31-сонли мактабда “Инсон азиз – хотира муқаддас” деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди
Мамлакатимизда “9 май –Хотира ва Қадрлаш куни” кенг нишонланади. Бу бежиз эмас. Чунки бугунгидай фаровон, тинч ва осуда кунларимиз учун курашган, меҳнат қилган инсонларнинг фидойиликларини унутишга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ.
Сана муносабати билан туманимиздаги 31-сонли мактабда ҳам “Инсон азиз – хотира муқаддас” деб номланган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирни муассасанинг 5-, 6-, 7- ва 8-синфлари ўқувчилари синф раҳбарлари иштирокида тайёрладилар. Мактаб директорининг маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилбар Ўрозалиева, дастлаб Иккинчи жаҳон урушида эришилган тарихий ғалабанинг аҳамияти, унга муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз, уруш, урушдан кейинги қахатчилик даврларда халқимиз бошидан кечирган заҳматли кунлар хакида, бугунгидай фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида курашган ота-боболаримиз ҳақида маъруза қилди. Шундан сўнг, ўқувчилар ижросида тинчлик, осудаликни, бахтиёр ҳаётимизни тараннум этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.
Тадбир ўқувчиларга Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг аҳамиятини чуқур сингдиргани, бугунгидай фаровон турмушни қадрлашга ўргатгани билан аҳамиятли бўлди.
Нафиса САФАРБОЕВА, 31 сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶