15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 22:10
Жамият 👁 417

Ногиронлиги бор бўлишига қарамай баъзи соғлом инсонлар учун ўрнак бўлаётган ҳамюртларимиз

Ногиронлиги бор бўлишига қарамай баъзи соғлом инсонлар учун ўрнак бўлаётган ҳамюртларимиз

Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бугунги кунда мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёт тарзи, яшаш шароитларини яхшилаш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Амударё туманида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлишига қарамай, ҳаётда соғлом инсонлар сингари олдинга интилаётган, ўз оиласини, ота-онаси ва фарзандларини моддий таъминлашга ҳаракат қилаётган, бугунги кунига шукроналик келтириб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётган ҳамда ўзгаларга намуна бўлаётган ҳамюртларимиз талайгина.

Туманимизнинг Чордара маҳалласида яшовчи Шокир Нуруллаев 2014 йилда бахтсиз ҳодиса туфайли бир оёғидан ажралган ҳамда II гуруҳ ногирони бўлиб қолган. Ҳозирги кунда 2 нафар фарзанд – бир ўғил, бир қизнинг отаси. Ёши улуғ онаси Гулара Салаеванинг дуосини олиб, оиласини боқиш, турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларини ўзгалардан кам қилмай тарбиялашга ҳаракат қилиб келмоқда.

Шокир Нуруллаев кредит маблағи ҳисобига электр мотоцикл сотиб олган ҳамда ушбу мотоцикл орқали оғир юкларни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташиб бериш орқали халқимизга хизмат кўрсатиб, оиласига даромад келтирмоқда.

Ногиронлиги бўлишига қарамай, ўзи, оиласи ва фарзандлари учун яхши ҳаёт тарзини яратишга, фарзандларининг орзу-ҳавасларини рўёбга чиқаришга интилиб, ҳаракатдан тўхтамаётган яна бир ҳамюртимиз Равшанбек Матмуратов 2002 йилда бахтсиз ҳодиса сабабли ўнг қўлидан ажралган. У II гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, ҳаётидан норози бўлиб яшаётган баъзи соғлом инсонларга ўрнак, намуна бўла олади.

II гуруҳ ногирони Равшанбек Матмуратов билан суҳбатлашар эканмиз, ўзини асло ногирон эканлигини ҳис қилмасдан, оилабоши сифатида тадбиркорлик орқали яхши даромад топаётганининг, рўзғорини тебратиб, ҳалол меҳнат қилаётганининг гувоҳи бўлдик.

Равшанбек Матмуратов Манғит деҳқон бозорида ёз ойларида қовун, тарвуз каби полиз экинларини, қиш ойларида эса картошка, пиёз, сабзи, карам каби сабзавотларни сотиб келмоқда. Ҳамюртимиз бугунги кунидан рози, турмуш ўртоғи, 2 нафар ўғли ҳамда қизи доимо унга қўл-қанот бўлиб, қўллаб-қувватлаб келишаётганини, ўзини бу ҳаётда бахтли инсонлар қаторида эканини таъкидлайди.

Манғит шаҳри Олмазор маҳалласида яшовчи Отабек Бобожонов ўз севган касби мобиль телефонларни таъмирлаш фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Унинг ҳаётда ўз ўрнини топишига ногиронлиги асло тўсқинлик қилмаган. Доимо ўз устида ишловчи, изланувчан Отабек Бобожонов бугунги кунга қадар 6 нафар шогирдлар тайёрлаб, уларнинг ҳам устачилик фаолиятларини бошлаб юборишларига ёрдам берган.

Оилали, бир нафар фарзанднинг отаси бўлган Отабек Бобожонов моҳир уста бўлиб етишишида ота-онаси ҳамда турмуш ўртоғи доимо қўллаб-қувватлаб келганларини таъкидлайди. У ўз касбига бўлган меҳри, қизиқиши, доимо ҳаракатдан тўхтамаслиги туфайли Тошкент шаҳрида мобиль телефонларни таъмирловчи тажрибали усталар қўлида ўқиб, улардан янги билимлар ҳамда кўникмалар олиб келган. Айни пайтда Отабек Бобожонов ўз касбининг моҳир устаси, унинг доимий мижозлари сони жуда кўп ва ҳар бир мижоз унинг ишларидан мамнун.

Орамизда ана шундай – имконияти чекланган бўлишига қарамасдан ўзини асло ижтимоий ҳимояга муҳтож дея ҳис этмайдиган, ҳаётни севувчи, ҳар бир кунига, ҳатто ҳар бир сўзида шукроналик келтирувчи инсонларни кўриб кишининг шукроналиги, ғайрати, шижоати, ҳаётга муҳаббати, эртанги кунга ишончи янада ортади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026