09.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
09.11.2026, 01:06
Жамият 👁 531

Сайёр судда 11 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари озод қилинди

Сайёр судда 11 нафар маҳкум жазодан муддатидан илгари озод қилинди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг бош мақсади инсон қадр-қимматини улуғлаш, қонун устуворлигини таъминлаш ва адолат тамойилларини жамият ҳаётининг ҳар бир бўғинига чуқур сингдиришдан иборатдир. Айниқса, суд мажлисларининг бевосита жойларда, фуқаролар иштирокида сайёр тарзда ўтказилиши халқ ва давлат идоралари ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга беқиёс хизмат қилмоқда. Ана шундай ҳуқуқий тадбирлардан бири 30 июнь куни Амударё туманидаги Навоий маҳалла фуқаролар йиғинининг маъмурий биносида бўлиб ўтди.

Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасурбек Балтабаев раислигида ташкил этилган ушбу очиқ сайёр суд мажлисида туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими Пробация гуруҳи масъул ходимлари иштирок этдилар.

Мазкур сайёр суд мажлисининг асосий кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси, яъни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш бўйича суд ҳужжатларини кўриб чиқиш масаласи ўрин олди. Маълумки, давлатимизнинг сиёсати жиноятчи ва ҳуқуқбузарларни фақатгина жазолашга эмас, балки жиноят содир этган шахсларни қайта тарбиялашга, уларни соғлом жамиятга тўлақонли қайтаришга ва янги ҳаёт бошлашлари учун кўмак беришга қаратилган. Шу нуқтаи назардан, илгари билиб-билмай жиноят содир қилган, бироқ бугунги кунда тузалиш йўлига қатъий ўтган, ўрнатилган тартиб-қоида талабларини сўзсиз бажарган ва энг асосийси, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, ўзининг ижобий томонларини намоён этган 11 нафар маҳкумнинг иши сайёр суд мажлисида атрофлича кўриб чиқилди. Суднинг инсонпарварлик тамойилларига асосланган қарори натижасида ушбу 11 нафар фуқаро ўзларига нисбатан тайинланган жазоларнинг ўталмай қолган қисмидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бироқ, давлат ва жамият томонидан берилган бундай юксак ишонч ҳамда имконият суиистеъмол қилинмаслиги қатъий уқтирилди. Шу боис, суд жараёнида озодликка чиқарилган маҳкумларга қонунчилик талаблари батафсил тушунтирилди. Жумладан, жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазонинг ўталмаган қисми мобайнида қасддан янги жиноят содир этган тақдирда Жиноят кодексининг 60-моддасида назарда тутилган, яъни бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш қоидаларига мувофиқ ҳуқуқий оқибатлар келиб чиқиши ҳақида қатъий огоҳлантириш берилди.

Мазкур модда талабига кўра, агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшади. Бундай ҳолатда шахсга нисбатан жазонинг оғирроқ тури узил-кесил тайинланиши алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу эса ҳар бир фуқародан қонунларга сўзсиз итоат этишни ва жамият тартиб-қоидаларини ҳурмат қилишни талаб қилади.

Суд мажлиси давомида нафақат жиноий жазоларни ижро этиш масалалари, балки жамиятдаги долзарб ижтимоий-ҳуқуқий муаммолар ва уларнинг ечимлари ҳам диққат марказида бўлди. Хусусан, тадбир иштирокчилари ва йиғилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 март куни қабул қилинган “Аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтириш ҳамда уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича қўшимча ташкилий-ҳуқуқий чоралар тўғрисида”ги фармонининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш берилди. Мазкур фармон жамиятимизда хотин-қизлар ва ёш авлод вакилларининг ҳуқуқларини ҳар томонлама кафолатлаш, уларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан муҳофаза қилиш ҳамда оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш йўлида ташланган муҳим қадам эканлиги эътироф этилди.

Жойларда ташкил этилаётган бу каби очиқ сайёр суд мажлислари оддийгина жазолаш ёки афв этиш механизми эмас, балки аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг қонунларга бўлган ҳурмат ҳиссини ошириш ва жамиятда адолат мезонини мустаҳкамлашнинг энг самарали воситаларидан бири бўлмоқда. Инсонпарварлик ва қонун устуворлиги ёнма-ён юрган, ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини теран англаган жойда эса, албатта, тинчлик, қатъий тартиб ва фаровонлик барқарор бўлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026