13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Саломатлик 👁 334

ШИФОКОРЛАР СУЛОЛАСИ ДАВОМЧИСИ

ШИФОКОРЛАР  СУЛОЛАСИ ДАВОМЧИСИ

Ҳаёт моҳир муаллим – гарчи гапирмасада, ён-атрофдаги воқеа-ҳодисаларда тўғри хулоса чиқаришга ўргатади, оқил донишманд ҳамки, яхши-ёмонни фарқлашга ўргатади ва яна одил тарозибондирки, ҳар кимнинг қандай инсонлигини, баҳосини кўрсатиб туради.

Туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар поликлиникасида пульмонолог шифокор бўлиб ишлайдиган Феруза Шомуродовани ҳам хизматлари туфайли танийдиганлар, ҳурмат қиладиганлар кўп.

Соҳага меҳр унинг қонида бор десак, адашмаган бўламиз. Отаси туманимиз тиббиёти равнақига муносиб ҳисса қўшган раҳматлик таниқли шифокор Худоёр Шомуродов, онаси маҳоратли ҳамшира Норгул опанинг болалар соғлиғи учун фидойилик қилишларини кўриб улғайган қиз 38-сонли мактабни тугатиб, Самарқанд Давлат Педиатрия олийгоҳига ўқишга кирди. Институтни тугатгач, 1996-1997 йилларда Нукус шаҳридаги Республика касалхонасида интернатура ўтади.

1997 йилнинг июлидан бошлаб, туман Тиббиёт бирлашмасининг Болалар поликлиникасида ишлаб келмоқда.

Феруза айни кунда давлатимизда аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи, тиббий маданиятни юксалтириш, жисмоний фаоллик кенг тарғиб этилаётганидан хурсандлигини қувониб таъкидлайди. Чунки болалар орасидаги кўпгина касалликлар турмуш тарзимиздан келиб чиқаяпти, деб ҳисоблайди.

Айни кунларда унинг қабулига кунига 30 нафардан зиёд 18 ёшгача бўлган ёшлар, ўсмирлар, болалар нафас йўллари касалликларидан шикоят қилиб келишади.

Болалар шифокори бўлишнинг ўзига яраша мураккабликлари бор. Чунки ёш болажонлар ўзларидаги касаллик белгиларини айта олмайди, шифокор боланинг аҳволига қараб, текширувлар натижасига кўра даво муолажасини буюради. Болалар ҳолатини ҳис қилиш, ҳар бир беморга индувидуал ёндошиш лозим.

Айниқса, коронавирус пандемияси даврида ўзининг, оила аъзоларининг соғлиғини хавф остига қўйиб, кунига 10-12 соатлаб ишлади. Кунига 70-80 нафарлаб беморларни қабул қилиб, аҳволига қараб, стационар ё уй шароитида даволанишга йўналтирди, даво муолажаларини олишини назорат қилди ва соғайиб, ҳаётга қайтишига сабабчи бўлди.

– Илоҳим, ўша хавф-хатарлар орқамизда қолгани рост бўлсин! Биласизми, ўзимга ҳам юқиб қолсачи, деган ўй кўнглимга келган вақтлар бўлди, фарзандларим кўз ўнгимга келарди. Бироқ қўрққаним йўқ. Шифокор касалликдан қўрқса, ютқазади.

Минг шукур, таҳликали даврлардан ўтиб, бугунгидай осойишта кунларга етдик, – дейди мамнунлик билан фидойи шифокор Феруза Шомуродова.

У обрў-эътиборли шифокор бўлиш билан бирга олти нафар фарзандларини ҳам турмуш ўртоғи билан ҳамжиҳатликда элга муносиб қилиб вояга етказишаяпти. Учови олийгоҳлар талабалари, уч эгизак фарзандлари эса мактаб ўқувчилари.

Уй-рўзғор, фарзанд тарбияси билан хизмат вазифасини ҳам биргаликда уддалаб келаётган маҳоратли шифокорга толмас куч-қувват тилаб, 8 март байрами билан қутлаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026