13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Саломатлик 👁 299

ҚУТУРИШ ВА БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

ҚУТУРИШ ВА БОТУЛИЗМ КАСАЛЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Кундалик турмушда инсонлар ҳаётига нафақат ёнғин, сув тошқини, ис газидан заҳарланиш ва бошқа турдаги фавқулодда ҳодисалар, балки касалликлар ҳам таҳдид солиши мумкин. Эҳтиётсизлик туфайли кутилмаганда саломатликка зиён етказадиган ана шундай қутуриш ва ботулизм касалликлари қанчадан-қанча одамларнинг умри қисқаришига сабаб бўлиб келаётганлиги барчага маълум. Ушбу касалликлар тўғрисида батафсил маълумот бериб бориш, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот тадбирларини мунтазам равишда ўтказиб бориш ундан зарар кўришнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.

Шу мақсадда Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва Халқ таълими бўлими ходимлари томонидан фавқулодда содир бўладиган ҳодисаларда хавфдан сақланиш, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш бўйича ўқувчи-ёшларда тушунча, кўникма ҳосил қилиш мақсадида семинар ташкил этилди. Семинарда ўқувчилар билан бирга мактаб директорлари ва ўринбосарлари, ўқитувчилар, мактабнинг техник ходимлари ҳам иштирок этдилар.

Ушбу семинарда мактаб бинолари ва аҳоли уйларида ҳар хил фавқулодда вазиятлар, яъни ис газидан заҳарланиш, ёнғин, қутуриш, ботулизм касалликларининг олдини олиш чоралари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир давомида маҳалла, овул фуқаро йиғинлари томонидан ит сақловчи фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ветеринария идораларига тақдим этиш, бу бўйича суҳбатлар ташкил қилиш ва профилактик тарғибот ишларини кучайтириш қутуриш касаллигининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эгалиги айтиб ўтилди. Ботулизм касаллиги келтириб чиқарадиган оммавий заҳарланишнинг олдини олиш учун ҳам уй шароитида консерва маҳсулотларини тайёрламаслик, зарарланган мева-сабзавотларни ишлатмаслик кераклиги тарғиб қилиниши лозимлиги тўғрисида сўз юритилди.

Семинарда мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарларига қоровуллар ва иссиқлик таъминоти бўйича ишчилар хизмат вазифаларини тартибга кўра бажаришлари, тасдиқланган рўйхат асосида ўз вақтида хизмат жойларида бўлишлари ва сергак хизмат олиб боришларини мунтазам равишда назорат қилиш кераклиги, бу хавфли ҳодисаларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши тушунтирилди. Бирламчи ёнғин ўчиргичларидан тўғри фойдаланишни билиш, ёнғин ўчириш қалқонидаги асбоблардан бошқа мақсадларда фойдаланмаслик кераклиги таъкидлаб ўтилди. Эвакуация чиқиш чизмалари кўринарли жойда туриши, ўқувчилар бундан хабардор бўлишлари кераклиги ва чиқиш эшиклари ҳар хил воситалар билан тўсмаслик, зиналар ва ертўлаларда тез алангаланувчи маҳсулотларни қўймаслик лозимлиги айтиб ўтилди.

Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари ёнғиндан хабар бериш мосламалари доимо тайёр ҳолатда сақланиши, иситиш печларининг ўз вақтида ёқилиши назорат қилиниши, қозонхоналарга ўрнатилган насосларни ишлатишда хавфсизлик қоидаларига доим эътиборли бўлиш кераклигини тушунтирдилар. Шунингдек, туман Халқ таълими бўлими масъуллари мактабда қаттиқ ёқилғи маҳсулотлари сақланиш ҳолати ва иситиш тизими қандай ишлатилаётганлигини кўздан кечириб, коммунал тизим бўйича муаммоли масалаларни ўз вақтида бартараф қилишни топширдилар.

Ўтказилган тадбир якунида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан йўлланган саволларга атрофлича жавоб берилди. Ўқувчилар қутуриш ва ботулизм касаллиги билан курашиш нафақат ветеринария, тиббиёт ва бошқа тегишли ташкилотларнинг иши, балки кенг жамоатчилик, қолаверса ҳар бир фуқаронинг ҳам бурчи эканлиги тўғрисида кенг тушунчаларга эга бўлдилар.

Б.Тажибоев, Амударё тумани ФВБ ФВДТ ва ФМ ФТЭ, ХТБ бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026