12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Адабиёт 👁 339

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Карантинда

Саломатлик – туман бойликдир,

Соғлом одам хуш чиройликдир.

Соғлигингиз ҳимоя қилинг,

Карантинга риоя қилинг.

 

Тоза бўлсин юз-у қўлимиз,

Тоза бўлсин ният, дилимиз,

Ойдин бўлар шунда йўлимиз,

Соғлигингиз ҳимоя қилинг,

Карантинга риоя қилинг.

 

Кураш билан тирикдир инсон,

Ҳаёт ўзи синов – имтиҳон,

Керак қатъий тартиб-интизом,

Соғлигингиз ҳимоя қилинг,

Карантинга риоя қилинг.

 

Машаққатнинг роҳати бўлар,

Қувончнинг вақт-соати бўлар,

Пўлат Жуман бахтингиз тилар,

Соғлигингиз ҳимоя қилинг,

Карантинга риоя қилинг.

Пўлат Худойберганов,

фахрий журналист.

 

Келажакдан умид

Етим билар ота-она қадрини,

Фарзанд не, билади тирноққа зорлар,

Биз билан қўшилиб, бирга тилайди,

Жонга жон пайвандлар ҳам дўст-у ёрлар.

Худойим бергандан кўнглим тўлибди,

Шукур, фарзандларим бахтли бўлибди!

 

Дунёнинг ғалваси турлидан турли,

Ким дунё йиғади,ким шон деб ёнар,

Илм олган ўзади – безаб умрни

“Эзгу фикр, амал, яхши сўз қолар” –

Донолардан олиб таълим-у сабоқ,

Ўғлим олим бўлар зўр, иншааллоҳ!

 

Соя-нур, оқ-қора – олам мос-у зид,

Одамзод ҳам шундай: ориф ё жоҳил,

Кўп тилаги кўлдир, Аллоҳдан умид:

Умри, ризқи, толеи бут, хулқи асил –

Ўғлим кўнгли қордай соф, оқ бўлади,

Иншааллоҳ, умри гул, боғ бўлади!

 

Меҳр-у оқибатга бегона бўлиб,

Одам бўлмай ўтар баъзи инсонлар,

Улар келди нима, келмади нима –

Қуртча, қумурсқача бўлмаган жонлар.

Ўғлим қалби меҳр, нурга тўлади,

Иншааллоҳ, Инсон – Одам бўлади!

 

Йигит-қиз камолга,бўйга етади,

Аллоҳ Ўзи севиб раво кўрган чоғ,

ЯНГИ Ўзбекистон барпо  этади!

Шодлик, бахтга бўлиб яна бу даргоҳ

Тўйхона бўлади – меҳмон тўлади,

Иншааллоҳ, шунда ҳамма бирга бўлади!

   Турсунбой Абдуллаев.

 

СОҒИНЧ

Хавотирлар билан ўтган куним айтсин,

Уйқу билмай бедор ўтган туним айтсин,

Ҳар бирингнинг йўлларингда тентираган,

Ором билмас, ўзни демас юрак айтсин –

ЎЗИ учун яшолмаган ширин жоним!

 

Келарму, деб йўл қараган кўзим айтсин,

Соғинчларда азобланган дилим айтсин.

Бораверсам, малол бўлса куёвларга,

Дея, ҳадик билан ўтган куним айтсин.

Фарзандларим – ёғду сочган офтобларим!

 

Онажоним, энди билдим аҳволингни,

Кеча-кундуз йўлга қараб зорлигингни.

Мана бугун ёшим ўтиб, улғайганда,

Сенинг аҳволингга тушиб турибман-да.

Соғинчларин айтолмаган онажоним!

 

Нолимайман, фарзандларим атрофимда

Ахир энди ҳар бирининг уйи бор-да.

Шукр қилай Аллоҳимга, ҳеч камим йўқ,

Фақатгина юрт соғинчи ўртамоқда –

Ота-онам ҳоки ётган она юртим.

 

Сингилларим, қариндош-у дўст-ёрларим,

Шунча йиллар етаклашган касбдошларим.

Ҳеч бўлмаса кира қолинг тушларимга,

Суҳбатлашиб, тарқаб кетсин ғуборларим.

Фақат энди хаёлларга қолди куним...

 

Шукур қилай, чет элдамас, юртимдаман,

Бир минг бир юз километр нима деган,

Бир қадам-ку, дейишади фарзандларим,

Улар қайдан билсин менинг соғинчларим?

Тупроғингни кўзга суртай она юртим –

Амударём, киндик қоним томган элим!

Жумагул Юнусова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026