12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:40
Адабиёт 👁 330

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Куз хаёллари

Кузда... маъюс ҳислар чўкар дилларга,

Мунғайган, хазонрез боғларни кездим.

Қушлар учиб борар иссиқ элларга,

Уларнинг куйида ғамгинлик сездим.

 

Баҳорнинг элчиси – маҳзун қушларим,

Кузда олиб кетинг, қайғу-ғамларни.

Сизларни соғиниб кечгай тушларим,

Кўкламда келтиринг шодли дамларни.

 

Куз-қиш ўтиб, баҳор қайтар бегумон,

Ёз ҳам келар, кўнглим, тушкунликдан кеч,

Фаслнинг кузига етдик-ку, омон,

Ҳаётнинг кузига етмагаймиз ҳеч.

Ўрозали РЕЙИМОВ,

“Жайхун илҳомлари” ННТ раиси.

 

Бизларга ибрат Устоз

(С.Хўжаниёзовга)

Саксон ёшни қаршиласа-да,

Ҳали ҳамон ижод қўйнида.

Устозга хос меҳнатсеварлик,

Бизга ибрат ҳаётимизда.

 

Ҳикматга бой фардлар битар у,

Ижодидан олдик ибратлар.

Адабиёт – ҳаёт, деяр у,

Асло ўчмас тарих, деяр у.

 

Саксон ёшга кириб ҳам тетик,

Доим ғолиб мушоирада.

Ёшлар каби доим қадди тик.

Ўрни маълум ҳар бир даврада.

 

Яхшиликлар қиласиз Устоз,

Катта-кичик қилади таъзим.

Шогирдларга қанотсиз, парвоз,

Сизсиз ўтмас ҳеч шеърий базм,

Зуҳра Аҳмедова.

 

Устоз барҳаёт

(Устозимиз Э.Ўринбоев хотирасига)

Бизлар учун улуғ, инсон эдингиз,

Қайғуриб ҳар қачон, ғамлар едингиз.

Олим бўлма, одам бўлгин дедингиз,

Жойингиз жаннатда, бўлгай, устозим,

Қабрингиз нурларга тўлгай, устозим.

 

Хотирлаш савобдир, шогирдлар иши,

Отадек азиздир, устоз ҳар киши.

Қалбларда яшайди, баҳор, ёз, қиши,

Жойингиз жаннатда бўлгай, устозим,

Қабрингиз нурларга тўлгай, устозим.

 

Қадри баланд бўлган устоз ўзингиз,

Ноёб-дурдоналар эди сўзингиз.

Энди топилмайди босган, изингиз,

Жойингиз жаннатда бўлгай, устозим,

Қабрингиз нурларга тўлгай, устозим.

 

Даврада юрдингиз, доим нур сочиб,

Панд-у насиҳатдан гап-сўзлар очиб.

Бўлмас экан – тақдир, ажалдан қочиб,

Жойингиз жаннатда бўлгай, устозим,

Қабрингиз нурларга тўлгай, устозим.

 

Шогирдингиз Нурбек, доим қилар ёд,

Руҳингиз шод бўлсин, қабрингиз обод.

Қалбимда устозим, борсиз, барҳаёт,

Жойингиз жаннатда бўлгай, устозим,

Қабрингиз нурларга тўлгай, устозим.

Шомурод ХЎЖАНОВ,

Дўрман овули. 

 

Ватан ҳақида сўз

Юрагимга туташган меҳринг,

Она Ватан, сирлисан менга.

Тортаверар иссиқ қучоғинг,

Жоним туташ жондай ерингга.

 

Чилпиқ, Аму, Орол денгизи,

Энг қадрли бойлигим ўзинг.

Сен жировнинг жирлаган сози,

Жоним фидо, айлайин ўзим.

 

Ота-бобом от сурган ерда,

Уруғ-аймоқ ўтган мард, сулув.

Биз ким? Сўрасалар агарда,

Илдизимиз жонажон Аму!

Навбаҳор Сарсенбоева,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Устозимга

Бағрингизга олиб, меҳрга тўлиб,

Шогирдлар бошини суйиб, силайсиз.

Синовларга тўла ҳаёт йўлида,

Ота-онамиздай бахтни тилайсиз.

Олтиной Йўлдошева,

6-сонли мактаб ўқувчиси.

 

ВАТАН ОЛДИДАГИ БУРЧ

Муқаддас бу заминда,

Тўплаймиз катта куч,

Халқ ишончини оқлаш,

Ватан олдидаги бурч.

 

Ўқиймиз, ўрганамиз,

Тўқиймиз, яратамиз.

Меҳримиз қаратамиз,

Ўзбекистон учун биз.

 

Бизга бергани учун,

Мусаффо тинч осмонни.

Ҳимоя қилишдек куч,

Ватан  олдидаги бурч.

 

Катта бўлиб улғайсак,

Бўлайлик юрт посбони.

Ҳимоясиз қолмагай,

Ўзбекистон қўрғони.

Жумагул Адамбоева,

75-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Синфдошларим

Менинг синфдошларим,

Ўн тўққиз ўғил-қизлар.

Бари фикрдошларим,

Синф тўла юлдуздир.

 

Барча фандан билағон,

Асалой, Шабнам, Асрор.

Дилшодбек, Дилрабохон,

Яна қанча дўстлар бор.

 

Физика-математика,

Жон-у дили уларнинг

Ботир-у Санъатбекка,

Ҳаваси бор барчанинг.

 

Ўқиб, билим оламиз,

Фақат олға юрамиз.

Янги Ўзбекистонни,

Илм билан қурамиз.

Дилнура Собирбоева,

24-сонли мактабнинг

7-синф ўқувчиси.

 

Чин дўст меҳр беради

Дўстим кўп, деб керилма,

Содиқлари кам бўлар.

Бугун дўстингман, дея,

Эртага ханжар урар.

 

Тўғри, бугун дўстингдир,

Эртага бўлар таниш.

Баъзан бўлиб қолади,

Индинига нотаниш.

 

Дўстинг бўлиб юради,

Бирор мақсад йўлида.

Чин дўст меҳр беради,

Яхшиликдир дилида,

Шаҳиной Шомуродова,

40-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Меҳрибоним устозим

Фан боғининг боғбони,

Меҳрибоним устозим,

Йўлларим чароғбони,

Хуш забоним устозим.

 

Сўзингиз ҳикматга бой,

Қўллагансиз парвозим.

Бир умр қарздорман,

Жонажоним, устозим.

Азиза ЖУМАБОЕВА,

6-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Устозимиз

Фарида муаллимга

Бизга очиб кўнглингиз,

Болангиздай кўрасиз.

Йўлга солиб барчамиз,

Яшайсиз доим Устоз!

 

Миннатдормиз биз Сиздан,

Эзгулик кутинг биздан.

Юрамиз изингиздан,

Азиз Фарида Устоз!

 

Ҳар сўзингиз зўр илм,

Оламиз ҳар кун таълим.

Билимнинг ўрни маълум,

Фаридахон муаллим!

Муҳаббат Ўринбосарова,

3-сонли мактаб ўқувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026