15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 05:15
Адабиёт 👁 556

“Эл деса Навоийни” деб номланган адабий-мусиқий тадбирда улуғ шоирга эҳтиром кўрсатилди

“Эл деса Навоийни” деб номланган адабий-мусиқий тадбирда улуғ шоирга эҳтиром кўрсатилди

Алишер Навоий! Бу ном қайси даврада, қандай минбарда янграшидан қатъий назар, барча учун севимли, азиз. Чунки ер юзида ўзбек деган буюк миллатни ана шу ном билан билгувчи давлатлар, эл-у элатларда ҳам Навоий, десалар қалбларида эзгу туйғулар жунбушга келгувчи, Навоий даҳосига юксак эҳтиром билан яшагувчи инсонлар бисёр. Мамлакатимизда улуғ шоирга эҳтиром, шоирнинг бебаҳо меросига муҳаббат ҳар бир ватандошимиз учун шон-шараф, фахрдир.

Юртимизнинг барча ҳудудларида айни кунларда бўлиб ўтаётган А.Навоий таваллудининг 579 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий, адабий-мусиқий тадбирларда  ҳам улуғ шоир даҳосига беқиёс катта ҳурмат ва эътибор, эҳтиром кўрсатилмоқда.

9 феварль – Алишер Навоий таваллуди куни муносабати билан 22-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган адабий-мусиқий тадбирда ўқувчи-ёшларнинг Навоий асарларини қай даражада ўзлаштираётганлари, шу баробарида Навоий асарларидан олган таассуротлари турли саҳна кўринишлари, шоир ғазаллари, рубоий ва туюқлари, маснавий ҳамда мухаммаслари талқинида ўз ифодасини топди.

Мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Насиба Матсафоева раҳбарлигида ташкил этилган, “Эл деса Навоийни” деб номланган тадбирнинг маънавий-маърифий қисмида 9-синф ўқувчилари икки гуруҳ бўлиб ўзаро беллашдилар. Ўқувчилар Алишер Навоийнинг ниҳоятда инсонпарвар, ватанпарвар, элпарвар шахс сифатида юксак обрў-мартабага  эришганлигини саҳна кўринишлари орқали кўрсатиб бердилар.

Йирик давлат ва жамоат арбоби сифатида қилган бунёдкорлик ишлари, мадраса талабалари учун ўз ҳисобидан нафақалар ажратиб, уларни дарсликлар билан таъминлагани, кутубхоналар, маънавият ва маърифат масканлари, кўприклар ҳамда масжидлар қуриб, етим-есирларга, эҳтиёжманд инсонларга кўрсатган беминнат ёрдамлари хусусида ўқувчилар ҳавас ва ҳайрат, ифтихор билан сўзладилар.

Тадбирнинг адабий-бадиий қисмида Чойкўл маданият маркази ходими Раҳима Худойберганова сўзга чиқиб, мактаб ўқувчиларининг Навоий даҳосига юксак эҳтиром ила ташкиллаштирган ушбу тадбири жамиятимизда Навоий асарларининг билимдонлари сафи ошишига хизмат қилишини таъкидлади. Шу билан бирга навоийхонлик кечаларини ташкил этиш анъанага айлангани ёшларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, уларни ватанпарварлик, инсонпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилаётганини сўзлади. Ўз ўрнида таълим даргоҳларида ўтказилаётган бу каби хайрли ишлар улуғ мутафаккир асарлари мазмунини чуқур англашга, ёшларни Ватанга муҳаббат, юртга садоқат руҳида тарбиялашга, меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини ҳам айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ўқувчи-ёшлар “Навоий ва Гули”, “Навоий ва Ҳусайн Бойқаро” адабий композицияларини маҳорат билан ижро этишди. Навоий ғазаллари, рубоий ва туюқлари асосида баҳри-байтлар айтишиб, тадбирга файз бағишладилар.

Робия Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026