12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Адабиёт 👁 314

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Янги Ўзбекистон (Мустақилликнинг 30 йиллигига)

Минг йиллик тарихсан, минг йиллик бўстон,

Қадим Сўғд, Хоразм, Турон, Туркистон.

Янгиланаётган ҳур Ўзбекистон

Теран илдизлардан унган чинорим,

Қутлуғ бўлсин ўттизинчи баҳоринг!

 

Бетакрор ҳуснингга олам маҳлиё,

Сен муқаддас замин, қутлуғ қадамжо.

Жамолинг, камолинг кўзга тўтиё,

Мадҳинг куйлаб ёзаман дил хуморин,

Гўзал Ватан, Ўзбекистон – диёрим!

 

Бошингга бахт қуши қўнгани ростдир,

Бугунги жамолинг жаннатга хосдир.

Диллар обод, турмушимиз бадастир,

Шу боис айтаман дилдаги борин,

Сенга Ватан, Ўзбекистон – диёрим!

 

Янги Ўзбекистон, дилларда достон,

Шеър келар қаламни қўлга олган он.

Ижод аҳли сени қилар эҳтиром,

Достонларда куйлаб, азм-у қарорин,

Маънавият бешигисан диёрим!

 

Раҳбарли халқ омон бўлгани ростдир,

Фозил ва ҳур замон бўлгани ростдир.

Ўттиз йиллик тўйинг нур устига нур,

Бағрингда бахтлиман, йўқдир армоним,

Янги Ўзбекистон –  янги давроним!

Тожибой ДЎСОНОВ, шифокор.

 

Аёлга

“Аёлга бахт беринг, саодат беринг”,

Бир зум ўзи учун ҳаловат беринг.

Кўкларга кўтаринг аёл шаънини,

Умрига етгудек муҳаббат беринг.

 

Кўнгли ўксимасин аёл зотининг,

Кўрғони бўлинг сиз, посбони бўлинг.

Булбулга айлансин чаманзор ичра,

Умрига битилган достони бўлинг.

 

Турмуш ташвишидан чарчаган чоғда,

Бир тоғи бўлинг сиз, суянчи бўлинг.

Дардининг чорасин тополмаганда,

Эртангги кунининг ишончи бўлинг.

 

Не яхшилик қилсак арзир аёлга,

Аёллар, мусаффо бир осмон бўлинг.

Биз таъзим қиламиз, ҳар бир аёлга,

Аёллар ҳамиша сиз омон бўлинг!

Муҳайё ЎРИНБОЕВА, 70-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Боғларда

Боғларда баҳорнинг нафаси,

Мастона уфуриб туради.

Қолдириб қаламим қафасин,

Қоғозда қофия қуради.

 

Барчанинг кутгани бу кунлар,

Қаламим машқида нақшланди.

Жумбоқли, ечилмас тугунлар,

Қалб ҳисси ёзила бошланди.

 

Гуллардан ясанган боғларим,

Сатрлар устида қаламим.

Боримни баҳорга боғладим,

Шеър ёзиб тарқади аламим.

Жумабой ҲИДОЯТОВ, Қизилчоли маҳалласи.

 

Онажон

Ғанимларим тошлар отар бўлса-да,

Танам ёқиб, ўтга тутар бўлса-да.

Вақтим етиб паймоним ҳам тўлса-да,

Мени қўллаб турсангиз бас, Онажон!

 

Қанча қийин кунлар ўтди бошимдан,

Муз юраклар эриди кўз ёшимдан.

Кўз ёшимни яширдим сирдошимдан,

Мени қўллаб турсангиз бас, Онажон!

 

Ўлимимни тилаб турса ағёрим,

Ногоҳ мендан кечиб кетса ул ёрим.

Йиқилсам-у ҳеч қолмаса мадорим,

Мени қўллаб турсангиз бас, Онажон!

 

Унутиб юборсам, ғам-аламларни,

Атрофимга йиғсам дўст одамларни.

Ўтказсам ҳаётда ширин дамларни,

Мени қўллаб турсангиз бас, Онажон!

Эркинбой Юсупов, 13-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026