12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Жамият 👁 354

ЎТАЁТГАН ВАҚТНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

ЎТАЁТГАН ВАҚТНИНГ ҚАДРИГА ЕТАЙЛИК

Ёшлик – умрнинг бир бўлаги, лекин унинг бошқа даврлардан ажратиб турувчи ўзига ҳос қийматдор тарафи ҳам бор. Ёшлик ғайрат у шижоатга, ўткинчи мақсадларга тўлган даврдир. Ҳамда икки заифлик – гўдаклик ва кексалик орасидаги қувватга тўлган йиллардир.

Болаликни уйин, ёшликни шаҳват, балоғат ёшини ғафлат билан ўтказиш ва кексаликда қўлдан кетганлар учун ҳасрат чекиш, ўзини ҳар томон ўриб, надомат кўз ёшларини тўкиш – ғофиллик билан умр ўтказишнинг аломатларидир.

Вақтдан тўғри фойдаланишни ўрганиш болаликдан бошланади. Чунки вақтни тўғри тақсимлай олиш ҳам яхши хулқлар сирасига киради. Болаликнинг маълум йилларига қадар ота-оналар ва мактаб муаллимлари боланинг бўш вақтига эгалик қиладилар. Яъни улар дарс тайёрла деса, улар дарҳол дарс тайёрлайди. Ўқитувчисининг айтган ҳар битта гапи бола учун тошга битилган нақш кабидир. Агарда ушбу бола боши оғириб турса, унга онаси бошининг нима учун оғриганлигини айтиб берса ва унга амал қилиш керак деса бола уни яхши қабул қилмайди. Агарда бола ушбу оғрикнинг сабабини шифокордан сўраса ва онаси айтган гапларни шифокордан эшитса, бола дарҳол унинг гапини қабул қилади ва шунга доимо амал қилишга ҳаракат қилади. Бундай ҳолат ҳаммамизнинг бошимиздан ҳам ўтган. Бола ўз кундалик иш тартибини ўзича белгилашга ҳаракат қилади. Яъни болаларнинг кўпчилик вақти ўқиш ва ўрганишга қаратиш керак бўлган бўлса, баъзи ёшлар унинг аксини яъни ёшлик вақтини бекорчиликга алмашадилар. Бу борада ота-оналар ҳам фарзанларини нима билан шуғулланишига эътибор бермасдан “менинг ўғлим компьютерни жуда яхши билади, ундан бошини олмайди” дея фарзандини ўз ҳолига ташлаб қуяди.

Барчамизга маълумки йигирма биринчи аср интернет ва технологиялар асри саналади. Ҳар битта ота-она фарзанди учун ҳар қандай нарсага ҳам тайёр туради. Фарзандининг ўз тенгқурларидан кам бўлмасликлари учун доим ҳаракат қилади. Фарзанди ўқишдан уйга бугунг синфдош дўстим энг сўнги русимли телефон кўтариб келиб ҳамма болаларга мақтанди менга ҳам шунақасидан олиб беринг деган илтимосини ерда қолдирмаган ота-она эртасига дарҳол магазиндан энг яхши телефон харид қили келади. Фарзандининг қувончини кўриб ота хурсанд бўлади. Ахир телефон олиб боришдан мақсад ўғли ўқишдан кечикса ундан ҳавотир олмасдан дарҳол қўнғироқ қилиб унинг қаерда эканлигини билиш эмасми? Ҳозирда бунга кўпчилик эътибор бермай қўйди. Яъни телефонда ким билан суҳбат қўрмоқда?, кимлар билан дўст тутинган?, телефонга уланган интернет орқали нималарга ва қандай сайтларга кирмоқда?, каби саволларни бериб ўғлига мурожаат қилмай қўйди.

Тўғри оилага доир ишларимизга ажратадиган вақтимизнинг асосини тирикчилик ва рўзғор масалалари ташкил этиши табиий. Лекин бу борада биринчи ўринга фарзанд тарбиясини қўйган маъқул бўлади.

Чунки бугун олишимиз керак бўлган пиёзни эртага ҳам олсак бўлаверади, лекин бугун берилиши керак бўлган тарбияни эртага қолдириш яхши эмас. Халқимизда “Уй ёнса сув учиради, вақт ёнса нима учиради?” деб бежиз айтилмаган.

Кишининг ҳар бир дақиқаси, ҳатто ҳар бир нафаси фазилатли амалларга бағишланиши керак. Ҳар битта кун ўз якуни, ҳар бир соат ҳам ўз ниҳоясини топади. Ўтган вақтнинг ўрини келаётгани босмайди. Бой берилган вақт ўрнини тўлдириб, ҳотиржам яшаётган инсонни ким кўрган?. Ҳасан Басрийнинг ажойиб ҳикматлари бор: “Ҳар бир тонг ёришадиган кун борки, инсон боласига нидо қилади: “Мен янги яратилдим. Ишларингга шоҳидман, мендан фойдаланиб қол. Кетар эканман, Қиёматга қадар қайтмайман”. Кўп кексаларни учратамиз, улар ёшлик даврларининг яна бир бора қайтишини орзу қиладилар. Лекин бу амалга ошмайдиган орзу, холос. Бунақанги орзуларнинг ози-ю кўпи ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Вақт ҳақида гапиришимиздан мақсад Аллоҳ тоало томонидан берилган умрни фақат      яхши ниятда яхши ишларни қилиб, жонажон Ватанимизнинг гўллаб ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшадиган ўз ота-онаси ният қилган комил фарзанд бўлиб етилишлари керак. Ўсиб келаётган ёш авлодларнинг ҳар томонлама етук билимли, маънавиятли ва жисмонан бақувват бўлиб етишлари учун бугун юртимизда тўлақонли имкониятлар эшиги барпо этилган. Ҳар биримиз ушбу яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларимиз сари илдам қадам қўймоғимиз даркор.

 

Тоҳир Маликнинг “Умидимиз юлдузларига” номли асари асосида

Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний номидаги ўрта махсус ислом билим юрти мудири ўринбосари Саламат Қудайбергенов тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026