13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:40
Сиёсат 👁 568

Участка сайлов комиссиялари томонидан сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Участка сайлов комиссиялари томонидан сайловга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда

Мамлакатимизда тобора яқинлашаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ишлари қизғин тарзда олиб борилмоқда.  Амударё туманида ҳамда ушбу муҳим сиёсий жараённи муносиб тарзда ўтказиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Туманда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш мақсадида жами 64 та сайлов участкалари тузилган бўлиб, уларнинг 54 таси умумтаълим мактабларида, 2 таси касб-ҳунар мактабида, 1 таси мусиқа ва санъат мактабида, 1 таси муҳандислик техникумида, 1 таси спорт мактабида, 3 таси маданият муассасаларида, 1 таси фуқаролар йиғинлари биноларида ва 1 таси ташкилот биносида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссиясининг қарори билан сайловчилар сонига қараб, ҳар бири 11-15 нафар аъзодан иборат таркибда участка сайлов комиссиялари тузилди.

Айтиш керакки, туманда сайлов участкаларининг моддий-техник таъминоти ҳамда сайловчилар учун қулайликлар яратиш билан боғлиқ ташкилий ишлар ўз вақтида амалга оширилди. Сайлов участкаларида мавжуд муаммо ва камчиликлар баратараф қилиниб, хоналар зарур жиҳозлар билан таъминланди. Сайловга тайёргарлик кўриш, сайлов билан боғлиқ жараёнлар хусусида жамоатчиликни хабардор қилиб бориш, аҳоли, айниқса, сайловда илк маротаба қатнашадиган ёшларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини кенгайтириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, тумандаги Қипчоқ овул фуқаролар йиғини биносида жойлашган 141-сайлов участкасида ҳам сайловга тайёргарлик ишлари авжида. Участка сайлов комиссияси раиси Ибрагим Ражабов бошчилигида барча зарурий ишлар ўз муддатларида амалга оширилмоқда. Сайлов участкаси маркази бўлмиш овул фуқаролар йиғини биносида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 392 млн сўм маблағ эвазига қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бино атрофи ободонлаштирилиб, гуллар экилди. Хоналар зарурий жиҳозлар - стол-стуллар, компьютер жамланмалари билан жиҳозланиб, сайловчилар учун барча қулайликлар яратилди.

Айтиш керакки, 141-сайлов участкаси ҳудудида иккита аҳоли пункти мавжуд бўлиб, булар Кўкча ҳамда Қайровул аҳоли пунктларидир. Уларда истиқомат қилувчи жами аҳоли сони 3701 нафарни ташкил этиб, уларнинг 2407 нафари сайлов жараёнларида иштирок этадилар. Шундан 107 нафари 18 ёшга тўлган, сайлов жараёнларида илк бора иштирок этадиган ёшлардир.

Чойкўл овулидаги 22-сонли мактабда жойлашган 138-сонли участка сайлов комиссияси аъзолари ҳам сайловга тайёргарлик жараёнларини қизғин тарзда давом эттиришмоқда. Участка сайлов комиссияси раиси Азимжон Бекбергенов бошчилигидаги 15 нафар аъзолари Президент сайловини муносиб ўтказиш мақсадида тизимли ишларни ташкил этмоқдалар.

Хусусан, сайлов участкаси маркази жойлашган бинода мавжуд камчиликлар аниқланиб, зарур қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилди. Участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ҳамда аъзоларининг самарали фаолият олиб боришлари учун алоҳида хоналар ажратилиб, юмшоқ мебеллар, телевизор, стол-стуль ҳамда компьютер жамланмалари билан таъминланган. Сайлов участкаси ҳудудида 543 та хонадонда истиқомат қилувчи 595 та оилалар мавжуд. Жами аҳоли сони 3564 нафарни ташкил этиб, уларнинг 2318 нафари сайловчилардир.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, участка сайлов комиссиялари раиси, ўринбосари, котиблари ҳамда аъзолари малакаларини ошириш мақсадида сайлов қонунчилиги доирасида турли мавзуларда семинар-тренинг машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.

Туманимиздаги Ойбек номли маҳалла ҳудудидаги 55-сонли мактаб 97-сонли сайлов участкасининг маркази ҳисобланиб, бу ердаги участка сайлов комиссияси томонидан ҳам сайловга муносиб тайёргарлик кўрилмоқда. Участка сайлов комиссияси раиси Роҳатой Юсупова бошчилигида 13 нафар кишидан иборат участка сайлов комиссияси сиёсий жараённи қонун талаблари асосида ўтказиш борасида самарали фаолият олиб бормоқда. 

Сайлов участкаси ҳудудида 25 та кўча жойлашган бўлиб, уларда 4530 нафар аҳоли истиқомат қилишади. Шундан жами сайловчилар сони 2500 нафар бўлиб, биринчи марта овоз берувчилар 78 нафарни, кўзи ожизлар 3 нафарни, ногиронлиги бор фуқаролар 67 нафарни ташкил этади.

Участка сайлов комиссияси жойлашган бино Сайлов кодекси ва бошқа зарур қўлланмалар билан таъминланган. Участка сайлов комиссияси раиси, ўринбосари, котиби ва аъзоларининг фаолият олиб боришлари учун алоҳида хоналар ажратилиб, улар компьютер жамланмалари, телефон, стол-стуллар билан етарли даражада таъминланган. 

Таъкидлаш керакки, туманимиздаги барча сайлов участкаларида ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига муносиб тайёргарлик кўрилиб, сайловчиларнинг сайловда иштирок этишлари учун барча қулайликлар ҳамда шароитлар яратилмоқда.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026