12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Адабиёт 👁 382

Жайхун илҳомлари

Жайхун  илҳомлари

Мирзиёев учун овоз бераман

Чинакам халқпарвар бўлгани боис,

Эл-юртнинг дардини билгани боис,

Сўз ила ишин бир қилгани боис,

Мирзиёев учун овоз бераман!

 

У сабаб ҳар ёнда ўзгариш бордир,

Қўшни, қардош юртлар дўст ҳамда ёрдир.

Шунинг-чун жаҳонда зўр байроқдордир,

Мирзиёев учун овоз бераман!

 

Халқимиз кўнглини топаолди-ей,

Келажакка ишонч руҳин солди-ей.

Барча ватанпарвар бўлиб қолди-ей,

Мирзиёев учун овоз бераман!

 

Янги Ўзбекистон учун йўл очди,

Оламга эзгулик уруғин сочди.

Йўлимиздан қабиҳ иллатлар қочди,

Мирзиёев учун овоз бераман!

 

Ишонч зўр, ғайрати янада тошар,

Унга “Оқ йўл!” тилар жумлаи башар.

Халқимиз янада фаровон яшар,

Мирзиёев учун овоз бераман!

Саъдулла Хўжаниёзов,

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист.

 

Президент сайлови

Сайлов бу халқ учун унутилмас,

Сиёсий жараён – келажакка йўл.

Тарихда қолувчи тарихий сана –

Президент сайлови – улуғ воқеа.

 

Халқ бир кучдир, кўп миллат қудрат,

Ягона истаги – синмас адолат.

Халқ бахти устун юракларда –

Президент сайлови – улуғ воқеа.

 

Янги умид-орзулар билан,

Келажакка қадам қўямиз.

Чин ихлос ва ишончлар билан,

Янги Кунга овоз берамиз!

 

Кел, эй дўст, бахтингга парвоз,

Собит фикринг учун овоз бер.

Бугун янги Ўзбекистонда

Президент сайлови – улуғ воқеа.

Зуҳра Аҳмедова.

 

Сабр тилайман

(Бир неча кун ичида уч жигарбан-дидан айрилган, аммо сабр билан яшаётган опамга).

Кўнгилга сабрдан сарой қурдингиз,

Ҳаёт синовларин мардона енгиб.

Во дариғ, уч фарзанд доғин кўрдингиз,

Қаддингиз дол каби букилди, сўзсиз.

 

Ҳаёт чархпалаги учоқларида,

Девона, далидек пир-пир учдингиз.

Кун-туннинг фарқини англамай гирён,

Фарзандлар ҳажрида туғён урдингиз.

 

Фарзандлар умрини сўраб Аллоҳдан,

Дуога қўл очиб, жон талашдингиз.

Аммо не кўргулик, тақдир экан-да,

Она ер бағрига бир-бир қўйдингиз.

 

(Болаларнинг дарддан маъюс кўзлари,

Жовдираб қарайди, нажот сўрайди.

“Боламнинг дардини менга бер”, – дея,

Ҳаққа ёлворади телбавор она).

 

Бири олти ёшда, бири тўрт ёшда,

Сўнгги  бор нафасин олди тонг саҳар.

Нега жим турибсан қуламай осмон?

Нега остин-устин бўлмади дунё?

 

Ҳур қиз бўлиб кетган жон сингилгинам,

Бўйимга бўйлашган кўзмунчоққинам.

Сени эслаб, ҳар кун жигарларингнинг,

Ҳамон қуримаган кўзларида нам.

 

“Тош эмас, бош қаттиқ”, деган нақлга,

Бугун ўзим гувоҳ бўлдим, яхшилар.

Сабр тўнларини кийиб ушбу кун,

Яшаяпти яна қанча Оналар.

 

Энди қолган фарзандлар умрини тилаб,

Шукур-ла бошингиз кўтариб яшанг.

Ғам ила андуҳга, асло бўй бермай,

Барча аламларни орқага ташланг.

 

Мен сизга чин дилдан сабрни сўраб,

Опа, қаршингизда таъзим қиламан.

Ҳаёт ташвишларин қувончга улаб,

Олам шодликларин тилаб қоламан.

Гўзалхон САПАРБОЕВА,

13-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Қарилик гашти

(“Кексалар ҳафталиги”га)

Қариликнинг нима айби бор,

Қариликнинг гашти бошқача.

Фақат буни билиб бўлмайди,

Яшамасдан қутлуғ ёшгача.

 

Бир кун етиб келиб ҳаммага,

Ҳар хил таъсир қилар одамга.

Бу бир гўзал умрнинг фасли,

Умид билан боқсанг оламга.

 

Умр ўтгани баробарида,

Сезиб-сезмай борарсан бойиб.

Сочда кумуш,тишларда олтин,

Қаранг – бари қандай ажойиб.

 

Буйрагингда қимматбаҳо тош,

Қанд аралаш оқар танда қон.

Ҳар томчиси бойдир темирга,

Бутун жисминг худди шахсий кон.

 

Қайга борсанг ҳурмат-у эъзоз,

Уй тўридан кўрсатишар жой.

Олдинлари бу эътиборни

Кўрмагансан ҳечам, ҳойнаҳой.

 

Бизга бугун берилган имкон,

Шароитдан кўнгиллар тўлди.

Кунларимиз ўтар мазмундор,

Ғамхўримиз “Маҳалла” бўлди.

 

Бўш вақтимиз ўтказмоқ учун,

Тайёр турар безалган хона.

Қилмоқ бўлса биров шикоят,

Топа олмас ҳеч бир баҳона.

 

Майли, шахмат ўйна, майлига,

Юрсанг, мана “Чопиш йўлаги”.

Чиниқтириб турсанг агарда,

Ҳеч безовта қилмас юрагинг.

 

Ҳар томондан таъминот бутун,

Келажакдан дилда йўқ ҳадик.

Давлат шундай эътибор берса,

Бойлик эрур бизга кексалик.

 

Кўп тенгқурлар келар кўкракда,

Орден ҳамда медаль шодаси.

Бу бизларга янги авлоднинг,

Ҳурматининг бир ифодаси.

 

Қариликдир гумроҳлар учун,

Кўтаришга жуда оғир юк.

Жоҳил учун рутубатли қиш,

Тезроқ ўтиб кетгани тузук.

 

Доно учун эса умр бўйи,

Қилган меҳнат ҳосилин термак.

Ҳамда илм-у тажрибасини,

Ўсаётган ёшларга бермак.

 

Кўп нарсани йўқотсак ҳамки,

Топганимиз ҳаддан зиёда.

Ўрнимизни топдик ҳаётда,

Ниятлар пок, кўнгил озода.

 

Оила тинч, эл-юрт фаровон,

Бўлса бизнинг кўнгил доим тўқ.

Бугун Янги Ўзбекистонда,

Қариликдан ҳеч шикоят йўқ!

Аҳмад Нафасов.

 

СЕН ЖАННАТДАН ЯРАЛГАНСАН, ЎЗБЕКИСТОН!

Бешигингда ётар қанча Алпомишлар,

Баҳодирлар, Ватан, деган мард ботирлар.

Юрт довруғин шу ботирлар оширмишлар,

Алп Ватанга, Ватан Алпга суянмишлар –

Сен мардликдан яралгансан, Ўзбекистон!

 

Қизларинг-чи, таърифи тенг Зуҳроларга,

Барчинларинг достон бўлди дунёларга.

Тўмарисни алишмасман Осиёларга,

Момоларим ўхшар меҳригиёларга –

Сен меҳрдан яралгансан, Ўзбекистон!

 

Тоғларингда бургут доим мағрур турар,

Лочинларинг ҳар томонда кезиб юрар.

Чавандоз-у полвонларинг довруғ сурар,

Сенинг номинг айтиб, ҳар бир юрак урар –

Шу юракдан яралгансан, Ўзбекистон!

 

Қора қумғон қайнаб турсин ўчоғингда,

Болажонлар яйраб юрсин қучоғингда.

Жаннат ҳиди анқиб турсин тупроғингда,

Оби-ҳаёт тошиб турсин булоғингда –

Сен софликдан яралгансан Ўзбекистон!

 

Сабр билан қанча синовлардан ўтдинг,

Заҳмат чекиб, дориломон кунга етдинг.

Етимларнинг бошин силаб, тузинг тутдинг,

Шулар бахти бутун бўлсин, дея кутдинг,

Сен сабрдан яралгансан, Ўзбекистон!

 

Бугун ўттиз ёшга кирган ўғлондирсан,

Деворлари мустаҳкам бир қўрғондирсан.

Ҳар тарафи жаннат бўлган макондирсан,

Ёшлар учун яратилган имкондирсан –

Сен жаннатдан яралгансан, Ўзбекистон!

М.Ўринбоева,

70-сонли мактаб психологи. 

 

Ёмғир...

Ёғавергин, тўхтамасдан ёғ,

Ғуборларим ерга унсиз тўкилсин.

Юрагим эзилса, йиғлаганда гоҳ,

Мен учун осмонлар тинмай йиғласин.

 

Ҳасратдан ювилса бу қалбим менинг,

Бошимдан ҳайдалса зимистон осмон.

Балки овунарди бу кўнглим менинг,

Афсуски... дардларим ичимда ҳамон.

 

Овутгин мени ҳам, кетсин азобим,

Қоришай сен ила, ёмғир бўлайин.

Кўзим намланганин кўрмасин ҳеч ким,

Ёмғир, сен билан мен бирга қолайин.

 

Ёмғир, ёғ, ёғавер, тўхтамасдан ёғ,

Аччиқ ўйларимга нуқта қўйилсин.

Ёмғир, ёғавергин, тўхтамасдан ёғ,

Дилгинамга порлоқ нурлар қуйилсин.

 

Ёмғир, ёғ, ёғавер, тўхтамасдан ёғ...

Суннатулла Аҳмаджон.

 

Амударё

Акаммидинг ва ёки иним,

Бир ўйламай ўтмайди куним.

Қадимий Окс, Кўҳна Жайҳуним –

Сен онамсан, эй Амударё!

 

Қучоғингда эсимни таниб,

Йироқлашдим ҳунар ўрганиб.

(От қозиғин топар айланиб)

Сен онамсан, эй Амударё!

 

Шум тақдирнинг шароби тахир

Олисдаман – ўртанар бағир.

Хом сувингни соғиндим ахир,

Сен онамсан, эй Амударё!

 

Гапларимни билманггиз ўйин,

Мусофирнинг соғинчи қийин.

Шаҳарларнинг қадри бир тийин,

Сен онамсан, эй Амударё!

 

Ўйлар сурсам, кўзларим намдир,

Сувинг мисли “оби-замзам”дир.

Таърифингга мингта шеър камдир,

Сен онамсан, эй Амударё!

Комронбек Камол.

 

Она тилим

Она тилим, жон-у дилим,

Сенинг билан бийрон тилим.

Минг йилларки, жаҳон бўйлаб,

Ўз довруғин ёйган тилим.

 

Алла бўлиб жаранглаган,

Жоним аро жонсан тилим.

Асло сендан кечмагайман,

Томиримда қоним тилим.

Севинч ТЎЛИБОЕВА,

2-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Чироқ

Хонадонлар шифтида,

Ёруғлик таратаман.

Одамларнинг кўнглини,

Шундайин ёритаман.

 

Чироқларнинг ичида,

Электрни сарфлаб кам.

Чўғланма лампалардан,

Тежамкорман, ёрқин ҳам.

Ёрқиной КЕНЖАБОЕВА,

11-мактаб ўқувчиси.

 

Мен севган фан

Юлдузларга тўлган  олам,

Харитага тўлган хонам.

Астрономияни кўриб,

“Қайси фан?” – деб сўрар онам.

 

Беруний бобомдан мерос,

Хоразмийдан сон – асос.

Фарғоний қўйган ихлос,

Сеҳрли астрономия.

 

Юлдузларнинг саноғи йўқ,

Зуҳродан гўзалроғи йўқ.

Сириусдан-да ёруғи йўқ,

Сеҳрли астрономия.

 

Белбоғи бор сомон йўли,

Одамзоднинг етмас қўли.

Жуда иссиқ Марснинг чўли,

Сеҳрли астрономия.

       Амирхон Турсунбоев,

   73-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Армоним йўқ

Армоним йўқ дилимда,

Ғовлар йўқдир йўлимда.

Ота-онам ёнимда,

Бахтга тўлиқ ҳар куним.

 

Ўқиб, билим оламан,

Яйраб кучга тўламан.

Жаннатмакон Ватанда,

Эркин нафас оламан.

 

Куйлаб бахт қўшиғин,

Тутиб ҳурлик маёғин.

Шахдам қадамлар билан,

Келажак томон юргум.

 

Ватан бошим силайди,

Бахт-иқболим тилайди.

Имконимни, кучимни,

Бутун дунё билади.

Раъно Исмоилова.

 

Оила

Оила – муқаддас, деб,

Айтишади халқимиз.

Оиладан бошланар,

Ризққа элтар йўлимиз.

 

Оила фариштаси,

Бобо, буви – кексалар.

Улар меҳр риштаси,

Улар бор, бахт юксалар.

 

Оила полапони –

Биз – ширинтой болалар.

Бахтимизнинг посбони –

Азиз ота-оналар.

Мадина ТОЖИМУРОДОВА,

6-мактаб ўқувчиси.

 

Мактабим

Билимга кон ўзингсан,

Энг муқаддас даргоҳсан.

Шўхликларим кўтариб,

Қўллагувчи паноҳсан.

 

Бағрингда олиб таълим,

Сенда ўтар ҳар куним,

Ота уйимдай азиз,

Жонажоним мактабим.

Райҳон Тожибоева,

50-мактаб ўқувчиси.

 

Куз

Кечагина ёз эди,

Бугун боғ-у роғда куз.

Яшил барглар тўкилди,

Тиниқлашди сув, ҳовуз.

 

Аста боғлар оралаб,

Эсади дайди шамол.

Гуллар терсам саралаб,

Совуқ урибди. Беҳол.

 

Самода қушлар лак-лак,

Жануб томон учади.

Майин нур элар фалак -

Кузак ерни қучади.

Малика НОРБОЕВА,

42-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ҳунарни сев

Ҳунарни сев, ҳунарни,

Ҳунар сенга асқотар.

Ҳунар бўлса қўлингда,

Нон топилар йўлингда.

 

Ҳунарли бўл, илм ол,

Ҳар иккиси ҳам зарур.

Илм-у ҳунар – бахт-иқбол,

Ҳеч кўрмассан сен завол.

Сабина ТЎЛИБОЕВА,

2-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026