13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:59
Сиёсат 👁 347

ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ПРЕЗИДЕНТ МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш орқали мавжуд долзарб муаммоларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўришда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг ўрни жуда аҳамиятлидир.

Бунингдек тадбирларда фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари холислик тамойиллари асосида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилаётгани – мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларига олий қадрият сифатида қаралаётганининг яққол ифодасидир.

Шу йилнинг 4 мартида туман ҳокимлиги мажлислар хонасида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи  ўринбосари Бахтиёр Исломов бошчилигида,  Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори Шуҳрат Узоқов, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари, Тергов департаменти бошлиғи Яҳёжон Абдулҳақов, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Ғафуржон Шукуров, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари Икрам Муслимов, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов ва Қорақалпоғистон Республикасидаги вазирликлар масъуллари иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабул ҳам туманимиз аҳолисининг суд-ҳуқуқ соҳасидаги кўпгина муаммоларининг ижобий ечимини  топишига сабаб бўлди.

Сайёр қабулда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев Президентимиз ташаббуси билан халқнинг дардини тинглаб, турмушидаги муаммоларини ҳал қилиш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани, айниқса кейинги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш, суд ҳокимиятининг фуқаролар ҳуқуқлари ва Қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги роли тобора ортиб бораётганини, бу ўз навбатида жамиятимизда ижтимоий адолатнинг барқарорлигига, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигига хизмат қилаётганини таъкидлади. Туманимиз фуқаролари билан юзма-юз мулоқот қилиб, муаммоларини тинглаш, ечимига амалий кўмак бериш учун ташриф буюрган маъсулларга миннатдорчилик билдирди.

Сайёр қабулда туманимизнинг 150 нафардан ортиқ фуқаролари қатнашиб, суд-ҳуқуқ соҳасига доир мурожаатлар қилдилар.

Қабул давомида суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод этиш, тайинланган синов муддатида юклатилган мажбуриятларни олиб ташлаш, тайинланган муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш (транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан) жазосидан муддатидан олдан шартли равишда озод қилиш ва шу каби суд масалаларига оид бўлган 20 нафар фуқароларнинг муаммолари ҳал қилинди. Улар бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номига ёзма ташаккурнома билдирдилар.

Сайёр қабул давомида Бош прокуратура томонидан жами 15 нафар фуқаролардан 21 та мурожаатлар қабул қилиниб, 1 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ижобий ҳал қилиниб, 5 та мурожаатларга ҳуқуқий маслаҳат ва маълумот берилди, 6 та мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган 9 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижро учун назоратга олинди.

Адлия Вазирлиги томонидан 11 нафар фуқаролардан 11 та мурожаатлар қабул қилиниб, 9 таси ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар бериш орқали ҳал  қилинди, 2 тасига тушунтириш берилди.

Бундан ташқари 4 нафар ёшларга фуқаролик паспорти берилди. Адлия Вазирлиги томонидан 9 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳат ва маълумотлар бериш орқали мурожаатлари ҳал қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари томонидан жами 78 нафар фуқаролар қабул қилинди. Улар 50 та жиноят ишлари бўйича, 17 та фуқаролик ишлари бўйича, 11 та маъмурий ишлар бўйича судларга оид муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар.

Жами 78 та мурожаатлардан 42 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 10 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди. 26 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.  10 та мурожаат бўйича - жиноят ишлари бўйича ҳукм қилинган 10 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Сайёр қабул мамлакатимиз суд-ҳуқуқ соҳасида инсонпарварлик, бағрикенглик тамойиллари устувор эканлигининг, инсон қадр-қиммати юксак тутилаётганининг намойиши бўлди, десак адашмаймиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026