ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ “УМИД НИҲОЛЛАРИ – 2021” СПОРТ МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИДА ҒОЛИБ БЎЛИШДИ
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев жисмоний тарбия ва спортга жуда катта эътибор қаратиб, 2017 йил июль ойида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун Қарор қабул қилган эди. Бу борадаги ислоҳотлар самараси натижасида ёшларимиз спортнинг турли жабҳаларида Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб, юртимиз иқболини, довруғини танитмоқда.
Ёш авлоднинг спортга бўлган қизиқиши аввало мактаб давриданоқ бошланади. Жисмоний тайёргарликлар машғулотлар, фан тўгараклари ишларига уларнинг қизиқишларини ошириш жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига боғлиқ. Фан ўқитувчилари ўқувчиларнинг саломатлигини мунтазам ошириб бориши, жисмоний машқлар қилдириши, спорт билан шуғулланган инсонлар соғлом ва бақувват бўлишини тушунтириб боришлари керак.
Бизнинг 73-сонли умумий ўрта таълим мактабимизда спорт тўгаракларида мунтазам иш олиб борилаётганлиги сабабли ўқувчиларимиз “Умид ниҳоллари – 2021” спорт мусобақасининг туман босқичида ўқувчиларимиз фахрли ўринларни эгаллаб, мактабимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилди.
Кундалик машқлар ўқувчининг саломатлигини мустаҳкамлайди, иродасини тоблайди, қийинчиликларни енга олиш қобилиятини ривожлантиради. Айни пайтда мамлакатимизда нафақат болалар ва ўсмирларнинг, балки бутун халқнинг оммавий спорт ҳаракатига жалб қилинаётгани, эътибор ва қизиқиш ортаётгани қувонарли ҳол деб биламан.
Аманбой БОБОЖОНОВ, 73-сонли мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶