12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Адабиёт 👁 374

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси нашриётида ёш шоиранинг яна бир китоби нашрдан чиқди

"Тараққиёт кўзгуси" газетаси нашриётида ёш шоиранинг яна бир китоби нашрдан чиқди

Муҳтарам Президентимизнинг иқтидорли ёшлар келажагини кўзлаб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида илгари сурган 5 та муҳим ташаббусидан бири ижодкор ёшларнинг иқтидор ва қобилиятларини юзага чиқариш, айниқса, санъатда, адабиёт соҳасида эришаётган ютуқларини рағбатлантириш, ижод майдонига дадил кириб келишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат. Бу борада “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ҳузуридаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриёти ҳамда таҳририят ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб.

Газета таҳририяти ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси нашриёти ижодий жамоаси  ҳамда таҳририят қошидаги “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида сўнгги 2-3 йил ичида ўнлаб ёш ижодкорларнинг илк шеърий ва насрий тўпламлари, шунингдек салкам 100 нафарга яқин ёшларнинг ижод намуналари жамланган “Жайхун жилғалари”, “Ёшлик мавжлари” адабий-бадиий анъманахлар чоп этилиб, адабиёт ихлосмандларига тақдим этилди. Айни пайтда нашриёт ижодий жамоаси томонидан қорақалпоқ миллатига мансуб ёш ҳаваскор ижодкорлар ижод намуналарини китоб ҳолида чоп этиш учун адабий-бадиий таҳрир жараёни олиб борилмоқда.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш керакки, ўзининг илк шеърлар тўплами орқали шеърият ихлосмандларига танилиб қолган, ижоддек машаққатли майдонга дадил қадамлари, ўзига хос услуби билан кириб келаётган шоир-у шоира ёшларимиз ҳам талайгина. Туманимиздаги 35-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Барнохон Самандарова ана шундай қайноқ қалбли, тобора қалами чархланиб бораётган ижодкор-ёшлардан.

Илк ижод намуналари билан туман матбуоти, кейинчалик “Жеткеншек” газеталари орқали танилган Барнохон Самандарованинг илк шеърлар тўплами “Илк парвозим” чоп этилганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. “Илк парвозим” тўпламидаги беғубор болалик ва она Ватанга муҳаббат, инсонийлик туйғулари мадҳ этилган сатрлар шеърият ихлосмандларини бефарқ қолдирмади. 2021 йилнинг бошида нашр этилган мазкур китоб нафақат Барнохоннинг тенгдошлари, балки кўплаб китобсевар инсонларнинг маънавият мулкига айланди.

Яқинда Барно Самандарованинг “Меҳр” деб номланган иккинчи китоби ҳам нашриётимизда чоп этилди. Ёш ижодкорнинг иккинчи китобидан унинг  турли мавзулардаги шеърлари ва ҳаётий ҳикоялари жой олган.

Жорий йилнинг 7 август санасида Барнохон туғилиб-ўсган Холимбег овулида ёш ижодкорнинг мазкур китоби тақдимотига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тақдимот маросимида Барнохоннинг ижодига оқ йўл тилаган устозлари ва  “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси, Ўзбекистон журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси Ўрозали Рейимов, Ёшлар агентлиги Амударё туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, туман ҳокимлиги мутахассислари, Барно Самандарованинг ҳамқишлоқлари, тенгдошлари, ёш китобхонлар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов, Ёшлар агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетовлар Барнохон Самандарованинг меҳнаткашлиги, билимга интилувчанлиги, ижоддаги машаққатлари, изланишлари ҳақида сўз юритишиб, ўз устида тинимсиз ишлаб, ўқиб-изланаётган ёш ижодкорнинг туманимиздаги иқтидорли санъаткорлар билан ҳамкорлиги, аллақачон қўшиққа айланиб, халқ қалбидан жой олишга улгурган шеърлари ҳақида мамнуният билан сўз юритдилар.

Тадбир давомида Барно Самандарова тақдимот маросими меҳмонлари ва ҳамқишлоқларига, бир гуруҳ тенгдошларига китобларини тақдим этди, шеърларидан намуналар ўқиб, келгусидаги режалари, орзулари ҳақида гапириб берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026