12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Жамият 👁 755

СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚИГА ЕЛКАДОШ БЎЛАЁТГАН ДЕПУТАТ

СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚИГА ЕЛКАДОШ БЎЛАЁТГАН ДЕПУТАТ

Эл шаънини эр йигитлар кўтаради. Ҳа, интилиб, орзу мақсадлари йўлида курашиб, ҳаётда ўз ўрнини топган, эл-юртимизга фидойи хизмат қилаётган ўғлонлар билан қанча фахрлансак оз. Боиси улар туманимиз, республикамиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш билан бирга бугунгидай синовли кунларда оғир шароитга тушиб қолган юртдошларига ҳам мадад бўлишмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига туманимизнинг Ўрта қалъа округидан сайланган депутат Отабек Давлетов ана шундайлар тоифасидан. У Манғит шаҳрида туғилган, ўрта мактабни тамомлагач, Москвадаги Тимирязев номидаги қишлоқ хўжалиги академиясида ўқиди. Кейинчалик 2004 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлади. У ўз меҳнат фаолияти давомида қатор маъсул лавозимларда, Амударё тумани ҳокимлигида, шу йил 28 майгача эса “Қорақалпоқ агрохимия” акционерлик жамияти директори вазифасида ишлади.

У халқнинг фаол ишончли вакили сифатида Ўрта қалъа сайлов округи сайловчилари билан тез-тез учрашиб, аҳоли турмуш тарзи билан танишиб, муаммоларини ўрганиб, ижобий ҳал қилиниши учун интилади.

Отабек Давлетов айни кунларда пандемия шароитидан келиб чиқиб, туманимиз ҳудудларида бўлиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида белгиланган режаларнинг бажарилишини таъминлаш, коронавирус пандемиясининг иқтисодиётимизга салбий таъсирини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни аҳоли орасида кенг тарғиб қилиб, уларни синовли кунларни биргаликда, ҳамжиҳатликда енгишга, оиласи бағрида даромад топишга даъват этмоқда.

Шунингдек, ўз сайлов округи ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган ва имконияти чекланган шахслар мавжуд оилаларни аниқлаб, ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам интилмоқда.

Отабек Давлетов шу кунларда туманимизда бўлиб, тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎзЛиДеП туман Кенгаши депутатлик гуруҳи раҳбари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназарова ҳамроҳлигида аҳоли ҳаёти билан танишди, муаммоларини ўрганди ҳамда ўрганиш жараёнида аниқланган Манғит шаҳрининг Ойбек номли, Бўстон маҳаллалари, Амир Темур номли, Тошёп, Ўрта қалъа овуллари ва Боғ, Арна бўйи маҳаллаларида истиқомат қилувчи жами 21 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, 29 та боқувчисини йўқотган оилаларга хайр-эҳсон қилди. Ҳар бир оилага 25 килограмлик бир қопдан ун, 6 литр ўсимлик ёғи, 6 килограммдан шакар, 10 килограммдан гуруч, 1 килограммдан қуруқ кўк чой тарқатди.

Саховат,  хайр-эҳсон қилиш, оғир кунларда бир-бировга ҳамдард, суянчиқ бўлиш киши ҳаётини безайдиган савобли амаллардандир. Халқимизнинг бу боқий ва қадимий қадриятлари коронавирус пандемиясига қарши ўрнатилган карантин даврларида, айниқса, яққол намоён бўлаётир.

Оғир ва синовли кунларда мунтазам равишда 50 та оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаётган депутат Отабек Давлетов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган туртинчи сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ўринбосари бўлиб сайланди.

Туманимиздан етишиб чиққан иқтидорли, салоҳиятли ва шу билан бирга элпарвар инсон Отабек Давлетовнинг ушбу масъулиятли лавозимда ҳам халқимизга сидқидилдан фидойи хизмат қилишига астойдил ишонамиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026