14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:18
Адабиёт 👁 183

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ – МИЛЛАТИМИЗ КЎРКИ

ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ – МИЛЛАТИМИЗ КЎРКИ

Бизнинг халқимиз кўп миллатли халқ, ягона оилада, энг кичик гуруҳларда ҳам ўз она тилида гаплашиш, унинг тарихи, маданияти ва урф-одатларини эъзозлаш ҳуқуқини давлатимиз қонуний тасдиқлаб, имкон яратиб бериб қўйибди.

Барча халқларнинг урф-одатлари ва анъаналарига ҳурмат назари билан қараган ҳолда ўз она тилимизнинг имлосини, адабиётимизни истаганча ўрганмоқмоқдамиз. Бу борада адабий-бадиий тадбирлар ўтказилмоқда.

Мана шундай тадбирлардан бири 8 февраль куни 45-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтди.

Кечада қозоқ синфи ўқувчилари қозоқ халқининг  буюк адиби Муқағалий Мақтаевнинг 90 йиллик юбилей тантанасини нишонлаш учун йиғилишди. Кечага ота-оналар, мактабнинг собиқ ўқитувчилари ҳам таклиф қилинди.

Кечани мактаб директори Гулойим Қаландарова кириш сўзи билан очиб берди.

Адибнинг ҳаёт йўли, ижоди ҳақидаги маърузалар тингланди. Ўқувчи-ёшлар  шоирнинг шеърларидан намуналар ўқидилар. Айниқса, шоирнинг «Аққулар уқтағанда» шеърий драмаси ғоятда таъсирли бўлди. Она сиймоси, унинг фарзанд учун изтироблари маҳорат билан кўрсатиб берилди.

Шоирнинг шеърлари ўқувчилар ва ота-оналар томонидан дўмбира жўрлигида жуда ҳам маромига етказилиб ижро этилди.

Кеча иштирокчилари шоирнинг ижод маҳсуллари билан янада яқинроқ танишдилар.

Кечани мактабнинг қозоқ тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Зайнаб Елавова ва бошланғич синф ўқитувчиси Гулнур Бекмуратовалар тайёрладилар. Бундан ўқувчиларнинг ота-оналари жуда мамнун бўлишди ва кўтаринки кайфият билан кеча ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.

Мана шундай кечалар тез-тез ташкил этилиб турса, ўқувчилар ҳар бир адиб ҳақида янада чуқур маълумотларга эга бўлар, шоирлар ҳаётига яқиндан ёндашар эди. Қолаверса, мактаб, оила ва маҳалла орасидаги ўзаро муносабат ришталари янада мустаҳкам бўлар эди.

***

25-сонли мактабгача таълим масканида 30 январь куни тарбияланувчиларнинг ота-оналари ва тарбиячилар ҳамкорлигида навбатдаги ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда таълим масканининг мудири Бахтиёр Эшимбетов бола тарбиясида ота-она ва болалар муассасанинг ўрни ва аҳамияти, ундаги тарбия интизоми, шарт-шароитлар ҳақида гапирди. Шунингдек, МТТ ҳамшираси Тамара Усенбоева болаларнинг озодалиги ва витаминларга бой озиқ-овқатлар билан тўғри, вақтида овқатланиши соғлом фарзанд тарбиясида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Ота-оналар номидан Дилбар Ақманова гапириб, қачонки маҳалла, оила ва тарбиячилар ҳамжиҳатликда иш олиб борсалар, давр руҳига мос фарзандлар тарбияланиши, жамиятимиздаги ҳар бир инсон фарзанд тарбиясига масъуллик туйғуси билан ёшдашиши зарурлигини, ота-оналар фарзанд тарбиясига бефарқ бўлмаслиги кераклигини қайд этди.

- Уларнинг ҳар бир ҳаракати ва қизиқишини эътибордан четда қолдирмай огоҳ бўлсак, бу борада кўзланган мақсадимизга эришамиз, -  деди у.

Музокараларда сўзга чиққан ота-оналар фарзандлари тарбия топаётган маскан ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирдилар.

Яқинда мазкур МТТ тарбияланувчиларидан икки нафари Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ўтказилган жажжи рассомлар танловида фахрий ёрлиқ билан тақдирланганидан ота-оналар мамнун бўлдилар.

Йиғилиш ўзаро ҳамжиҳатликда ўтди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жумагул ҚЎШЖАНОВА, меҳнат фахрийси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019