14.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.10.2026, 23:41
Қишлоқ хўжалиги 👁 269

ИССИҚХОНАЛАРДА БАҲОР ТАРОВАТИ ҲУКМРОН

ИССИҚХОНАЛАРДА БАҲОР  ТАРОВАТИ ҲУКМРОН

Мамлакатимиз аҳолисини хавфсиз ва тоза озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда иссиқхоналар муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам йил сайин иссиқхоналар сони ва экин майдонларини кенгайтиришга улкан эътибор берилаяпти.

Бундай эътиборлар натижасида туманимизда ҳам ўз томорқа ерида сабзавот кўчатларини етиштириш, билан шуғулланишга киришаётганлар кўпчиликни ташкил этади.

Оқ олтин овулининг Жийдали қулон аҳоли пунктида истиқомат қилувчи аҳолининг деярли барчаси ўз томорқаларига экадиган эртаги экинлар кўчатларини ўзлари етиштиришади. Бундан ташқари, кўкатлар, эртаги экинларни етиштириб, бозорларимиз тўкинлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Янгибой Қурбониёзов бир умр темир йўл соҳасида ишлаш билан бирга турмуш ўртоғи Робия Қурбониёзова ва фарзандлари кўмагида томорқасида мўл-кўл ҳосил ундириб, оиласини таъминлабгина қолмай, ортганини сотиб, фойда олиб келди. У нафақага чиққанидан сўнг, томорқасининг 2 сотих жойида қўлбола усулда иссиқхона қуриб, ўз томорқаси учун зарур эртаги экинлар кўчатларини етиштира бошлади. Ҳар йили кўчат учун ажратиладиган маблағ тежалиб, ўз эҳтиёжидан ортган кўчатларни сотишдан даромад ҳам олди.

Орадан ўтган 10 йилча вақт давомида Янгибой ака ва Робия опалар кўчат етиштириш бўйича улкан тажриба тўплашди. Ўтган йилнинг ўзида шу 2 сотихлик иссиқхонасида етиштирган кўчатларидан ўз томорқасига экканларидан ташқари олган фойдаси 10 млн. сўмдан зиёд бўлди.

Айни кунда уларнинг иссиқхонасида 80000 тупдан зиёд помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, манзарали гул кўчатлари очиқ далага кўчириб ўтқазишга тайёр ҳолга келай деб турибди. Улар аввало ўзларининг 8 сотихлик томорқасига кўчириб ўтқазилади, ортгани юртдошларимизга сотилади, иссиқхонага кирган одам қутичаларда кўм-кўк бўлиб турган экинлар кўчатларини кўриб, қиш заҳри кетмаган кунларда худди ҳақиқий баҳор тантанасини кўргандай бўлади.

Тажрибали деҳқон бу йил иссиқхонасида картошка етиштиришни ҳам йўлга қўйибди. Экин иссиқхона ерини «ўғирламаслиги» учун махсус қопларга эгатлар устига экилган.

Қўшни-қўшнидан эрта уйғонишни ўрганади деганларидай, Янгибой аканинг ён қўшниси Баҳром Ўрозимбетов ҳам иссиқхонадан мўл даромад олаётганлардан. У томорқасидаги 2 сотихлик қўлбола усулда қурилган иссиқхонасида помидор, бодринг, булғор қалампири, эртаги карам кўчатларини етиштириб келади.

Ойимжон Пиримбетова ҳам иссиқхонада кўчат етиштиришдан оила иқтисодини яхшилашга муваффақ бўлаётганларнинг бири. У 15 йилдан бери фарзандлари, келини кўмагида эртаги экинлар ва гул кўчатларини етиштириб келади. Ҳар йили кўкламда опанинг асраб-авайлаб ундирган гуллари жуда харидоргир бўлади.

Ҳаракатда – баракат, деганларидай, яхши яшаш, ўз турмушини ўзи обод, файзли қилишга интилган одам, албатта, мақсадига эришаверади.

О.РАЖАБОВА.  

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026