жамланмаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026